← Назад
Решение #520234 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1771-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 25 июль
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Ч.Абраев
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Нишон
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
даъвогар “MUROTALIYEV IMOMALI” фермер хўжалиги манфаатини
кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан
24.782.621 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни фермерлар кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома
асосида), даъвогар вакили А.Назаров (шахсий маълумотнома асосида),
жавобгар вакили С.Исомов (ишончнома асосида) иштирокида Касби
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“MUROTALIYEV IMOMALI” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)дан 24.782.621 пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш ва даъвогар вакиллари
даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14
декабрда 5427-сонли “пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш
бўйича (контрактация) шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра Хўжалик
(даъвогар) Харидор (жавобгар)га 2022 йил ҳосилидан 20 гектар ер
майдонидан 52 тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш
мажбуриятини, “Харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати
пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши;
4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг
қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича даъвогар жавобгарга
2022 йил 28 декабрдаги 5-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-фактура
билан 79.226 кг умумий қиймати 794 2825 426.18 сўмлик пахта
маҳсулотлари етказиб берилган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги
4-1805-2301/392-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “MUROTALIYEV
IMOMALI” фермер хўжалиги фойдасига 247.826.421 сўм асосий қарз,
18.586.981 сўм жарима ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундирилган. Мазкур иқтисодий иши бўйича Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2023 йил 10 майдаги қарорига асосан Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал
қилув қарорининг жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий
корхонаси ҳисобидан даъвогар “MUROTALIYEV IMOMALI” фермер
хўжалиги фойдасига 18.586.981 сўм жарима ундириш қисми бекор
қилинган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан ундирилган
247.826.421 сўм асосий қарзга нисбатан шартномада кўрсатилган 10
фоиз пеня ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради; 465-моддасига
мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш
(қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян
баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида харидор
хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати
ўтказиб юборилган тўлов сўммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
тўланмай қолган сумманинг 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам
тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни
18.587.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ушбу кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган
ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 18.587.000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 33.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 495.652,42
сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан:
Даъвогар “MUROTALIYEV IMOMALI” фермер хўжалиги фойдасига
18.587.000 пеня ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 495.652,42 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Х.Ч.Абраев