← Назад
Решение #519970 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 33 | — | law | |
| онуннинг | 41 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 176 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
20 484 символов
4-2202-2201/27-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья –Х.Рахимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья-Ш.Джамолов
Кассация инстанция судида
маърузачи Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар Исмаилова
Малика Марткаримовнанинг иштирокида Урганч туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 13 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳамда Хоразм
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йи 19 апрелдаги
қарори устидан Исмаилова Малика Марткаримовна томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Исмаилова Малика Марткаримовна (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Гурлан Пилла” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жамият деб юритилади)га таъсисчиси ҳисобланишини кўрсатиб,
жамият иштирокчиларининг 2018 йил 12 февралдаги 1-сонли, 2018 йил
2 мартдаги 2-сонли, 2018 йил 24 декабрдаги 3-сонли, 2019 йил 1 ноябрдаги
9/1-сонли, 2020 йил 19 июндаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнларини ҳамда
2018 йил 2 июлдаги 111-сонли рақам билан рўйхатга олинган таъсис
шартномасини, жамиятнинг 2019 йил 29 июлдаги 5-сонли қарори билан
2019 йилда 2 августда давлат хизмартлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан
ўтказилган Уставини, жамият таъсисчиларининг 2021 йил 18 февралдаги 5-сонли
қарори билан 2021 йилда давлат хизмартлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан
ўтказилган янги таҳрирдаги Уставини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар
Исмаилова Малика Марткаримовна томонидан берилган апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарори билан Хоразм вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 майдаги қарорининг давлат божи
ундириш қисми ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 16 декабрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилиб, Урганч
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори,
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
6 майдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарори бекор қилинган ҳамда
иш янгидан кўриш учун Урганч туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъвонинг бир қисмини қаноатлантириш рад этилиб,
даъвогар Исмаилова Малика Марткаримовнадан Республика бюджетига
13 500 000 сўм давлат божи ундирилган ҳамда даъвонинг қолган 2019 йил
29 июлдаги 5-сонли қарори билан 2019 йил 2 августда давлат хизмартлари
марказидан
(рақамсиз)
рўйхатдан
ўтказилган
Уставини,
жамият
таъсисчиларининг 2021 йил 18 февралдаги 5-сонли қарори билан 2021 йилда
давлат хизмартлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган янги
таҳрирдаги Уставини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритиш
тугатилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув
қарори ўзгартирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлган даъвогар Исмаилова Малика
Марткаримовна кассация шикояти билан муроаат қилиб, суд қарорларини
ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар кассация шикоятида баён этилган
важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни, суд
қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги
ҳужжатларидан
аниқланишича,
Исмаилова
Малика
Марткаримовна “Гурлан Пилла” акциядорлик жамиятининг номинал қиймати
1 000 сўм бўлган 80 дона акцияларига эгалик қилган.
“Гурлан Пилла” очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сонли Фармонига асосан
жамият акциядорларининг 2003 йил 21 апрелдаги навбатдан ташқари умумий
йиғилиши қарори билан масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган.
Жамият 2004 йил 7 апрелда 111-сонли рақам билан Гурлан туман
ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
инспекциясида масъулияти чекланган жамият сифатида қайта рўйхатга олинган.
Исмаилова Малика Марткаримовна жамиятнинг 80 000 сўмлик 1,23 фоиз
улушига эга бўлган.
1. Жамият иштирокчиларининг 2018 йил 12 февралдаги 1-сонли йиғилиш
баённомаси билан директор А.Алекбаровнинг жамиятни бошқа фаолият турига
айлантириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки ортиқча, жамиятга фойдасиз,
солиқ мажбурияти ҳисобланиб турган биноларни сотиш таклифларини
маъқуллаш, директор А.Алекбаровга жамиятни фаолият турини ўзгартириб,
ортиқча ишламасдан турган биноларни сотиш орқали инвестиция жалб қилиб,
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни
ўз вақтида тўлаш мажбуриятини юклаш ҳақида қарор қабул қилинган.
2. Жамият иштирокчиларининг 2018 йил 2 мартдаги 2-сонли йиғилиш
баённомаси билан жамиятнинг фойдаланмасдан турган ва ишлаб чиқаришга
яроқсиз бўлган қўшимча бостирма биносини (умумий ер майдони 4920,0 кв.м.,
қурилиш ости бостирма биноси 1012,74 кв.м.) белгиланган тартибда музокара
ўтказиш йўли билан “Гурлан Метал Сервис” МЧЖга 54.500.000 сўмга сотиш ва
сотувдан тушган маблағларни жамият эҳтиёжларига ишлатиш ҳақида қарор
қабул қилинган.
3. Гурлан туман давлат хизмартлари маркази томонидан 2018 йил
2 июлда 111-сонли реестр тартиб рақами билан жамиятнинг таъсис шартномаси
рўйхатга олинган бўлиб, унда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари
қуйидагича белгиланган:
1. Алекберов Алиакбар Атабекович – 2.412.000 сўм – 37,22 фоиз;
2. Алекберов Атабек Абдуллаевич – 210.000 сўм – 3,24 фоиз;
3. Ибрагимова Динара – 1.620.000 сўм – 25,0 фоиз;
4. Бобожонова Дилбар – 1.549.000 сўм – 23,9 фоиз;
5. Исмаилов Қодир – 116.000 сўм – 1,79 фоиз;
6. Рахмонова Тозагул – 33.000 сўм – 0,51 фоиз;
7. Қуронбоек Ғайрат – 24.000 сўм – 0,37 фоиз;
8. Атожонов Камол – 27.000 сўм – 0,42 фоиз;
9. Рахимов Янгибой – 52.000 сўм – 0,8 фоиз;
10. Машарипов Сотимбой – 22.000 сўм – 0,34 фоиз;
11. Тажибоева Оймонжон – 64.000 сўм – 0,99 фоиз;
12. Холмуратова Дилбар – 47.000 сўм – 0,73 фоиз;
13. Ибрагимова Санамжон – 25.000 сўм – 0,39 фоиз;
14. Бозорбоева Солия – 37.000 сўм – 0,57 фоиз;
15. Яхшимуратов Юсуфбой – 2.000 сўм – 0,03 фоиз;
16. Норбоева Ўғилжон – 80.000 сўм – 1,23 фоиз;
17. Исмоилова Малика – 80.000 сўм – 1,23 фоиз;
18. Норимова Гуласал – 80.000 сўм – 1,23 фоизини ташкил қилган.
4. Жамият иштирокчиларининг 2018 йил 24 декабрдаги 3-сонли йиғилиш
баённомаси билан жамият устав фондидаги кўп йиллардан буён
фойдаланмасдан, ўзининг фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган авария
ҳолатидаги умумий ер майдони 3351,2 кв.м., шундан қурилиш ости майдони
1288,8 кв.м. бўлган бино ва иншоотларни сотиш ва сотувдан тушган
маблағларни солиқ ва мажбурий тўловларга ўтказиш, ишчи ходимларнинг ойлик
маошларини беришни таъминлаш, Салимов Жалоладдин Ахмеджонович билан
олди-сотди шартномаси тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.
5. Гурлан туман давлат хизмартлари маркази томонидан 2019 йил
2 августда 111-сонли реестр тартиб рақами билан жамиятнинг устави рўйхатга
олинган бўлиб, унда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича
белгиланган:
- “Гурлан Пилла” МЧЖ – 689.000 сўм – 10,63 фоиз;
- Алекберов Алиакбар Атабекович – 2.412.000 сўм – 37,22 фоиз;
- Алекберов Атабек Абдуллаевич – 210.000 сўм – 3,24 фоиз;
- Ибрагимова Динара – 1.620.000 сўм – 25,0 фоиз;
- Бобожонова Дилбар – 1.549.000 сўм– 23,9 фоизини ташкил қилган.
6. Жамият иштирокчиларининг 2019 йил 1 ноябрдаги 9/1-сонли йиғилиш
баённомаси билан жамият устав фондидаги кўп йиллардан буён
фойдаланмасдан, ўзининг фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган, авария
ҳолатидаги Гурлан шаҳарчаси, Манғит кўчаси, 5-уйда жойлашган умумий ер
майдони 4200,0 кв.м., шундан қурилиш ости майдони 842,99 кв.м. бўлган бино
ва иншоотларни сотиш ва сотувдан тушган маблағларни солиқ ва мажбурий
тўловларга ўтказиш, ишчи ходимларнинг ойлик маошларини беришни
таъминлаш, Алиакбар оил бизнес МЧЖ билан 21.200.000 сўмга олди-сотди
шартномаси тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.
7. Жамият иштирокчиларининг 2020 йил 19 июндаги 1-сонли йиғилиш
баённомаси билан жамият устав фондидаги кўп йиллардан буён
фойдаланмасдан, ўзининг фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган, авария
ҳолатидаги умумий ер майдони 3588,0 кв.м., шундан қурилиш ости майдони
1712,29 кв.м. бўлган бино ва иншоотларни сотиш ва сотувдан тушган
маблағларни солиқ ва мажбурий тўловларга ўтказиш, ишчи ходимларнинг ойлик
маошларини беришни таъминлаш, Гурлан Танхо Транс МЧЖ (А.Давлетов)
билан олди-сотди шартномаси тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.
8. Гурлан туман давлат хизмартлари маркази томонидан таъсисчиларнинг
2021 йил 18 февралдаги 5-сонли қарорига асосан жамиятнинг устави рўйхатга
олинган бўлиб, унда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича
белгиланган:
1. Алекберов Алиакбар Атабекович – 2.412.000 сўм – 41,65 фоиз;
2. Алекберов Атабек Абдуллаевич – 210.000 сўм – 3,63 фоиз;
3. Ибрагимова Динара – 1.620.000 сўм – 27,97 фоиз;
4. Бобожонова Дилбар–1.549.000 сўм–26,75 фоизини ташкил қилган.
Даъвогар Исмаилова Малика Марткаримовна мазкур ҳолатлардан норози
бўлиб, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, юқорида кўрсатилган
жамиятнинг 5 та умумий йиғилиш баёнини, 1 та таъсис шартномасини ва 2 та
жамият уставини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Низони ҳал этишда биринчи инстанция суди 2 та жамият уставини ҳақиқий
эмас деб топиш ҳақидаги талаб юзасидан иш юритишни тугатиш юзасидан
асосли хулосага келган бўлсада, 5 та умумий йиғилиш баёнини, 1 та таъсис
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабни тўлиқ рад этиш ҳақида
барвақт хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда
қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 41-моддасига кўра жамият
иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик
ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган
ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз
берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас
деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор
тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида
берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни
қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган
бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой
ичида берилиши мумкин.
Суд ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, агар ариза берган
жамият иштирокчисининг овози овоз бериш натижаларига таъсир кўрсата олиши
мумкин бўлмаса ва (ёки) йўл қўйилган қоидабузарлик жиддий бўлмаса ва (ёки)
қарор жамиятнинг ана шу иштирокчисига зарар етказмаган бўлса, шикоятга
сабаб бўлган қарорни ўз кучида қолдиришга ҳақлидир.
Қонун
33-моддасининг
биринчи
қисмига
кўра,
жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни
ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир
иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил
бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилиши шарт.
Аммо, биринчи инстанция суди жамиятнинг Гурлан туман давлат
хизмартлари марказида 2019 йил 02 августда 11-сон билан рўйхатдан ўтказилган
Уставига асосан даъвогар Исмаилова Малика Марткаримовнанинг номи
таъсисчилар рўйхатида кўрсатилмаганлиги ва шунга кўра жамиятнинг
таъсисчиси сифатида ваколатга эга бўлмаганлиги, Қонуннинг 41-моддасига
асосан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори ушбу қарорни
қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши
овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, даъво талабининг 5 та умумий йиғилиш
баёнини, 1 та таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисмини тўлиқ рад
этиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Ваҳоланки, Гурлан туман давлат хизмартлари маркази томонидан 2018 йил
2 июлда 111-сонли реестр тартиб рақами билан жамиятнинг таъсис шартномаси
рўйхатга олинган бўлиб унга кўра, Исмаилова Малика Марткаримовнанинг
таъсисчи сифатида жамият Устав фондидаги улуши – 80.000 сўм – 1,23 фоизни
ташкил қилган.
Бироқ, Исмаилова Малика Марткаримовна таъсисчи бўлсада, жамияти
иштирокчиларининг 2018 йил 12 февралда, 2018 йил 2 мартда ва 2018 йил
24 декабрда ўтказилган умумий йиғилишига чақирилмаган ва/ёки уни лозим
даражада хабардор қилинмасдан унинг иштирокисиз умумий йиғилиш
қарорлари қабул қилиниб,
Жумладан, Жамият иштирокчиларининг 2018 йил 12 февралдаги 1-сонли
йиғилиш баённомаси билан директор А.Алекбаровнинг жамиятни бошқа
фаолият турига айлантириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки ортиқча,
жамиятга фойдасиз, солиқ мажбурияти ҳисобланиб турган биноларни сотиш
таклифларини маъқуллаш, директор А.Алекбаровга жамиятни фаолият турини
ўзгартириб, ортиқча ишламасдан турган биноларни сотиш орқали инвестиция
жалб қилиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ҳисобланган солиқ ва мажбурий
тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини юклаш ҳақида қарор қабул
қилинган.
Жамият иштирокчиларининг 2018 йил 2 мартдаги 2-сонли йиғилиш
баённомаси билан жамиятнинг фойдаланмасдан турган ва ишлаб чиқаришга
яроқсиз бўлган қўшимча бостирма биносини (умумий ер майдони 4920,0 кв.м.,
қурилиш ости бостирма биноси 1012,74 кв.м.) белгиланган тартибда музокара
ўтказиш йўли билан Гурлан Метал Сервис МЧЖга 54.500.000 сўмга сотиш ва
сотувдан тушган маблағларни жамият эҳтиёжларига ишлатиш ҳақида қарор
қабул қилинган.
Жамият иштирокчиларининг 2018 йил 24 декабрдаги 3-сонли йиғилиш
баённомаси билан жамият устав фондидаги кўп йиллардан буён
фойдаланмасдан, ўзининг фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган авария
ҳолатидаги умумий ер майдони 3351,2 кв.м., шундан қурилиш ости майдони
1288,8 кв.м. бўлган бино ва иншоотларни сотиш ва сотувдан тушган
маблағларни солиқ ва мажбурий тўловларга ўтказиш, ишчи ходимларнинг ойлик
маошларини беришни таъминлаш, Салимов Жалоладдин Ахмеджонович билан
олди-сотди шартномаси тузиш ҳақида қарор қабул қилинган ва бу билан жиддий
қоидабузарликка йўл қўйилган ва бу билан жамият иштирокчисига зарар
етказилган.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг 2019 йил 1 ноябрдаги
9/1-сонли, 2020 йил 19 июндаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнларини ҳамда
2018 йил 02 июлдаги 111-сонли рақам билан рўйхатга олинган таъсис
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисмини рад қилиш ҳақида асосли
тўхтамга келган.
Чунки, Гурлан туман давлат хизмартлари маркази томонидан 2019 йил
2 августда 111-сонли реестр тартиб рақами билан жамиятнинг устави рўйхатга
олинган бўлиб, унда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича
белгиланган, яъни Жамият – 689.000 сўм – 10,63 фоиз; Алекберов Алиакбар
Атабекович – 2.412.000 сўм – 37,22 фоиз; Алекберов Атабек Абдуллаевич –
210.000 сўм – 3,24 фоиз; Ибрагимова Динара – 1.620.000 сўм –
25,0 фоиз; Бобожонова Дилбар – 1.549.000 сўм– 23,9 фоизини ташкил қилиб,
Малика Исмаилованинг таъсисчи сифатида улуши кўрсатилмаган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво талабининг жамиятнинг
2019 йил 29 июлдаги 5-сонли қарори билан 2019 йил 2 августда давлат
хизмартлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган Уставини, жамият
таъсисчиларининг 2021 йил 18 февралдаги 5-сонли қарори билан 2021 йилда
давлат хизматлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган янги таҳрирдаги
Уставини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича ҳам иш юритишни тугатиш
тўғрисида қонуний хулоса келган.
Чунки, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ иш судга тааллуқли
бўлмаса иқтисодий суди иш юритишни тугатади.
ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўа суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда биринчи инстанция суди қайд
қилинган талабларга риоя қилмаган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгартириб,
ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги жамият
иштирокчиларининг 2018 йил 12 февралдаги 1-сонли, 2018 йил 2 мартдаги
2-сонли ва 2018 йил 24 декабрдаги 3-сонли умумий йиғилиш баённларини
ҳақиқий эмас деб топишни рад қилиш қисмини бекор қилиб, талабнинг ушбу
қисми бўйича янги қарор қабул қилишни ва жамият иштирокчиларининг
2018 йил 12 февралдаги 1-сонли, 2018 йил 02 мартдаги 2-сонли ва 2018 йил
24 декабрдаги 3-сонли умумий йиғилиш баённларини ҳақиқий эмас деб топиб,
даъвогар Исмаилова Малика Марткаримовнадан Республика бюджетига
13.500.000 сўм давлат божи ундириш қисмини 5.400.000 сўм давлат божи
ундиришга ўзгартириб тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган важларини
муҳокама этиб, ушбу важлар апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогарнинг ишни кассация инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ 5 400 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, даъвогар Исмаилова
Малика Маткаримовнадан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация
инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ жами
75 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
қарор қилади:
Даъвогар Исмаилова Малика Маткаримовнанинг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 19 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Исмаилова Малика Маткаримовнадан Олий суд депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров