← Назад
Решение #520283 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2202/2652-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Абраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 25 июль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “JEYNOV
MAXSUS QURILISH” хусусий корхонасининг апелляция шикоятини
даъвогар вакили А.Нарзуллаев (ишончнома асосида) иштирокида
Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар
“QISHLOQQURILISHLOYIHA”
масъулияти
чекланган
жамияти (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар “JEYNOV MAXSUS QURILISH” хусусий
корхонаси (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади)дан 77.898.240 сўм
асосий қарз, 12.463.600 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “JEYNOV
MAXSUS
QURILISH”
хусусий
корхонасидан
даъвогар
“QISHLOQQURILISHLOYIHA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
77.898.240 сўм асосий қарз, 12.463.600 сўм пеня ва олдиндан тўланган
1.807.237 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажати ундириш
белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция
шикоятига эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи
қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 30 апрелда
05-19P-2021-сонли “Ишчи лойиҳа-қидирув ишларини бажариш”
шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида
“Буюртмачи” топшириғига асосан “Бажарувчи” Деҳқонобод тумани
“Бўстон” МФЙ ҳудудида 2 дона, 5 қаватли 2 ва 3 хонали 20 хонадонли
комплекс (ғишт) конструкцияли НЛ-114-3-8с-21-рақамли намунавий
лойиҳа асосида 2021 йил қурилиш режалаштирилаётган турар-жой
биносини ишчи лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш мажбуриятини,
“Буюртмачи” эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 24 августдаги 1-сонли
қўшимча келишув билан шартноманинг 3.1-бандида қайд этилган умумий
қиймати жами 77.898.240 сўм деб ўзгартирилган.
Шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариб даъвогар
жавобгарга 2021 йил 24 августдаги 1-сонли ҳисоб-фактура билан
77.898.240 сўмлик лойиҳа ҳужжатларни топшириш қабул қилиш
далолатномаси орқали топширган бўлиб, жавобгар томонидан қабул
қилиб олинган ишлар қиймати учун 77.898.240 сўмлик қарздорлик
тўланмасдан қолган.
Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида имзоланган солиштирма
далолатнома асосида ҳам тасдиқланган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб
бериш ҳақидаги 09.06.2022 йилдаги 350-сонли талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак;
237-моддасига кўра мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди.
ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Биринчи инстанция суди даъво талабидаги асосий қарзни тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятидаги даъвогар томонидан низони
судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаганлиги яъни талабнома
юборилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг амал
қилиш муддати тугаганлиги учун даъво қилиш ҳуқуқи йўқлиги ҳақидаги
важлари билан судлов ҳайъати келиша олмайди.
Сабаби, иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил
9 июндаги 350-сонли талабнома юборилганлиги 2022 йил 10 июндаги
почта кветанцияси билан ўз исботини топади.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 30 апрелдаги 05-19П-2021
йилдаги ишчи лойиҳа-қидирув ишларини бажариш шартномасининг
8.1 бандида шартнома шартлари тўлиқ бажариб бўлгунча ҳақиқий
ҳисобланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 203-сонли Қарорининг
9-банди учинчи хатбошисига кўра, ФК 357-моддасининг учинчи қисмига
мувофиқ, қонунда ёки шарт-номада шарт¬номанинг амал қилиш муддати
тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига
олиб келади, деб белгиланиши мумкин. Агар бундай шарт мавжуд бўлмаса,
шартноманинг амал қилиш муддати тугаган бўлса ҳам, тарафлар ўз
зиммаларига олган барча мажбуриятларини лозим даражада бажарган
тақдирдагина шартнома ўзининг амал қилишини тугатади.
Бундан кўринадики, шартноманинг амал қилиш муддати тугаши
тарфларнинг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажаришдан озод
қилмайди.
Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.1-бандига асосан
жавобгар ҳисобидан 12.463.600 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
5.1-бандида
“Буюртмачи” олган мажбуриятни бузганлиги учун мазкур шартноманинг
4.3-бандига асосан у “Бажарувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятнинг ижро этилмай қолган қисмининг 0,04 фоизи хажмида
жарима тўлаши, аммо тўлов суммаси 40 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида тўлаши кўрсатилган.
ФКнинг 261-моддаси, учинчи қисмида қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб
юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган
қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня
ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Биринчи инстанция суди, даъво талабидаги ундирилиши сўралган
пеняни тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция
шикояти учун олдиндан тўланган 903.619 сўм давлат божи ва 33.000 сўм
почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
20 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган
903.619 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати инобатга олиниб,
ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (протест келтириш) бериш мумкин.
Раислик килувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Бозоров
Д.Рахимов