← Назад
Решение #520206 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1774-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 25 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, даъвогар “CLUSTER
KHILAL" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “BOQIYEV
TOSHPO`LAT XUSHOVICH" фермер хўжалигидан 74.903.384 сўм асосий қарз,
162.800.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакиллари Н.Равшанов, адвокат Ж.Назаров (ишончнома ва ордер
асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, Касби туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар "CLUSTER KHILAL" масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейин матнда - даъвогар деб юритилади) Касби туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "BOQIYEV TOSHPO`LAT
XUSHOVICH" фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб
юритилади)дан 74.903.384 сўм асосий қарз, 162.800.000 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво
талабларини қўллаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтиодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
28.03.2022 йилда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш
ҳамда харид қилиш бўйича” фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, ушбу
шартноманинг 1.1 бандига кўра, “Хўжалик” - жавобгар 2022 йилнинг
режасига асосан, 90 гектар майдондан 250 тонна пахта хомашёсини
“Буюртмачи” – даъвогарга етказиб бериши, “Буюртмачи эса ушбу
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ
ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ “Хўжалик” - жавобгар пахта
хомашёсини “Буюртмачи” – даъвогарга 2022 йил 15 декабрь санасигача
етказиб бериш мажбуриятини олган; 4.1-бандида “Хўжалик” томонидан
“Буюртмачи”га етказиб бериладиган пахта хомашёсининг ўртача харид
нархи 1 (бир) тоннаси учун 6.512.000 сўмни ташкил қилиши, шартноманинг
умумий суммаси 1.628.000.000 сўмни ташкил қилиши қайд этилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу шартномага асосан умуман пахта
маҳсулоти топширилмасдан қолган.
Иш ҳужжатларига тақдим этилган электрон тасдиқланган ҳисобфактураларга ҳамда тўлов ҳужжатларга асосан жавобгар-“Хўжалик”
томонидан даъвогар-“Буюртмачи”га топшириши лозим бўлган маҳсулоти
учун, даъвогарнинг сарф-харажатлари (шартномага асосан жавобгарга
берилган ёқилғи, иш ҳақлари (терим пуллари) ва бошқа моддий ресурслар)
ҳисобланганда, жавобгарнинг даъвогар олдида 74.903.384 сўм қопланмаган
асосий қарздорлик вужудга келган.
Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон
ҳисоб-фактуралар, тўлов хужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидаги
маълумотларда ўз аксини топган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олиши; 466-моддаси, биринчи қисмида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқилган) қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда
тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт, деб белгиланган.
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 5.2.-банди талабларидан келиб
чиққан ҳолда, маҳсулот топширмаганлиги учун жавобгар ҳисобидан
162.800.000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2 бандига асосан
шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдорда маҳсулот топширишдан
асоссиз бош тортганлиги учун “Хўжалик” (жавобгар) “Буюртмачи”
(даъвогар)га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида
жарима тўлаши белгиланган.
Даъвогар
томонидан
шартноманинг
5.2-бандига
асосан
топширилмаган маҳсулот қийматининг яъни 1.628.000.000 сўм * 10 % =
162.800.000 сўм жарима ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам
тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қисман, яъни
48.840.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги кўрсатилган.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг даъвоси талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 74.903.384 сўм
асосий қарз, 48.840.000 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 4.754.068 сўм
давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига
асосланиб, суд-,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "BOQIYEV TOSHPO`LAT XUSHOVICH" фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар "CLUSTER KHILAL" масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 74.903.384 сўм асосий қарз, 48.840.000 сўм жарима ҳамда
олдиндан тўланган 4.754.068 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Х.Ч.Абраев