← Назад
Решение #520281 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 333 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 449 символов
4-2006-2201/2187-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Х.Абдуллаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – С.Абдурасулов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “O`ktam
Umid Umrzoq” масъулияти чекланган жамияти вакили – У.Ахадов (раҳбар)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг “O`ktam Umid Umrzoq” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида “Iftixor ta`mir qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан
254 646 121 сўм асосий қарз, 14 005 536 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган Ромитан
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори
ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 июндаги қарори устидан “Iftixor ta`mir qurilish” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“O`ktam Umid Umrzoq” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Iftixor ta`mir qurilish” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2022 йил 4 июлда “Вобкент тумани, Кукин спорт мажмуасини жорий
таъмирлаш” ишларини бажариш ҳақида 15-сонли қурилиш пудрат
шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан даъво аризасида илова қилинган бажарилган
ишлар ҳақидаги бир томонлама тасдиқланган форма-3, форма-5
далолатномаларига асосан ушбу объектда жами 624 646 121 сўмлик
қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлиги баён этилган.
Бажарилган ишлар бўйича даъвогар томонидан бир томонлама
расмийлаштирилган далолатнома, форма-3, форма-5 шаклдаги ҳисобварақфактураси жавобгар раҳбарига 2022 йил 4 ноябрдаги талабнома билан
тақдим этилиб, ушбу бажарилган ишлар далолатномасини тасдиқлаб бериш
сўралган бўлсада, далолатнома жавобгар раҳбари томонидан имзоланмаган,
шу сабабли даъвогар томонидан жавобгарни имзолашдан бош тортганлиги
бўйича ёзув киритилган.
Ушбу объектда бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан
даъвогарга 2022 йил 1 июлдаги 002-сонли тўлов топшириқномаси билан
75 000 000 сўм, 2022 йил 15 августдаги 161-сонли тўлов топшириқномаси
билан 160 000 000 сўм ва 2022 йил 26 августдаги 155-сонли тўлов
топшириқномаси билан 135 000 000 сўм, жами 370 000 000 сўм тўловлар
амалга оширилган.
Даъвогар ҳосил бўлган 254 646 121 сўм дебиторлик қарздорликни
тўлаб беришни сўраб, жавобгарга хат билан мурожаат қилган бўлишига
қарамасдан, талабнома ижроси оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг Ўзбекистон Савдо-санаот палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
254 646 121 сўм асосий қарз, 14 005 536 сўм пеня, жами 268 651 657 сўм
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 254 646 121 сўм бажарилган ишлар қиймати ундирилган. Даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 25 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, шартномада жавобгар раҳбарининг
имзоси сохталаштирилганлиги, жавобгар бош пудратчи сифатида
шартномани ёрдамчи пудратчига берганлиги, ёрдамчи пудратчи шартномани
бош пудратчи билан келишилган нархларда амалга ошириши лозимлиги,
мутахассис томонидан берилган хулоса бир томонлама ҳужжатларга
асосланганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд муҳокамасида палата ва жавобгардан вакил иштирок этмади,
бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса
ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартноманинг
1.1-бандига кўра, даъвогар жавобгарнинг топшириғига асосан Вобкент
тумани, Кукин спорт мажмуасини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш,
жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва унга ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2, 2.3-бандларга кўра, жавобгар томонидан 30 фоиз
олдиндан тўлов амалга оширилиши, даъвогар томонидан ишлар якунланган
ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган вақтдан 45 кун
давомида якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 666-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада
белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни
қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш,
ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой
биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида,
шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан
бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш
пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш
ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
ФК 680-моддасининг тўртинчи, бешинчи ва еттинчи қисмларига
мувофиқ ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши
ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган
далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани
имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади
ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Суд далолатномани
имзолашдан бош тортиш сабабларини асосли деб топсагина, ишлар
натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг бир тарафлама
далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Бажарилган ишда ундан
қурилиш пудрати шартномасида кўрсатилган мақсадда фойдаланиш
имкониятини бермайдиган камчиликлар борлиги аниқланган ва уларни
пудратчи, буюртмачи ёки учинчи шахс бартараф этиши мумкин бўлмаган
тақдирда, буюртмачи ишлар натижасини қабул қилиб олишдан бош
тортишга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг
“Иқтисодий
судлар
томонидан
қурилиш
пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли
қарорининг 9-бандида тушунтириш берилган.
