← Назад
Решение #520219 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1773-сонли иқтисодий иш
КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Касби тумани
2023 йил 25 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, даъвогар "CLUSTER
KHILAL" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "SHUKRONA
OCHILBOYEVA" фермер хўжалигига нисбатан 241 505 563 сўм асосий қарз,
52 359 084 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакиллари Н.Равшанов, адвокат Ж.Назаров (ишончнома ва ордер
асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар "CLUSTER KHILAL" масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "SHUKRONA OCHILBOYEVA" фермер хўжалиги
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 241 505 563 сўм
асосий қарз, 52 359 084 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини
қўллаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтиодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб ҳисоблайди.
Суд тараф вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 4-1805-2302/1594-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил
7 июлдаги ҳал қилув қарори билан "SHUKRONA OCHILBOYEVA" фермер
хўжалиги соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган
ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан
банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан
тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида
кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг
мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд
муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин
қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Баён этилганларга кўра суд, даъвони кўрмасдан қолдиришни,
олдиндан тўланган 5 877 293 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196-моддаларига
асосланиб, суд
ажрим қилди:
Даъвогар "CLUSTER KHILAL" масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 5 877 293 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят
қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев