Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/36810 Дата решения 25.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AVTOSANOAT INVEST масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Самарканд Автосавдо масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1139185 Claim ID 3315804 PDF Hash 6af668c444d82cac... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Келишувнинг 5-моддаси Келишув 5 law
зсиз тан олиши ва у ФКнинг 366-моддаси зсиз тан олиши ва у ФК 366 law
арорига асос сифатида ФКнинг 322-моддаси арорига асос сифатида ФК 322 law
арорига асос сифатида ФКнинг 322-моддаси арорига асос сифатида ФК 322 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Мазкур Кодекснинг 236-моддаси Мазкур Кодекс 236 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
аролик кодексининг 832-моддаси аролик кодекси 832 code_article
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения 20 791 символов
4-1001-2206/36810-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Б.Абдурахимов. Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – М.Мамараимов Кассация инстанция судида маърузачи Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 25 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайлов раислигида, ҳайъат аъзолари А. Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, даъвогар вакили Г.Эргашова (2023 йил 3 июлдаги 0100/51-4-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Ш.Хусанов (2023 йил 2 майдаги ишончномага асосан) ва Ж.Умаров (2023 йил 10 июлдаги ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “AVTOSANOAT INVEST” МЧЖ манфаатида жавобгар “SAMARQAND-AVTOSAVDO” МЧЖ ҳисобидан 2.029.830.895 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган суд қарорлари устидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 ноябрдаги қарори устидан “SAMARQAND-AVTOSAVDO” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “AVTOSANOAT INVEST” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) “SAMARQAND-AVTOSAVDO” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 24 апрелда ASI-DSD-№2020-98-51-сонли дилерлик келишуви (матнда келишув деб юритилади) ва “UzAutoMotors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларнинг тўловини бўлиб тўлаш шартларида сотиш тўғрисида 2020 йил 24 апрелда 157/51-4-сонли, 2020 йил 11 майда 191/51-4-сонли, 2020 йил 16 майда 197-1/51-4-сонли, 2020 йил 2 июнда 218/51-4-сонли, 2020 йил 25 июнда 279/51-4-сонли, 2020 йил 15 июлда 304/51-4-сонли, 2020 йил 24 июлда 308/51-4-сонли, 2020 йил 17 августда 336/51-4-сонли ва 2020 йил 5 октябрда 390/51-4-сонли оферталар тузилган. Келишувнинг 5-моддаси 5.7-банди “н”-кичик банди ва оферта шартларига мувофиқ, дилер харидорларга автомобиллар тўловини бўлиббўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш жараёнида тегишлича молиявий хатарлардан суғурталаш шартномалари, гаров шартномалари ва гаровга қўйилаётган мол-мулкни (автомобилни) суғурталаш шартномалари тузилишини таъминлаши шарт. Келишувнинг 29.3-бандига кўра, тарафлар келишувнинг 29.1-29.2-бандларига асосан сканерланган ёки имзоланган ҳужжатлар оферта ҳисобланади ва тарафлар уни акцептсиз, сўзсиз тан олиши ва у ФКнинг 366-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ тузилган шартнома ҳисобланиши қайд этилган. Келишувнинг 29.4-бандида ушбу модда талабларига мувофиқ амалга оширилган оферта ва акцепт мазкур келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланиши белгиланган. Тарафлар ўртасида имзоланган оферта шартларига кўра сотиб олувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартномада белгиланган фоизлар ёки автомобилнинг қолган суммаси тўланмаган тақдирда, дилер ушбу суммани тўлаш бўйича компания олдида жавобгар бўлиши белгиланган. Бироқ, дилерлик келишуви ва оферталарда белгиланган муддатлар ўтиб кетган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги молиявий хатарлардан суғурталаш полиси, гаровга қўйилаётган автомобилларни суғурталаш полислари, гаров шартномалари ва даъвогар томонидан сўралган бошқа ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бажарилмаганлиги, 2022 йил 5 январь куни ҳолатига даъвогар олдида муддати 90 кундан ошган 2.029.830.895 сўм қарздорлиги вужудга келганлиги, жавобгар икки томонлама таққослаш далолатномаларини имзоламаганлиги ҳамда низони ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиш ҳақидаги таклифларни оқибатсиз қолдирганлиги важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “AVTOSANOAT INVEST” МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2.029.830.895 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди томонидан ишга “UzAutoMotors” АЖ ва “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.595.089.354,10 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида биринчи инстанция ва апелляция инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлиги, жавобгар томонидан даъвогар билан тузилган дилерлик келишуви ва оферталардан ташқари, жавобгар билан иш бўйича учинчи шахс ҳисобланган “UzAutoMotors” АЖ ўртасида 2019 йил 1 июлда DSD-№-2019-51-сонли дилерлик шартномаси ва DSD-№-2019-51-НВсонли топшириқ шартномалари тузилганлиги, мазкур дилерлик ва топшириқ шартномаларига асосан “UzAutoMotors” АЖ жавобгарга автотранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилиш бўйича савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берганлиги, 2021 йил 15 апрелдаги №514-1495-сонли хабарномага асосан “UzAutoMotors” АЖ жавобгар билан 2019 йил 1 июлда тузилган DSD-№-2019-51-сонли дилерлик шартномаси ва DSD-№-2019-51-НВ-сонли топшириқ шартномалари бекор қилинганлигини ва 2021 йил 16 апрелдан барча тузилган шартномалар бўйича автотранспорт воситаларини етказиб бериш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга расмийлаштиришни кўрсатганлиги, “UzAutoMotors” АЖнинг 2021 йил 26 апрелдаги 53-Т-сонли буйруғига асосан 2021 йил 28 апрелда жавобгар ва “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ ўртасида тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан барча автотранспорт воситалари, шунингдек бўлиб тўлаш шарти билан автомашина сотиб олган шахсларга оид барча ҳужжатлар “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга топширилганлиги, буйруқда автомашиналар учун қарздорликлар ўз вақтида тўланиши учун жавобгарликни “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ зиммасига олиши кўрсатилганлиги, далолатнома тарафларнинг масъул шахслари томонидан имзоланганлиги ва ҳеч қандай эътироз билдирилмаганлиги, биринчи инстанция суди эса юқоридаги дилерлик шартномаларининг қайси бирига асосланган ҳолда ҳал қилув қарорини қабул қилганлигини асослантирмаганлиги, шунингдек биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорига асос сифатида ФКнинг 322-моддасидаги қарздор ўзининг мажбуриятларини бошқа шахсга фақатгина кредиторнинг розилиги билан ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги нормани келтирганлиги, лекин келишув бўйича мажбурият “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга ўтказилишининг ташаббускори айнан “UzAutoMotors” АЖнинг ўзи бўлганлиги, суднинг “UzAutoMotors” АЖ ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўтказилишидан хабардор бўлмаганлиги ҳақидаги хулосалари асоссизлиги, келишувлар бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга ўтказилганлиги сабабли жавобгар бўлиши мумкин эмаслиги билдирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, уларни бирма-бир шарҳлаб, жавобгар томонидан даъвогар билан тузилган дилерлик келишуви ва оферталардан ташқари, жавобгар билан иш бўйича учинчи шахс ҳисобланган “UzAutoMotors” АЖ ўртасида 2019 йил 1 июлда DSD-№-2019-51-сонли дилерлик шартномаси ва DSD-№-2019-51-НВ-сонли топшириқ шартномалари тузилганлиги, мазкур дилерлик ва топшириқ шартномаларига асосан “UzAutoMotors” АЖ жавобгарга автотранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилиш бўйича савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берганлиги, лекин юқоридаги ҳар иккала келишувга асосан алоҳида-алоҳида эмас, бир маротаба машиналар етказиб берилганлиги, ушбу ҳолатни етказиб берилган автомашиналарнинг VIN рақамлари орқали ҳам билиш мумкинлиги, биринчи инстанция суди эса юқоридаги дилерлик шартномаларининг қайси бирига асосланган ҳолда автомашиналар етказиб берилганлиги ҳолатига ойдинлик киритмаганлиги, етказиб бериш билан боғлиқ ҳужжатларни ўрганмаганлиги, “UzAutoMotors” АЖнинг 2021 йил 15 апрелдаги №514-1495-сонли хабарномасига асосан жавобгар билан 2019 йил 1 июлда тузилган DSD-№-2019-51-сонли дилерлик шартномаси ва DSD-№-2019-51-НВ-сонли топшириқ шартномалари бекор қилинганлиги, 2021 йил 16 апрелдан барча тузилган шартномалар бўйича автотранспорт воситаларини етказиб бериш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга расмийлаштириш кўрсатилганлиги, “UzAutoMotors” АЖнинг 2021 йил 26 апрелдаги 53-Т-сонли буйруғига асосан 2021 йил 28 апрелда “SAMARQAND-AVTOSAVDO” МЧЖ ва “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ ўртасида тузилган топширишқабул қилиш далолатномасига асосан барча автотранспорт воситалари, шунингдек бўлиб тўлаш шарти билан автомашина сотиб олган шахсларга оид барча ҳужжатлар “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга топширилганлиги, ҳозирги пайтда “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ сотиб олинган автомашиналар бўйича қарздорликни тўламаган фуқаролардан қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси киритаётганлиги, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорига асос сифатида ФКнинг 322-моддасидаги қарздор ўзининг мажбуриятларини бошқа шахсга фақатгина кредиторнинг розилиги билан ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги нормани келтирганлиги, лекин келишув бўйича мажбурият “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга ўтказилишининг ташаббускори айнан “UzAutoMotors” АЖнинг ўзи бўлганлиги, иш бўйича “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ жавобгар бўлиши лозимлигини билдириб, кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризанинг қаноатлантирилишини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўзининг кўрсатувида кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 24 апрелда тузилган ASI-DSD-№2020-98-51-сонли дилерлик келишуви бўйича ҳужжатлар жавобгарда сақланаётганлиги, даъво аризасида ундирилиши сўралаётган қарздорликни тўлаш тўғрисида 2022 йил 24 августда жавобгарга талабнома берилганлиги, “UzAutoMotors” АЖнинг 2021 йил 15 апрелдаги №514-1495-сонли хабарномасига асосан жавобгар билан 2019 йил 1 июлда тузилган DSD-№-2019-51-сонли дилерлик шартномаси ва DSD-№-2019-51-НВ-сонли топшириқ шартномалари бекор қилинган ва “UzAutoMotors” АЖнинг 2021 йил 26 апрелдаги 53-Т-сонли буйруғига асосан 2021 йил 28 апрелда жавобгар ва “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ ўртасида тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан барча автотранспорт воситалари, шунингдек бўлиб тўлаш шарти билан автомашина сотиб олган шахсларга оид барча ҳужжатлар “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга топширилган бўлиши мумкинлиги, лекин даъвогарнинг жавобгар билан тузилган дилерлик келишуви бекор қилинмаганлиги, мазкур келишувга асосан жавобгарга реализация қилиш учун автомашиналар етказиб берилганлиги, лекин автомашина ҳақини бўлиб тўлаш йўли билан харид қилган шахслар билан тегишли ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилмаганлиги сабабли келишувга асосан қарздорликни жавобгар тўлаши лозимлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний қабул қилинган деб ҳисоблашини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни ва кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар “UzAutoMotors” АЖ ва “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу асосга кўра судлов ҳайъати, иқтисодий иш бўйича кассация шикоятини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати таркиби суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур Кодекснинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 24 апрелда ASI-DSD№2020-98-51-сонли дилерлик келишуви ва “UzAutoMotors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларнинг тўловини бўлиб тўлаш шартларида сотиш тўғрисида 2020 йил 24 апрелда 157/51-4-сонли, 2020 йил 11 майда 191/51-4-сонли, 2020 йил 16 майда 197-1/51-4-сонли, 2020 йил 2 июнда 218/51-4-сонли, 2020 йил 25 июнда 279/51-4-сонли, 2020 йил 15 июлда 304/51-4-сонли, 2020 йил 24 июлда 308/51-4-сонли, 2020 йил 17 августда 336/51-4-сонли ва 2020 йил 5 октябрда 390/51-4-сонли оферталар тузилган. Келишувнинг 5-моддаси 5.7-банди “н”-кичик банди ва оферта шартларига мувофиқ, дилер харидорларга автомобиллар тўловини бўлиб- бўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш жараёнида тегишлича молиявий хатарлардан суғурталаш шартномалари, гаров шартномалари ва гаровга қўйилаётган мол-мулкни (автомобилни) суғурталаш шартномалари тузилишини таъминлаши шарт. Келишувнинг 29.3-бандига кўра, тарафлар келишувнинг 29.1-29.2-бандларига асосан сканерланган ёки имзоланган ҳужжатлар оферта ҳисобланади ва тарафлар уни акцептсиз, сўзсиз тан олиши ва у ФКнинг 366-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ тузилган шартнома ҳисобланиши қайд этилган. Келишувнинг 29.4-бандида ушбу модда талабларига мувофиқ амалга оширилган оферта ва акцепт мазкур келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланиши белгиланган. Тарафлар ўртасида имзоланган оферта шартларига кўра сотиб олувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартномада белгиланган фоизлар ёки автомобилнинг қолган сўммаси тўланмаган тақдирда, дилер ушбу сўммани тўлаш бўйича компания олдида жавобгар бўлиши белгиланган. Дилерлик келишуви ва оферталарда белгиланган муддатлар ўтиб кетганлигига қарамасдан, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги молиявий хатарлардан суғурталаш полиси, гаровга қўйилаётган автомобилларни суғурталаш полислари, гаров шартномалари ва даъвогар томонидан сўралган бошқа ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бажарилмаганлиги ҳамда 2022 йил 5 январь куни ҳолатига даъвогар олдида муддати 90 кундан ошган 2.029.830.895 сўм қарздорлиги вужудга келганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида жавобгардан 2.029.830.895 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш судда кўриладиган кунга қадар қарздорлик қисман қопланганлиги инобатга олиниб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.595.089.354,10 сўм асосий қарздорлик ва суд харажатлари ундирилиши ҳақида барвақт тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Чунки, “UzAutoMotors” АЖнинг 2021 йил 15 апрелдаги №514-1495сонли хабарномасига асосан жавобгар билан 2019 йил 1 июлда тузилган DSD№-2019-51-сонли дилерлик шартномаси ва DSD-№-2019-51-НВ-сонли топшириқ шартномалари бекор қилинганлиги, 2021 йил 16 апрелдан барча тузилган шартномалар бўйича автотранспорт воситаларини етказиб бериш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга расмийлаштириш кўрсатилганлиги, “UzAutoMotors” АЖнинг 2021 йил 26 апрелдаги 53-Т-сонли буйруғига асосан 2021 йил 28 апрелда жавобгар ва “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ ўртасида тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан барча автотранспорт воситалари, шунингдек бўлиб тўлаш шарти билан автомашина сотиб олган шахсларга оид барча ҳужжатлар “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга топширилганлиги ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаган. Бундан ташқари биринчи инстанция суди томонидан жавобгар билан автомашинани сотиб олиш бўйича қандай мажбуриятлар олинганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Шунингдек, жавобгар даъвогар олдида қайси автомашиналар учун қанча миқдорда қарздор эканлиги ҳужжатлар асосида ўрганилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 832-моддасига кўра воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган келишувнинг қайси шартига асосан даъво талабидан ундириши сўралаётган сумма ҳисоб китоби келиб чиққанлиги ва ушбу мажбурият кечиктирганлик ҳолатлари судлар томонидан аниқланмаган. ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритидлади) 280-моддаси иккинчи қисмининг 11-бандида апелляци яинстанцияс судининг қарорида апелляция инстанцияси суди томонидан аниқланган иш ҳолатлари; суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда амал қилган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир сабаблар кўрсатилиши керак. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, 4-бандига кўра, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, даъво талабига аниқлик киритиб, тарафлар ўртасида тузилган дилерлик келишувининг шартларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво суммасини қайси шартлар асосида ҳисобланганлигини муҳокама қилиб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “SAMARQAND-AVTOSAVDO” МЧЖ берган кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров