← Назад
Решение #520166 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| ИПК | 271 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| онуни | 26 | — | law | |
| аммо суд ИПК | 155 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/205-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья П.Закирова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимова
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 25 июль
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида ҳайъат раиси А.Икромовнинг раислигида,
судьялар Ж.Суяров ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Ф.Муродуллаевнинг котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Ибрагимов (2023 йил 04 январдаги 03/41-сонли ишончнома асосида),
жавобгар жамият раҳбари М.Османов, адвокат Ж.Махкамов (2023 йил
22 июлдаги ишончнома ва 97-сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар
“Ипак Йўли” акциядорлик инновация тижорат банкининг жавобгарлар
“Antikor Polimer” масъулияти чекланган жамияти ва “Legona Pride”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 71 782 824,91 cўм фоиз
қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан
қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
17 февралдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Antikor Polimer”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ипак Йўли” акциядорлик инновация тижорат банки (кейинги
матнда даъвогар деб юритилади) “Antikor Polimer” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ва
“Legona Pride” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнда қўшимча
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Зангиота туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 71 782 824,91 cўм фоиз қарздорлигини ундиришни,
ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкларига
қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 64 438 103,74 сўм миқдорида фоиз
қарздорлиги, 30 000 сўм почта харажати ундирилган ва ундирув гаров
мулкларига қаратилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан
апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Шунингдек, жавобгар 2023 йил 4 июлда илтимоснома билан
мурожаат қилиб, мазкур апелляция шикояти кўриб ҳал этилгунга қадар
биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори
ижросини тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг суд ҳужжати
ижросини тўхтатиш тўғрисидаги илтимосномасига эътирози борлигини,
чунки жавобгар томонидан суд ҳужжати кеч олинганлиги тўғрисида
келтирилган важлар ноўрин эканлигини, жавобгар ўзига юборилган
хатлар, шу жумладан суд ҳужжати ҳақида хабардор бўлганлигини,
жавобгар апелляция шикоятини беришда муддат тиклаш тўғрисида
илтимоснома бериб, унда ҳал қилув қарорини 2023 йил 29 майда
олганлигини баён қилганлигини, аммо у ҳал қилув қарорини 27 февралда
олганлигини, бунга исбот сифатида Янгийўл МАБнинг топширилган
жўнатмалар ва хабарномаларни рўйхатга олиш дафтарини нусхаси
тақдим этилганлигини билдириб, судлов ҳайъатига почта дафтарининг
янги нусхасини тақдим этиб, жавобгарнинг суд ҳужжати ижросини
кечиктириб туриш тўғрисидаги илтимосномасини рад қилишни,
апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Жавобгар жамият раҳбари ва унинг вакили апелляция шикоятида
баён этилган важларини қувватлаб, даъвогар вакили томонидан тақдим
этилган ҳужжатга кеча имзо қўйиб берилганлигини, дафтардаги имзолар
жавобгар жамият раҳбарига тегишли эмаслигини, суд ҳужжати
жавобгарга топширилмаганлигини, бундан ташқари мазкур шартнома
бўйича 2022 йил 11 январда Зангиота туманлараро иқтисодий суди
томонидан келишув битими тасдиқланиб, иш юритишни тугатиш
тўғрисида ажрим чиқарилганлигини, жавобгар қарздорликни тўлай
олмаганлигини, суднинг ҳал қилув қарори бўйича талабнома
юборилмаганлигини, талабнома бўлмагандан кейин ишни иш юритишга
қабул қилишнинг ўзи нотўғри бўлганлигини, чунки талабнома
олингандан кейин ўн беш кунлик муддатда жавоб хати берилиши
кераклигини, судга тақдим этилган ажрим бўйича жавобгар
99 000 000 сўм тушириб берганлигини, лекин 2022 йил 20 июлда
жавобгарнинг автотранспорт воситаси хатловга олинганлигини,
калитлар ва тех паспортлар олиб қўйилганлигини, тўлов қилиб
бўлингандан кейин калитларни олиш учун борилганда калитлар
қайтарилмаганлигини, аксинча декабрь ойигача кутиб туриш кераклиги
айтилганлигини, ортиқча тўлов чиққандан кейин 11 000 000 сўм МИБ
томонидан жавобгарга қайтарилганлигини, 2022 йил 12 сентябрь куни
МИБ томонидан автомобиллар онлайн аукционга қўйилганлигини,
аслида ойлик қарздорлик ҳам кўп ҳисобланганлигини, бу ҳолатлар
ҳаммаси ноқонуний эканлигини таъкидлаб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз
билдириб, ҳақиқатда жавобгар билан банк ўртасида келишув
бўлганлигини, банк томонидан ҳам келишув битими имзоланганлигини,
қарз фақат асосий қарздорликка нисбатан қолганлигини, аммо жавобгар
томон муддатида тўламаганлигини, шу сабабли судга даъво ариза
берилганлигини, 2022 йил август ойида МИБ томонидан банкнинг
ҳисобига 92 000 000 сўм ташлаб берганлигини, фақат асосий
қарздорликка эътибор берилганлигини, 2022 йилда талабнома ҳам
берилганлигини, ҳеч қандай жавоб хати келмаганлиги сабабли судга
мурожаат қилинганлигини, дастлаб судга 71 000 000 сўм даъво билан
чиқилганлигини, кейинчалик қарздорлик қисман қопланганлиги
сабабли 64 000 000 сўм қарздорлик қолганлигини билдириб, апелляция
шикоятини рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафларнинг апелляция шикояти юзасидан
тушунтиришларини ҳамда илтимосномалар бўйича фикрларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, шикоятда келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогар вакилининг иш юритишни тугатиш тўғрисидаги оғзаки
илтимосномасини, жавобгарнинг суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш
тўғрисидаги ёзма илтимосномаси ҳамда апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 42-моддасига асосан ишда
иштирок этувчи шахслар иш юзасидан ариза ва илтимосномалар билан
мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
ИПКнинг 169-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи
шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш
муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва
илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари
суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал этилади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг жавобгар ҳал қилув
қарорини ўз вақтида олганлиги ва апелляция шикояти бериш муддатида
шикоят бермаганлиги сабабли апелляция шикояти бўйича иш юритишни
тугатиш тўғрисидаги оғзаки илтимосномаси бўйича тарафларнинг
фикрларини тинглаб, даъвогар вакили тақдим этган ҳужжатларни
ўрганиб, жавобгарга суд ажрими ўз вақтида етказилмаган деган хулосага
келиб, ушбу илтимосномани қаноатлантирмасликни лозим топди.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикояти
кўриб ҳал этилгунга қадар суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш
тўғрисидаги илтимосномаси бўйича тарафларнинг фикрларини тинглаб,
ИПК 271-моддаси учинчи қисмига кўра ҳал қилув қарорининг ижроси
апелляция инстанцияси суди томонидан апелляция шикоятини кўриб
чиқиш натижалари бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар бўлган
муддатга тўхтатиб турилишини инобатга олиб, ушбу илтимосномани ҳам
қаноатлантирмасликни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар номидан банкнинг Янгийўл
филиали билан жавобгар ўртасида 2019 йил 19 апрелда
MMF-ADB-3/01081/213587/139-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 48 ой муддатга, 3 ой
имтиёзли даври билан, 27 фоиз устама тўлаш шарти билан асосий
воситалар сотиб олиш учун 365 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағлари ажратиш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг 2.1.3-бандида банк шартноманинг
2.1-бандида кўрсатилган кредит маблағларини 2019 йил 19 апрелдан
2025 йил 18 апрелга қадар фойдаланиш ва белгиланган муддатда
қайтариш шарти билан қарздорга бериши, 3.2-бандида эса қарздор
кредит маблағини, унга ҳисобланган фоизларни ушбу шартномада
белгиланган муддатларда тўлиқ тўланишини таъминлаши белгиланган.
Банк томонидан шартнома бўйича олинган мажбурият бажарилиб,
жавобгарга 365 000 000 сўм пул маблағлари ажратиб берилган. Бироқ,
жавобгар томонидан тўлов жадвалига риоя этилмаган. Бунинг оқибатида
қарздорлик юзага келган.
Кредит
шартномаси
бўйича
кредит
маблағларини
қайтарилишининг таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгарлар
ўртасида 2021 йил 23 апрелда тузилган гаров шартномасига мувофиқ
қўшимча жавобгарга тегишли бўлган ва тарафлар келишувига биноан
125 000 000 сўмга баҳоланган, двигатель рақами *421640*G0700191,
кузов рақами 330200G0789721, шасси Х96330202G2661368, ранги оқ
(белый), 2016 йилда ишлаб чиқарилган GAZ330202 244 русумли, давлат
рақам белгиси 10 272 ХВА автотранспорт воситаси, қўшимча жавобгарга
тегишли бўлган ва тарафлар томонидан 50 000 000 сўмга баҳоланган,
Тошкент вилояти Давтехназорат инспекцияси томонидан 2021 йил
22 апрелда берилган UZ-AA 097803 рақамли, двигатель рақами
С490 ВРG12122547, завод рақами 120842873, 2012 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат рақами 10 ЕА 222 бўлган, HANGCHA CRC30 русумли
вилкали юклагич транспорт воситаси, шунингдек жавобгарга тегишли
бўлган ва тарафлар келишувига биноан 292 000 000 сўмга баҳоланган,
двигатель рақами 82255229, кузов рақами LGAX2B131LL075660, шасси
рақами LGAX2B131LL075660, юк бортли, ранги оқ (белый), 2020 йилда
ишлаб чиқарилган DONG FENG PC5126ZKXG русумли, давлат рақам
белгиси 10 272 ZBA автотранспорт воситалари гарови тақдим этилган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида юзага келган кредит қарздорлиги тўлаб
берилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 январдаги
ажрими билан келишув битими тасдиқланган. Мазкур келишув битими
шартлари бажарилмагандан сўнг, 2022 йил 9 мартда даъвогарга ижро
варақаси берилган.
Мажбурий ижро бюроси томонидан 2022 йил 16 июнда қўзғатилган
ижро иши бўйича ўтказилган аукцион савдоларида жавобгарга тегишли
бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган DONG FENG PC5126ZKXG русумли,
давлат рақам белгиси 10 272 ZBA автотранспорт воситасига харидор
чиқмаганлиги сабабли, Мажбурий ижро бюроси Янгийўл шаҳар
бўлимининг таклифига кўра ушбу мулк даъвогар балансига олинган.
Мазкур мулк даъвогар балансига олинганлиги натижасида
жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича фақат 340 071 858,52 сўм
асосий қарздорлиги қопланган.
Бироқ, асосий қарз ўз муддатида тўлаб борилмаганлиги оқибатида
кредит шартномаси бўйича юзага кела бошлаган фоиз қарздорлиги
2022 йил 26 декабрга келиб 71 782 824,91 сўмни ташкил қилган.
Шартноманинг 2.2.1-бандида кредит бўйича тўловлар муддати
даврида йиллик 27 фоиз устама, тўлов кечиктирилган ҳолларда йиллик
35,1 фоиз устама ҳисобланиши белгиланган.
Қарздор томонидан фоиз қарздорлиги ўз вақтида қопланмаганлиги
сабабли, банк филиали томонидан юзага келган қарздорликни қоплаш
юзасидан талабномалар юборилган. Бироқ, талабномалар оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш
учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 736-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун
ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда
ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши
керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган
кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил
22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисига
кўра, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти
томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда
фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш
даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
Ушбу Пленум қарорининг 8-банди иккинчи хатбошисига кўра,
кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни
кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз
тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз
вақтида бажарилмаганлиги сабабли, шартнома шартидан келиб чиқиб
жавобгарга 71 782 824,91 сўм миқдорида фоиз ҳисобланган. Бироқ, суд
жараёнида қарздорлик қисман қопланган. Бу даъвогар томонидан
тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланганлиги сабабли,
биринчи инстанция суди томонидан даъво талаби 64 438 103,74 сўмга
қаноатлантирилган ва суд бу ҳақда тўғри хулосага келган.
Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаров мулкларига қаратиш
сўралган.
ФК 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни
26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда
ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиши мумкин.
ФК 280-моддасига биноан гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилади.
Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг
талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига
мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган
бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров
тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Шу боис, суд томонидан ундирув гаров мулкларига қаратилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва биринчи
инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда тўғри
хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд жараёнида жавобгар вакили даъвогар томонидан
қарздорликни тўлаш тўғрисида талабнома юборилмаганлиги, даъво
тақдим этишда ИПКнинг 150-151-моддалари талабларига риоя
этилмаганлиги, аммо суд ИПК 155-моддасига асосан даъво аризасини
қайтармаганлиги, қолаверса суд томонидан иш ҳолатлари тўлиқ
ўрганилмай, асоссиз ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, бу апелляция
шикоятида ҳам баён этилганлиги тўғрисида важ келтирди.
Бироқ, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ушбу важлари ҳам
асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, даъвогар томонидан даъво тақдим этишда ИПКнинг
149-151-моддалари талабларига тўлиқ риоя этилган.
2022 йил 21 декабрда жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарга
70 462 449,67 сўм фоиз қарздорликни тўлаш тўғрисида талабнома
юборилган.
Бундан ташқари, суд томонидан жавобгарнинг ҳар бир важига,
жумладан 2022 йил август ҳолатига кредит шартномаси бўйича вужудга
келган қарздорликни тўлиқ бартараф этганлиги, бу фоиз қарздорлигига
нисбатан ҳам амал қилиши лозимлиги тўғрисидаги важларига ҳам баҳо
берилган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Аммо, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Юқорида баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи
инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий
ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги,
ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага
келинганлиги ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмаслиги сабабли, апелляция шикоятида келтирилган важлар
билан келиша олмайди ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, ИПК 118-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, суд харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни лозим топиб, ИПКнинг 42, 68, 118, 169, 274, 278,
280-моддаларига асосланиб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар вакилининг апелляция шикояти бўйича иш юритишни
тугатиш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгарнинг суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2023
йил
17 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “Antikor Polimer” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи:
(имзо)
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
Ж.Суяров
(имзо)
А.Ибрагимова
Қарорнинг кўчирма
нусхаси аслига тўғри:
судья А.Ибрагимова