Даъвогар тақдим этган форма-5 шакл далолатномасига кўра, объектда
жами 624.646.121 сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажарган бўлиб, уни
қабул қилиб олиш учун жавобгарга топширган. Бироқ, жавобгар бажарилган
ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси (форма-3, форма-5) асосида
қабул қилиб олмаган, далолатномани имзолашдан бош тортган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар объектда бажарилган ишлардан объектдан
шартномада кўрсатилган мақсадда фойдаланиш имкониятини бермайдиган
даражадаги камчиликлар аниқланганлигини ва уларни пудратчи, буюртмачи
ёки учинчи шахс бартараф этиши мумкин эмаслигини далиллар асосида
исботлаб бера олмган.
Жавобгар даъвогар томонидан тақдим этилган форма-3, форма-5
далолатномаларда тижорат таклифида белгиланган нархларда эмас, балки
лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган нархларда ишлар қиймати
белгиланганлигидан норози бўлган бўлиб, ваҳоланки, шартноманинг
3.2-банди “а” кичик бандида даъвогар шартномага мувофиқ жавобгар
томонидан тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида сифатли
ва давлат стандартларига мувофиқ қилиб, белгиланган муддатларда
бажарилишини таъминлаши белгиланган.
Ушбу ҳолда жавобгарнинг даъвогар томонидан бажарилган ишларни
топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашдан бош тортиши асоссиз.
Қайд этилган Пленум қарори 9-бандининг олтинчи хатбошисида, агар
суд иккинчи тарафни далолатномани имзолашдан бош тортишини асоссиз
деб топса, бир тарафлама далолатнома ишлар бажарилганлигини
тасдиқловчи далил сифатида хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Қолаверса, суднинг ажримига асосан Бухоро вилоят ҳокимлиги
ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компанияси мутахассиси
томонидан тақдим этилган назорат ўлчови натижалари бўйича тузилган
2023 йил 11 апрелдаги хулосада, “Вобкент тумани, Кукин спорт
мажмуасини мукаммал таъмирлаш” объектида даъвогар томонидан жами
639 283 663 сўмлик иш бажарилганлиги, жавобгарнинг асфальт қопламасига
нисбатан билдирган эътирози лабаротория хулосасига мувофиқ
текширилганда иш ҳажмлари форма-5 далолатномасига мос келиши
аниқланганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун
370 000 000 сўм тўловни амалга оширган бўлиб, даъвогардан мавжуд қарзи
254 646 121 сўмни ташкил этган.
Шунингдек, даъво аризасида шартноманинг 5.5-бандига асосан
жавобгардан 14 005 536 сўм пеня ундириш сўралган.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун агар қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши кўрсатилган.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни, жумладан, тарафлар
ўртасида бажарилган ишлар тўғрисида қабул қилиш ва топшириш
далолатномаси имзоланмаганлиги, бажарилган ишлар бўйича тузилган
далолатномаларни
белгиланган
усулда
қабул
қилиш
чоралари
кўрилмаганлиги, шартнома жавобгар раҳбари И.Отамуродов номидан
имзоланган бўлиб, имзонинг сохталаштирилганлиги исботланмаганлиги,
жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига жами 370 000 000 сўм
объектда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун ихтиёрий ўтказиб
берилганлиги, жавобгар раҳбари ўз кўрсатмаларида ҳақиқатдан ҳам даъвогар
иш бажармаган пайтларида бинони жорий таъмирлаш ҳақида оғзаки келишув
бўлганлигини тан олганлиги, бажарилган ишлар учун қисман тўловлар
амалга оширганлигини билдирганлиги, назорат ўлчови хулосасида даъвогар
томонидан бажарилган ишлар мутахассис томонидан тўлиқ ўрганилганлиги
ва жавобгарнинг асфальт қопламаси юзасидан билдирган эътирози
лабаротория хулосасига мувофиқ текширилганда иш ҳажмлари форма-5
далолатномасига мос келиши аниқланганлиги, ушбу ҳолда қайта экспертиза
ўтказиш зарурати мавжуд эмаслиги ҳолатларини инобатга олиб, моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъвони қисман
қаноатлантириш, яъни асосий қарзни тўлиқ, талаб қилинган пеняни эса
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қабул қилинган ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 2 686 516 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
6
Баён этилганларга асосан,
моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
ИПКнинг
118,
283,
301,
303-
қ и л а д и:
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги
ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 июндаги қарори ўзгаришсиз, “Iftixor ta`mir qurilish”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Iftixor ta`mir qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев