← Назад
Решение #519935 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 163 | — | law | |
| ФКнинг | 231 | — | law | |
| бандида ФК | 163 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| ФКнинг | 166 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 86 | — | code_article | |
| онуни | 19 | — | law | |
| ИПКннг | 72 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 280 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
14 292 символов
4-18042-2301/48-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья –А.Сафаров
Апелляция
инстанцияси
маърузачи судья- Д.Рахимов
судида
Кассация инстанция судида маърузачи
Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 25 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Хусановнинг иштирокида, Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг
даъвогар “BI LANS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ҳисобидан Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий
судининг 2018 йил 10 июлдаги ҳал қилув қарорида ажратилиши белгиланган
1,5 гектар ер майдони ўрнига 3.789.287.000 сўм миқдорида товон пули ҳамда
12.060.000 сўм миқдорида етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қабул қилинган Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайатининг 2023 йил 4 майдаги қарори
устидан даъвогар “BI LANS” маъсулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида, очиқ суд
мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси даъвогар “BI LANS” масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Шаҳрисабз
туман ҳокимлиги ҳисобидан Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг
2018 йил 10 июлдаги ҳал қилув қарорида ажратилиши белгиланган 1,5 гектар
ер майдони ўрнига 3.789.287.000 сўм миқдорида товон пули ҳамда
12.060.000 сўм миқдорида етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга низонинг предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё
вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси ҳамда “Давлат ва жамият
эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича
марказлаштирилган жамғармаларидан маблағ ажратиш бўйича” ҳудудий
кузатув кенгаши жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси
қаноатлантирилган ва даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 4 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилинган.
Суд мажлисида тегишли тарзда хабардор этилган жавобгар Шахрисабз
туман ҳокимлиги ҳамда Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси, учинчи
шахслар Қашқадарё вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси ҳамда “Давлат
ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати
билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича
марказлаштирилган жамғармаларидан маблағ ажратиш бўйича” ҳудудий
кузатув кенгаши вакиллари суд мажлисида иштирок этмади ва кассация
шикояти юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати кассация шикоятини жавобгар ва учинчи
шахслар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини
қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан асоссиз равишда давлат божи
ундирилганлигини, апелляция шикоятида фақат ҳал қилув қарорининг давлат
божи қисмидан норози бўлинганлигини, апелляция инстанцияси суди ҳам ҳал
қилув қарорида кўрсатилган моддий ва процессуал хатоларга йўл қўйиб, ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилиб барвақт хулосага келганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини
эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида
муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2009 йил 7 январдаги 3-сонли қарори билан тасдиқланган
Шаҳрисабз шаҳрининг бош режасига асосан шаҳарнинг тарихий ва марказини
замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари ҳамда миллий анъаналарга
мувофиқ комплекс ривожлантиришни таъминлаш борасида вилоят
ҳокимининг 2013 йил 21 февралдаги Б 1-02/40-сонли мажлис баёнининг
1.14-банди топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан Шаҳрисабз
шаҳрининг бош режасига асосан шаҳарнинг тарихий марказини замонавий
архитектура ва шаҳарсозлик талаблари ҳамда миллий анъаналарига мувофиқ
комплекс мувофиқ ривожлантиришни таъминлаш ва тўлиқ таъмирланиши
муносабати билан ХОТБ “Амирбанк”га тегишли бўлган Шаҳрисабз шаҳри
Амир Темур майдонида жойлашган “Менҳмонхона” биноси (Шаҳрисабз
шаҳри, “Зингирон” МФЙ, Ипак йўли кўчаси 26-уй) бузилишга тушган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 10 июлдаги
4-1802-181/1128-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 1.841.084.000 сўм зарар суммаси 287.777.700 сўм бой берилган
фойда ундирилган ҳамда 15.074 кв.метр ер майдони ажратиш мажбурияти
юкланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва
юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер
участкаларини олиб қўйиш ва компенсатсия бериш тартибини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил
16 ноябрдаги 911-сонли қарорининг 41-бандида олиб қўйилган ер участкасига
бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати компенсация қилиб берилиши, 45-бандини
“д” кичик бандида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 27 августдаги 543-сонли қарори билан эгалик қилиш, доимий
фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқида тегишли бўлган ер
участкаси олиб қўйилган тақдирда – ушбу ҳуқуқ эгасига олиб қўйилаётган ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлаб берилади - деб ўзгартириш
киритилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
4-1802-181/1128-сонли сонли иш юзасидан ҳал қилув қарорда қайд этилган
15.074 кв.метр ер майдонининг бозор қийматини, яъни 3.789.287.000 сўм
маблағни жавобгардан ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаб, даъво аризасини рад
этиш ҳақида моддий ҳуқуқ нормаларини қўллашда барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК- деб юритилади) 153-моддасига асосан бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш
талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун
қабул қилинади.
ФКнинг 163-моддасига кўра, мулкдорнинг ёки бошқа эгалик
қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик
қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига даъво муддати жорий
қилинмайди.
ФКнинг 231-моддасида мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай
бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво
муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2015 йил 19 июндаги 282-сонли Қарорининг 18.1-бандида мулкдор ўз мол-
мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақидаги
талабларга (виндикацион даъво) нисбатан умумий даъво муддати
қўлланилади, ФКнинг 231-моддасида қайд этилган талабларга, яъни мулкдор
ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан
маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (негатор даъво), бартараф этиш
ҳақидаги талабларга нисбатан эса даъво муддати жорий қилинмайди деб
белгиланган.
Мазкур Пленум Қарорининг 18.2-бандида ФКнинг 163-моддасида қайд
этилган даъво муддати жорий этилмайдиган талаблар қатъий эмаслиги,
қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга нисбатан ҳам даъво
муддатлари жорий қилинмаслиги мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиб тўғри
хулосага келган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди ҳам даъвони рад этишда барвақт
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддасининг учинчи
қисмига кўра хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда
назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига
асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
ФКнинг 166-моддасига кўра мулк дахлсиздир ва қонун билан
қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча
субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан
иборатдир.
Ушбу кодекснинг 169-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сувлар,
ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар,
корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбобускуналар, хом ашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк,
шунингдек интеллектуал мулк объектлари мулк бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86-моддаси биринчи қисмида
ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда ер
эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва
мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда)
қуйидаги ҳолларда тўла ҳажмда қопланиши керак.
“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг
кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси
биринчи қисмига кўра, давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини
бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан мулкдорга
қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтлар жойлашган ер
участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарори
муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақат қонунда
белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
Даъвогар ва “Market valuаtion” МЧЖ ўртасида 2022 йил 15 ноябрдаги
23/11-сонли баҳолаш хизматини кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага
асосан расмийлаштирилган ҳисоботига кўра 15.074 кв.метр ер майдонининг
бозор қиймати 3.789.287.000 сўмга баҳоланган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди суд қарорига асосан 15.074 кв.метр
ер майдони ажратиш тўғрисидаги суд ҳужжати ижро этилмаганлиги, мазкур
ер майдони эвазига берилиши лозим бўлган компенсация пул миқдори қандай
асосларга кўра ҳисобланганлиги аниқланмаган.
ИПКннг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ваҳоланки, ИПК 280-моддаси иккинчи қисмининг 11-бандида
апелляция инстанцияс судининг қарорида апелляция инстанцияси суди
томонидан аниқланган иш ҳолатлари; суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги
хулосалари учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда амал
қилган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу
далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир
сабаблар кўрсатилиши керак.
Бироқ, апелляция суди далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи
шахслар ҳавола қилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
қўлламаганлигига сабабларини кўрсатмаган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида
назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни
бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд
инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, 4-бандига кўра, ишда
иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор
қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар
6
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва
асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301–303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“BI LANS” маъсулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Шахрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги
ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 4 майдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судда кўриш учун Шахрисабз
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров