← Назад
Решение #520085 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 127 символов
4-1001-2304/14773-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Й.Норбеков
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Эргашев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Kran
Maxsus Texnikalar” МЧЖ вакили - Д.Халиков 2023 йил 7 июлдаги
ишончномага асосан), Каттақўрғон туман ободонлаштириш бошқармаси
вакили – М.Расулов (раҳбар), Самарқанд вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакили – И.Исмаилов (2023 йил 24 июлдаги ишончномага
асосан) иштирокида, Каттақўрғон туман ободонлаштириш бошқармасининг
“Kran Maxsus Texnikalar” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган
2022 йил 22 апрелдаги 14-КМТ-сонли шартномани бекор қилиш,
860 000 000 сўм асосий қарз ва 408 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 мартдаги ҳал қилув қарори
ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 29 майдаги қарори устидан “Kran Maxsus Texnikalar” МЧЖ
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Каттақўрғон туман Ободонлаштириш бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Kran Maxsus Texnikalar” МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 22 апрелда
14-КМТ-SON-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг
1.2-бандида жавобгар даъвогар учун “Krantas 1088” шассисида авто минор
машинаси транспорт воситасини ишлаб чиқариши, даъвогар эса уни қабул
қилиб олиши, 2.1-бандида шартнома суммаси 860 000 000 сўм этиб
белгиланган.
Шартноманинг 2.3 ва 2.4-бандларида тўловни амалга ошириш
ва техникани етказиб бериш тартиби белгиланган бўлиб, ушбу бандларга кўра
товарларни жўнатиш 100 фоиз тўлов амалга оширилганидан сўнг амалга
оширилиши келишилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан 2022 йил 30 апрелда
258 000 000 сўм, 2022 йил 18 июлда 602 000 000 сўм жавобгарнинг
ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган.
Шартноманинг 3.1-бандида жавобгар аванс тўлови тўланган кундан
бошлаб 150 иш куни ичида, яъни 2022 йил 3 ноябрга қадар товарни етказиб
бериши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан товар шартномада
белгиланган муддатда даъвогарга етказиб берилмаган.
Шу боис даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 22 апрелда тузилган
14-КМТ-SON-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 860 000 000 сўм асосий қарз ва 408 500 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 17 мартдаги ажрими билан ишга Самарқанд вилоят
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Каттақўрғон туман Молия бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 мартдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 860 000 000 сўм асосий қарз
ва 350 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 29 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, ҳозирги вақтда банк фоиз ставкаси 14 фоиз
этиб белгиланганлиги, мазкур ҳолатда даъво аризасида ундириш сўралган
408 500 000 сўм пенянинг 14 фоизи 57 190 000 сўмни ташкил этиши ҳақида
важлар келтирилиб, суд қарорларини мазкур ҳисоб-китоб доирасида
ўзгартириш сўралган.
Суд муҳокамасида Каттақўрғон туман Молия бўлимидан вакил
иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида
иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, ҳозирги вақтда банк
фоиз ставкаси 14 фоиз этиб белгиланганлиги, мазкур ҳолатда даъво
аризасида ундириш сўралган 408 500 000 сўм пенянинг 14 фоизи
57 190 000 сўмни ташкил этиши ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини
мазкур ҳисоб-китоб доирасида ўзгартиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган Ғағначилик бошқармаси вакили иш
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 384-моддасига мувофиқ шартнома қандай шаклда
тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам
шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Ушбу модданинг
иккинчи қисми талабига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина
ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб
олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
ФК 399-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ сотувчи олди-сотди
шартномаси шартларини бузиб, сотиб олувчига шартномада белгиланган
миқдордан кам товар топширган бўлса, сотиб олувчи, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ё товарнинг етишмаётган
миқдорини топширишни талаб қилишга, ё топширилган товардан ва унинг
ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю унинг ҳақи тўланган бўлса,
тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига
кўра, агардаъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига
риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда
ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогар шартномани бекор
қилиш ҳақида жавобгарга таклиф юбормаганлиги сабабли даъво талабининг
шартномани бекор қилиш қисмини кўрмасдан қолдириш, жавобгар шартнома
шартларини бажармасдан, олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса-да,
транспорт воситаси даъвогарга етказиб берилмаганлиги сабабли даъво
талабининг 860 000 000 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантириш
ҳақида , тўғри хулосага келган.
Шунингдек, даъво аризасида транспорт воситасини етказиб бериш
муддати 95 кунга кечиктирилганлиги учун шартноманинг 5.1-бандида
етказиб бериш кечиктирилган ҳар бир кун учун етказиб берилмаган
транспорт воситаси қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ, транспорт
воситаси қийматининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда неустойка тўлаши
белгиланганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 408 000 000 сўм пеня
ундириш сўралган.
Биринчи инстанция суди эса ундириш сўралган 408 000 000 сўм пеняни
350 000 000 сўмга қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Чунки, ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор
ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди томонидан неустойка миқдорини
камайтиришда, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, жавобгарнинг
мулкий аҳволи, 860 000 000 сўмлик транспорт воситасини етказиб бериш
95 кунга кечиктирилганлиги, ушбу ҳолда асосий қарз суммасига ундириш
талаб қилинган 408 000 000 сўм пенянинг номутаносиблиги, талаб қилинган
пенянинг адолатли миқдори белгиланиши лозимлигига эътибор
қаратилмаган.
Апелляция инстанцияси суди эса қайд этилганларни инобатга
олмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига
биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг
5
жавобгардан даъвогар фойдасига 350 000 000 сўм пеня ундириш қисмини
100 000 000 сўмга ўзгартиришни, суд қарорларининг қолган қисмини
ўзгаришсиз қолдиришни, суд қарорларининг 350 000 000 сўм пеня ундириш
билан боғлиқ қисмига кассация шикояти берилганлиги сабабли, олдиндан
тўланган 3 500 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини
жавобгар зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 10 685 000 сўм давлат
божини
жавобгарга
қайтаришни,
шунингдек
суд
мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 301 - 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
“Kran Maxsus Texnikalar” МЧЖнинг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 мартдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 29 майдаги қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг – “Kran Maxsus Texnikalar” МЧЖдан
Каттақўрғон туман Ободонлаштириш бошқармаси фойдасига 350 000 000 сўм
пеня ундириш қисми 100 000 000 сўмга ўзгартирилсин.
Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Kran Maxsus Texnikalar” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисоб
рақамига
суд
мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ишни қассация инстанцияси судида кўриш учун ортиқча тўланган
10 685 000 сўм давлат божи “Kran Maxsus Texnikalar” МЧЖга қайтарилсин.
Ижро варақаси ва маълумотнома берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев