← Назад
Решение #519983 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 676 символов
4-2006-2201/1175-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья С.Кушшаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья М.Болтаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 25 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили Ш.Идиев (2023 йил 23 майдаги ишончномага асосан),
“Arsenal kapital stroy” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Ходжаев
(раҳбари) ва А.Савенков (2023 йил 23 мартдаги 1-сонли ордерга
асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармасининг “Arsenal kapital stroy” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Property building” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан олди-сотди шартномасини қалбаки битим
деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан
даъвогар манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
жойлашган бинода Бухоро вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар
“Property building” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан даъвогар “Arsenal kapital stroy” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
фойдасига 610 126 984,7 сум бажарилган ишлар ҳақи, 153 866 668,1 сўм
банк фоизи, 22 440 000 сўм мутахассис учун тўланган маблағлар
ундирилиши белгилаган.
2021 йил 16 мартдаги 4-2006-1901/269-сонли ижро варақасига
асосан МИБ Бухоро вилояти Ромитан бўлимида 2021 йил 1 апрелдаги
200921008984-сонли ижро иши кўзғатилиб, ижро ҳаракатлари жараёнида
жавобгарнинг номида бўлган мол-мулкни аниқлаш мақсадида
“МИБ портал” дастури орқали сўровномалар юборилган ва жавобгар
балансида бўлган автотранспорт воситалари “Chevrolet Captiva” русумли,
давлат рақами 80 908 ЕВА ҳамда “Malibu-2” русумли, давлат рақами
80 471ААА мавжудлиги аниқланиб, уларга тақиқ қўйилган.
Бухоро вилояти иқтисодий суди апелляция инстанциясининг
2021 йил 6 майдаги қарори билан Бухоро туманлараро иқтисодий
судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи
инстанцияда кўриш учун Когон туманлараро иқтисодий судига
юборилган.
Бухоро вилояти судининг ажрими билан МИБ Бухоро вилояти
Ромитан бўлимидаги 200921008984-сонли ижро иши бўйича жавобгарга
нисбатан тақиқлар бекор қилинган.
Кейинчалик, Когон туманлараро иктисодий судининг 2021 йил
13 июлдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига
610 126 984,7 сўм бажарилган ишлар ҳақи, 114 766 470 сўм банк фоизи ва
22 440 000 сўм мутахассис учун тўланган маблағни ундириш белгиланган.
Жавобгар автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқ ечилган
вақтда уларни учинчи шахсларга сотиб юборган.
Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар балансида бўлган автотранспорт воситалари
“Chevrolet Captiva” русумли, давлат рақами 80 908 EBA ҳамда “Malibu-2”
русумли, давлат рақами 80 471 ААА автомашиналарнинг олди-сотди
шартномасини қалбаки битим деб топишни сўраган.
Пешкў туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогар манфаатида палата томонидан берилган
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича янги қарор қабул қилиниб, даъво
аризаси бўйича иш юритиш тугатилган.
Палата кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Бухоро вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги
қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанциясига
юборишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, мазкур ишда тарафлар
юридик шахс бўлиб, даъво предмети битимни калбаки деб топиш
эканлиги, бу низо фуқаролик судига тааллуқли эмаслиги, сотиб олувчи
мазкур низода тараф эмаслиги, агар апелляция инстанцияси суди ишни
биринчи инстанция судига юборган ва сотиб олувчи ишга учинчи шахс
сифатида жалб қилинган тақдирда ҳам иш иқтисодий судда кўриш учун
тааллуқли бўлиши, суд эса иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
аниқламаганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган Палата ва даъвогар вакиллари
кассация шиуоятида келтирилган важларни қувватлаб, апелляция
инстанцияси иш юритишни тугатиш тўғрисида нотўғри тўхтамга
келганлиги, мазкур ҳолатда низо юридик шахслар ўртасида келиб чиққан
бўлиб, жисмоний шахснинг ҳуқуқ ёки манфаатига таъсир қиладиган ҳолат
мавжуд эмаслигини билдириб, қарорни бекор қилиш ва ишни апелляция
инстанциясига юборишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар вакили судда иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва
иш юритишни тугатишни лозим топди.
Биринчи инстанция суди даъво талаби жавобгар балансида бўлган
автотранспорт воситалари “Captiva” русумли, давлат рақами 80 908 EBA
ҳамда “Malibu 2” русумли, давлат рақами 80 471 ААА бўлган
втомашиналарни олди-сотди шартномасини қалбаки битим деб топишдан
иборатлиги, даъвогар битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўрамаганлиги
тўғрисида асосли хулосага келган бўлса-да, даъвогар қайси шартномалар,
унинг санаси, рақами ва кимлар билан тузилган шартномалар
тузилганлигига аниқлик киритган ҳолда даъвони тақдим қилиши
лозимлиги, бироқ даъвогар судга шартномаларни тақдим қила
олмаганлиги, қолаверса, автотранспорт воситаларини сотилганлигини
ёки
бошқа
усулларда
бегоналаштириш
ҳолатлари
асослантирилмаганлигини кўрсатиб, иш мазмуни бўйича даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Апелляция инстанцияси эса биринчи инстанция судининг
юқоридаги тўхтами билан келишмай, мазкур низо юзасидан жавобгарга
тегишли бўлган автотранспорт воситаларини олди-сотди шартномаси
бўйича 2022 йил 16 июлда Бухоро вилоят жамоа хавфсизлиги
департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига ва 2022 йил
16 июлда Ўзбекистон Республикаси нотариал палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасига низоли автотранспорт воситалари кимнинг
номида эканлиги ва ҳужжатларидан нусхалар тақдим этилиши тўғрисида
берган сўров хатларининг жавобини олмасдан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари мавжудлигини ҳисобга олмасдан, суд томонидан қабул
қилинадиган ҳужжат фуқаронинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилиш
мумкин бўлган ҳолатларни ўрганмасдан қарор қабул қилганлиги
тўғрисида тўхтамга келган.
Даъвогар томонидан апелляция судлов ҳайъатига тақдим этилган
Бухоро вилоят жамоа хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармасининг 2022 йил 22 июлдаги 24/8 5114-сонли ва
Ўзбекистон Республикаси нотариал палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг 2022 йил 20 июлдаги 117-сонли жавоб хатлари ва унга
илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар томонидан
2021 йил 5 июндаги нотариал тасдиқланган автотранспот воситасининг
олди-сотди шартномасига асосан “Malibu-2” русумли, давлат рақами
80 471 ААА автотранспорт воситаси фуқаро Ў.Шариповга, шунингдек
2021
йил 5 июндаги
нотариал тасдиқланган
автотранспот
воситасинининг олди-сотди шартномаси асосан “Captiva” русумли, давлат
рақами 80 908 EBA автотранспорт воситаси фуқаро Ҳ.Бойназаровага
сотилган.
Шунга кўра апелляция инстанция суди қабул қилинадиган суд
ҳужжати фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилиши сабабли
уларни ишга жалб қилиш лозимлиги, иқтисодий суд томонидан мазкур
низо юзасидан қабул қилинадиган суд ҳужжати фуқаронинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларига дахл қилиши тўғрисида хулоса қилиб, низо иқтисодий
судга тааллуқли эмас деб ҳисоблаб, ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра
иш юритишни тугатишни лозим топган.
Судлов ҳайъати мазкур иш бўйича биринчи инстанция судида ишни
мазмунан кўриб чиқилиши, апелляция инстанция суди эса иш бўйича
қабул
қилинадиган
суд
ҳужжати
фуқароларнинг
ҳуқуқ
ва
мажбуриятларига дахл қилиши, уларни ишга жалб қилган ҳолда ишни
кўриш лозимлиги, бу ҳолатда иш иқтисодий судга тааллуқли эмаслигини
асос қилиб, иш юритишни тугатилиши билан келишмайди. Чунки даъво
аризасида олди-сотди шартномасини қалбаки битим деб топиш сўралган
бўлиб, биринчи инстанция суди аввало ушбу талабнинг судга тааллуқли
эканлигига баҳо бериб, талабни тааллуқли деб топгандан кейингина иш
мазмуни бўйича қарор қабул қилиши лозим эди.
Апелляция инстанцияси эса даъвогарнинг талаби судга тааллуқли
эканлигига баҳо бермасдан, ўз хулосасини низо бўйича суд ҳужжатининг
қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатига таъсир қилиши
билан боғлаган.
Аввало даъвогарнинг талабига баҳо бериб, унинг судга тааллуқли
эмаслигидан келиб чиқиб тўхтамга келиш лозим, мазкур ҳолатда
шартномаларни қалбаки битим деб топиш судга тааллуқли эмас деб
ҳисоблайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун: иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 5-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга
ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, агар иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса,
суд иш юритишни тугатади.
Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанция судлари
томонидан ишни кўришда процессуал ва моддий ҳуқуқ нормалари
бузилган ҳолда нотўғри тўхтамга келинган деб ҳисоблаб, суд қарорларини
бекор қилиш ва иш юритишни тугатишни лозим топди.
Кассация шикоятидаги тарафлар юридик шахс бўлганлиги сабабли
бу низо фуқаролик судига тааллуқли эмаслиги, сотиб олувчи мазкур
низода тараф эмаслиги тўғрисидаги важлар билан келишмайди. Сабаби
низонинг тарафларидан келиб чиқиб эмас, балки аввало даъво
талабининг судга тааллуқлилигидан келиб чиқилиши лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Судлов ҳайъати биринчи, апелляция ва кассация инстанцяиси учун
ихтиёрий тўланган суд харажатларини тарафларнинг зиммасида
қолдириб,
ишни
апелляция
ва
кассация
инстанцяисида
видеоконференцалоқа
режимида
кўриш
билан
боғлиқ
(75 000+82 500=157 500) 157 500 сўм харажатни даъвогар ҳисобидан
ундириш лозим.
Бинобарин судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 110, 301-303-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Пешкў туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 июлдаги ҳал
қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори бекор қилинсин.
4-2006-2201/1175-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
“Arsenal kapital stroy” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Олий суд ҳисобига ишни апелляция ва кассация инстанцияларида
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ жами 157 500 сўм
харажат ундирилсин.
6
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 мартдаги берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор
қилинсин.
Мазкур қарор асосида янги ижро варақалари берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев