← Назад
Решение #520212 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
6 479 символов
4-1001-2210/48676-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Д.Эшимбетова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Хусаинов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“Худудгазтаъминот” акциядорлик жамияти номидан “Худудгаз Тошкент” газ
таъминоти филиали вакиллари – Ж.Туманов, Ф.Эров (2023 йил 24 июлдаги
38-01-08/3250-сонли ишончномага асосан) иштирокида, “Худудгазтаъминот”
акциядорлик жамияти номидан “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти
филиалининг “31-махсус қурилиш бирлашмаси” масъулияти чекланган
жамиятидан 450 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 16 февралдаги ажрими ва Тошкент шаҳар судининг
2023 йил 16 мартдаги ажрими устидан “Худудгазтаъминот” акциядорлик
жамияти номидан “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Худудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) номидан “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти
филиали судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “31-махсус қурилиш
бирлашмаси” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан 450 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги
ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 16 мартдаги ажрими билан
даъвогарнинг апелляция шикояти қайтарилган.
Даъвогар суд ажримлари устидан кассация шикояти билан мурожаат
қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги
ва Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 16 мартдаги ажримларини бекор
қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборишни
сўраган.
Суд муҳокамасида жавобгардан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, 2023 йил 16 февралдаги ажрим бўйича иш юритишни
тугатишни, 2023 йил 16 мартдаги ажримни бекор қилишни, ишни кўриш
учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 63-моддасига мувофиқ судда иш юритиш
ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал
ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини
имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман
ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини
ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
тўғрисидаги келишувёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа
шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш,
қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий
ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш
мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини
амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил
қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган
бўлиши керак.
Мазкур ҳолатда 2023 йил 7 январдаги 01-19-20/285-сонли ишончномада
Ж.Мухамедовга суд ҳужжатлари устидан барча суд инстанцияларига шикоят
бериш ваколати берилган бўлиб, унинг “Худудгазтаъминот” акциядорлик
жамияти номидан апелляция шикоятини имзолаш ваколати мавжуд.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар кассация
шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга
мувофиқ
кассация
тартибида
шикоят
қилинмайдиган
(протест
келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация
инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул
қилинган бўлса, Кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатади.
Ушбу ҳолда даъвогар томонидан апелляция тартибида кўрилмаган
2023 йил 16 февралдаги ажрим устидан кассация шикояти берилган.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини
(протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция
шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини
(протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб
туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини
(протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга
ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, кассация шикоятининг 2023 йил 16 февралдаги ажримга
нисбатан қисми бўйича кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни,
апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 16 мартдаги ажримини бекор
қилишни, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим
топади.
Бинобарин, ИПКнинг 283, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Худудгазтаъминот” акциядорлик жамияти номидан “Худудгаз
Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан берилган кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Кассация шикоятининг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 16 февралдаги ажримига нисбатан қисми бўйича кассация
инстанциясида иш юритиш тугатилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
апелляция шикоятини қайтариш тўғрисида 2023 йил 16 мартдаги ажрими
бекор қилинсин.
Иш апелляция инстанцияси судида кўриш учун Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев