Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1776 Дата решения 25.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кашкадарё вилоят бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси бошкармаси Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый Жейнов Пахта тозалаш акционерлик жамияти
Source ID 1153991 Claim ID 3522525 PDF Hash 6c8e574d5d5e97ff... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1776-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 25 июль Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг жавобгар “Жейнов пахта тозалаш” АЖдан 15.215.427,6 сўм асосий қарз, 1.179.260,51 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари А.Хужамқулов, У.Бозоров (ишончномага асосан) Касби туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “Жейнов пахта тозалаш” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 15.215.427,6 сўм асосий қарз, 1.179.260,51 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда вакил иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2018 йилнинг 23 январида жавобгар ташкилотда фуқаро Қаландаров Алишер Бобоёрович билан бахтсиз ходиса рўй берган. Ушбу ҳолат бахтсиз ходиса ҳақидаги Н-1 далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро А.Қаландаровга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва унга 01.01.2022 йилдан 01.07.2023 йилга қадар 15.215.427,6 сўм миқдорида пенсия тўланган. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг даъвлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддасида асосан ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабирдаги 357-сонли қарори 1-иловаси “Фуқароларнинг Даъвлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бандига асосан ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ холда меҳнатдан майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиялари бўйича ушбу қонуннинг 20-бандида пенсияни тайинлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг хар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоиз миқдорда, лекин қарздорликнинг 100 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар томонидан 09.06.2023 йилдаги талабнома жавобгарнинг юридик манзилига почта орқали юборилган. Бироқ жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан суд асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар қарздорлик кечиктирилгани учун 1.179.260,51 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорининг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пеняларни тўлашда харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликни 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня ҳисобланади деб белгиланган. Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 15.215.427,6 сўм асосий қарз, 1.179.260,51 сўм пеня, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “Жейнов пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан: даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармаси фойдасига 15.215.427,6 сўм асосий қарз, 1.179.260,51 сўм пеня, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев