Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/3672 Дата решения 25.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BEK BARAKA IXTISOSLASHGAN SAVDO KOMPLEKSI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Юлдошалиева Мафтуна Мухторали қизи якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1137079 Claim ID 3491620 PDF Hash 93447afec48a81d1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 94-моддаси ИПК 94 law
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 438 символов
4-1101-2303/3672-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – П.Закирова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Суяров Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 25 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Bek Baraka Ixtisoslashgan Savdo Kompleksi” МЧЖ вакили – Б.Комолов (2023 йил 4 июлдаги 160/23-сонли ишончнома асосида) иштирокида “Bek Baraka Ixtisoslashgan Savdo Kompleksi” МЧЖнинг ЯТТ “Yo‘ldoshaliyeva Maftuna Muxtorali qizi”ни (СТИР 517204529) 668/2-сонли жами 6 кв.м. майдондан иборат хизмат кўрсатиш шахобчасидан мажбурий чиқартириш ҳамда ЯТТ “Yo‘ldoshaliyeva Maftuna Muxtorali qizi” зиммасига 668/2-сонли жами 6 кв.м. майдондан иборат хизмат кўрсатиш шахобчасини ўз ҳисобидан буздириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ажрими ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарори устидан ЯТТ “Yo‘ldoshaliyeva Maftuna Muxtorali qizi” томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Bek Baraka Ixtisoslashgan Savdo Kompleksi” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ “Yo‘ldoshaliyeva Maftuna Muxtorali qizi”ни (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 668/2-сонли жами 6 кв.м. майдондан иборат хизмат кўрсатиш шаҳобчасидан мажбурий чиқартириш ҳамда жавобгар зиммасига 668/2-сонли жами 6 кв.м. майдондан иборат хизмат кўрсатиш шахобчасини ўз ҳисобидан буздириш мажбуриятини юклашни сўраган. Мазкур ишни кўриш жараёнида жавобгар томонидан судга даъвони таъминлаш сифатида ариза киритилган бўлиб, унда суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвони тъаминлаш чораси сифатида даъвогар зиммасига 668/2-сонли труғун савдо шахобчасига кириб чиқишни, сув, свет ва барча турдаги коммунал хизматлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмасликни юклашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 28 апрелдаги ажрими билан мазкур ариза талабини қаноатлантириш рад этилган. Шу боис, ушбу ажрим устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда ажримни бекор қилиш ва даъвогар зиммасига 668/2-сонли турғун савдо шахобчасига кириб чиқишни, сув, свет ва барча турдаги коммунал хизматлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган. Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш жараёнида даъвогар ҳам даъвони таъминлаш бўйича ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар томонидан маъмурий бинонинг “А” блокида жойлашган зинапоянинг чиқиш йўлагини тўсиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини бузган ҳолда қурилган 668/2-сонли жами 6 кв.м. майдондан иборат маиший хизмат кўрсатиш шахобчасидан фойдаланишни таъқиқлаш, уни муҳрлаш ҳамда коммунал хизматлардан узиб қўйишни сўраган. Суднинг 2023 йил 5 майдаги ажрими билан ушбу ариза талабини қаноатлантириш ҳам рад этилган. Натижада, даъвогар ҳам апелляция шикояти билан судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, ажримни бекор қилишни ва даъвони таъминлаш ҳақидаги ариза талабини қаноатлантиришни сўраган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Жавобгарнинг апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд ҳужжатларини бекор қилиш ва даъвогар зиммасига 668/2-сонли турғун савдо шахобчасига кириб чиқишни, сув, свет ва барча турдаги коммунал хизматлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган. Суд муҳокамасида жавобгардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 93-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. ИПК 94-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни таъқиқлаш даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин. Мазкур модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд даъвони таъминлаш бўйича бошқа чораларни кўриши мумкин, шунингдек даъвони таъминлаш бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта чора кўрилиши мумкин. Даъвони таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб бўлиши керак. Бироқ, даъвогар томонидан даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлиги исботлаланмаган, яъни жавобгарнинг ўзи 668/2-сонли жами 6 кв.м. майдондан иборат маиший хизмат кўрсатиш шахобчасига зарар етишидан манфаатдор эмас. ИПК 94-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ даъвони таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб бўлиши керак. Жавобгар эса ўзининг аризасида ва апелляция шикоятида даъвогар зиммасига 668/2-сонли турғун савдо шахобчасига кириб чиқишни, сув, свет ва барча турдаги коммунал хизматлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни, яъни даъвода билдирилган талабга мутаносиб бўлмаган мажбурият юклашни сўраган. ИПК 273-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар апелляция шикоятида (протестида) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжати қабул қилган биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятининг (протестининг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади. Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 майдаги ажримини ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдириш, жавобгарнинг апелляция шикояти бўйича эса апелляция инстанцияси судида иш юритишни тугатиш ҳақида, тўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация 4 шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ажрими ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарори ўзгаришсиз, ЯТТ “Yo‘ldoshaliyeva Maftuna Muxtorali qizi” томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев