Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2208/47221 Дата решения 24.07.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "УЗСАНОАТКУРИЛИШБАНКИ" давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый IMKON-SUG`URTA AJ давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1139753 Claim ID 3464019 PDF Hash 398cb494117d516d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ги шарт ФК 953-моддаси ги шарт ФК 953 law
онун 34-моддаси онун 34 law
нинг 953-моддаси нинг 953 law
ги шарт ФК 953-моддаси ги шарт ФК 953 law
ФКнинг 953-моддаси ФКнинг 953 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
исми ва ФК 953-моддаси исми ва ФК 953 law
ФКнинг 955-моддаси ФКнинг 955 law
кичик бандидаги шарт ФК 953-моддаси кичик бандидаги шарт ФК 953 law
чунки ФКнинг 953-моддаси чунки ФК 953 law
кичик бандидаги шарт ФК 953-моддаси кичик бандидаги шарт ФК 953 law
олат ФК 955-моддаси олат ФК 955 law
ИПК 3051-моддаси ИПК 3051 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 26 737 символов
4-1001-2208/47221-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ю.Фозилова Апелляция инстанццияси судида маърузачи судья А.Мамараимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев Ишни кассация тартибида такроран кўришда маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев, Р.Хайдаров, Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, “Imkon “Sug’urta” АЖ вакиллари – Ш.Эшқолов (2023 йил 3 июндаги 13-сонли ишончнома асосида), О.Нурматов (2023 йил 23 майдаги 11-сонли ишончнома асосида), С.Убайдуллоев (2022 йил 19 сентябрдаги 81-сонли ишончнома асосида), “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банк вакиллари Ш.Бекмурзаев (2022 йил 21 ноябрдаги 04-16/102-сонли ишончнома асосида), Ж.Тухтамишев (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида “Imkon “Sug’urta” АЖга нисбатан “Imkon “Sug’urta”, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “FERGANSKAYA DOLINA FRUIT” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси “қарздорнинг” суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори устидан келтирилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2 бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар ёки суғурта қилдирувчи деб юритилади) манфаатида “Imkon “Sug’urta” АЖ (бундан буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади) ва “FERGANSKAYA DOLINA FRUIT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб тарафлар ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси “қарздорнинг” суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Даъво аризасида, Суғурталовчи томонидан “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 34-моддасининг иккинчи қисми ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 953-моддасининг биринчи қисмига зид равишда суғурта шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандида “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги” ҳақида қонунга зид шарт киритилганлиги важи келтирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар, даъвогар ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси 7.1-бандининг “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” мазмунидаги б-кичик банди ҳақиқий эмас деб топилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори билан биринчи инстанцияси судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 декабрдаги бекор қилиниб, кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси “Қарздорнинг” суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида, янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Протестда судлов ҳайъатининг даъвони рад этиш ҳақидаги қарори қонун ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган далиллар билан асослантирилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, хусусан, қарорнинг асослантирувчи қисмида, "суғурта шартномаси 7.1-бандининг б-кичик бандида назарда тутилган “агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг ёки қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, ушбу шартнома бўйича суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги ҳақида”ги шарт ФК 953-моддасининг биринчи қисми ҳамда Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми талабларига зид эмас, чунки ФК (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 953-моддасида назарда тутилган норма суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг айби билан суғурта ҳодисаси юз беришининг оқибатлари ҳолатига нисбатан назарда тутилган ҳамда шартнома шартларига қарздорнинг айби билан содир бўлган суғурта ҳодисаси юз беришининг оқибатларига оид шартларни киритилишини тақиқламайди" деган хулосага келганлиги, ФК 953-моддасининг биринчи қисми ҳамда Қонун 34-моддасининг иккинчи қисмида суғурталовчи агар суғурта ҳодисасининг юз бериши суғурта қилдирувчининг (Суғурталанган шахснинг ва (ёки) наф олувчининг) суғурта ҳодисаси юз беришига қаратилган қасддан қилган ҳаракатлари натижасида келиб чиққан бўлса, суғурта товони (суғурта тўловини) тўлашга ҳақли эмаслиги белгиланганлиги, бундан ҳолда суғурталовчи суғурта мукофотини қайтармаслиги, ҳар иккала қонун нормасида ҳам суғурта ҳодисаси айнан суғурта қилдирувчининг, яъни суғурталанган шахс ёки наф олувчининг суғурта ҳодисаси юз беришига қаратилган қасддан қилган ҳаракатлари натижасида келиб чиққан бўлса, суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиниши белгиланганлиги, ушбу норма императив норма бўлиб, унда бошқа қонун ёки шартномага ҳавола қилинмаганлиги, шунинг учун суғурта қилдирувчини ёнига қарздор жумласини қўшилиши қонунга зид ҳисобланиши, суғурта шартномаси бўйича банк суғурта қилдирувчи ҳисобланиши ва банкнинг қасддан қилган хатти-ҳаракати оқибатида суғурта ҳодисаси юз бермаганлиги, аксинча шартнома бўйича қарздор мансабдор шахсларининг қасддан қилган хатти-ҳаракатлари натижасида ушбу ҳодиса юз берганлиги ва бу жиноят суди қарори билан тасдиқланганлиги, ФК 955-моддасида белгиланган асосларга кўра, суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига (наф олувчига) суғурта товонини ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлашни рад этиши мумкинлиги белгиланганлиги, бироқ ушбу ҳолатда бундай асослар мавжуд эмаслиги, суғурта шартномасининг 7.1-бандининг б-кичик бандида келтирилган шартлар ФК 955моддасининг биринчи қисмида белгиланган суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига (наф олувчига) суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳолатларига кирмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15.2-бандида, суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилиши, қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаслиги ҳақида тушунтириш берилганлиги, ФК 354-моддасининг биринчи қисмида шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланиши, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно эканлиги белгиланганлиги, ушбу қонун талабидан келиб чиқиб, шартноманинг 7.1-банди б-кичик бандидаги қарздор жумласининг киритилганлиги ушбу банднинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келиши қайд этилган. Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор протестда келтирилган важларни такрорлаб, протестни қаноатлантиришни ҳамда Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакиллари протестда келтирилган важларни қувватлаб, шартноманинг 7.1-банди б-кичик бандидаги қарздор жумласининг киритилганлиги қонунга зид эканлигини билдириб, бу ҳақда суд амалиёти мавжудлигини қайд этиб, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари протестда келтирилган важларга эътироз билдириб, тарафлар ўртасидаги тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномаси ихтиёрий равишда тузилганлигини маълум қилиб, кассация инстанция судининг 2023 йил 15 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Палата ва қарздор суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, протест ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, суғурта қилдирувчи ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда 801-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси шартларига кўра, даъвогар қарздорга экспорт мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пулда 9 ой муддатга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 6 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратган. Кредит таъминоти сифатида суғурта қилдирувчи, суғурталовчи ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш (14-класс) шартномаси тузилган. Суғурта шартномасининг 2.2-бандида суғурта объекти бўлиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар (пеня)ни сўндириш бўйича қарздор ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги натижасида суғурта қилдирувчининг кредит ва унга ҳисобланган фоизлар (пеня)нинг қайтарилмаганлиги билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланиши белгиланган. Мазкур суғурта шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандида “агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг ёки қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги белгиланган. Кассация инстанцияси суди суғурта шартномаси 7.1-бандининг б-кичик бандида назарда тутилган “агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг ёки қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, ушбу шартнома бўйича суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги ҳақида”ги шарт ФК 953-моддасининг биринчи қисми ҳамда Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми талабларига зид эмаслиги, ФКнинг 953-моддасида назарда тутилган норма суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг айби билан суғурта ҳодисаси юз беришининг оқибатлари ҳолатига нисбатан назарда тутилган ҳамда шартнома шартларига қарздорнинг айби билан содир бўлган суғурта ҳодисаси юз беришининг оқибатларига оид шартларни киритилишини тақиқламаслиги, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган шартни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво талабини рад этиш ҳақида қарорга келган. Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг 2022 йил 20 январдаги ҳукми билан қарздорнинг раҳбари Я.Насимов, қарздорнинг собиқ раҳбарлари Н.Насимов, А.Искандаровлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 2–қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ҳамда сохта ҳужжатларни банк муассасасига тақдим этиб, кредит маблағларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ва экспорт қилишга сарфламасдан, ажратилган жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талонторож қилганлиги ўз тасдиғини топган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 июндаги қарори билан Палатанинг суғурта қилдирувчи манфаатида берган қарздор ва жавобгардан солидар тартибда 6 737 243 400 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 13 июлдаги қарори бекор қилинган, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 19 майдаги ҳал қилув қарорининг “Қарздор ва жавобгардан суғурта қилдирувчи фойдасига солидар тартибда 5 999 690 600 сўм асосий қарз, 140 953 400 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 596 599 400 сўм муддатли кредит фоизи жами 6 737 243 400 сўм ундирилсин” қисми “Қарздордан суғурта қилдирувчи фойдасига 5 999 690 600 сўм асосий қарз, 140 953 400 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 596 599 400 сўм кредит фоизи жами 6 737 243 400 сўм ундирилсин” деб ўзгартирилган, яъни жавобгар жавобгарликдан озод этилган (4-16032102/1019-сонли иш). Мазкур қарорда жавобгарни жавобгарликдан озод қилиш асоси сифатида суғурта шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандида “агар суғурта ҳодисаси “суғурта қилдирувчи”нинг ёки “қарздорнинг” суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва “суғурта қилдирувчи”га суғурта пули (товони) тўланмаслиги” шарти белгиланганлиги, жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг 2022 йил 20 январдаги ҳукми билан қарздорнинг раҳбари Я.Насимов ва собиқ раҳбарлар Н.Насимов, А.Искандаровлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилганлиги ҳамда сохта ҳужжатларни банк муассасасига тақдим этиб, кредит маблағларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ва экспорт қилишга сарфламасдан, ажратилган жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талонторож қилганлиги ўз тасдиғини топганлиги келтирилган. Шундан кейин, Палата суғурталовчи манфаатида Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми ва ФК 953-моддасининг биринчи қисмига зид равишда суғурта шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандида “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги” ҳақида қонунга зид шарт киритилганлиги важи билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 953-моддасига кўра, агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг қасд қилиши оқибатида юз берган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилинади, қасддан қилинган ҳаракатлар улар томонидан зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, шунингдек ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда содир этилиши бундан мустасно. Қонунда суғурта ҳодисаси суғурта қилувчининг ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида юзага келганда суғурталовчини мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта товонини тўлашдан озод қилиш ёки товон миқдорини камайтириш ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Қонун 34-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суғурталовчи қуйидагиларга ҳақли эмас: агар у суғурта шартномасида ёки қонунда кўрсатиб ўтилган суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисидаги далилларни олган бўлса, суғурта шартномасида белгиланган муддатда суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлашни рад этишга; агар суғурта ҳодисасининг юз бериши суғурта қилдирувчининг (суғурталанган шахснинг ва (ёки) наф олувчининг) суғурта ҳодисаси юз беришига қаратилган қасддан қилган ҳаракатлари натижасида келиб чиққан бўлса, суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлашга. Бундай ҳолда суғурталовчи тўланган суғурта мукофотини қайтармайди. Тарафларнинг келишувига кўра, суғурталовчи зарарларни тўлиқ ҳисоб-китоб қилгунига қадар суғурта товонининг бир қисмини тарафлардан бирортаси ҳам низолашмайдиган миқдорда тўлаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 11-бандида мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда, шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилиши, суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа, зарар етказилиши ва юзага келган воқеа билан зарар ўртасидаги сабабий боғланиш фактини ўз ичига олиши ҳамда суғурталаш амалга оширилган воқеанинг юз бериши натижасида зарар етказилиши (суғурталанган мулкнинг зарарланиши ёки камайиши, унинг йўқолиши ёхуд нобуд бўлиши ва бошқалар) билан юзага келган деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Суғурта шартномасининг 7-банди истиснолар ҳақида бўлиб, хусусан, 7.1-бандининг б-кичик бандига кўра, агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг ёки қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, ушбу шартнома бўйича суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмайди ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмайди, суғурта қилдирувчи, қарздор ёки учинчи шахсларнинг ўз фуқаролик бурчи ёки суғурта қилдирувчи, қарздор ёки учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиги, номуси ва шаънини ҳимоя қилиш ҳолатлари бундан мустасно. ФКнинг 955-моддасида белгиланган асосларга кўра суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига (наф олувчига) суғурта товонини ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлашни рад этиши мумкин. Пленум қарорининг 15.2-бандида агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилиши, қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 955-моддаси ва Пленум қарорининг 15.2-бандида суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганида суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилиши қайд қилинган. Суғурта шартномасининг 3.1-бандида суғурта муддатида юзага келган. “Қарздор” томонидан кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар, пеня)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўланмаганлиги (тўлов графиги бузилганлиги суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланиши белгиланган. Суғурта шартномаси 7.1-бандининг б-кичик бандида эса, агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг ёки қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, ушбу шартнома бўйича суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги белгиланган. Аниқланишича, қарздорнинг раҳбари Я.Насимов ва собиқ раҳбарлар Н.Насимов, А.Искандаровлар соҳта ҳужжатларни банк муассасасига тақдим этиб, кредит маблағларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ва экспорт қилишга сарфламасдан, ажратилган жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати жиноят ишлари бўйича суднинг қарори билан тасдиқланган. Суғурта шартномаси 7.1-бандининг б-кичик бандидаги шарт ФК 953-моддасининг биринчи қисми ҳамда Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми талабларига зид ҳисобланмайди, чунки ФКнинг 953-моддасида назарда тутилган норма суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг айби билан суғурта ҳодисаси юз беришининг оқибатларига, яъни суғурта ҳодисаси ушбу моддада кўрсатиб ўтилган шахсларнинг қасд қилиши оқибатида юз берган бўлса суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиниши назарда тутилган бўлиб, суғурта шартномаси 7.1-бандининг б-кичик бандида “агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг ёки қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, ушбу шартнома бўйича суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги назарда тутилган. Демак, жавобгар, суғурта қилдирувчи ва қарздор ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган шартни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос мавжуд бўлмаган, шу сабабли кассация инстанцияси суди Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги бекор қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси “Қарздорнинг” суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини рад этиб тўғри хулосага келган. Қайд этилганларга кўра, протестда судлов ҳайъатининг даъвони рад этиш ҳақидаги қарори қонун ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган далиллар билан асослантирилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, суғурта шартномаси 7.1-бандининг б-кичик бандидаги шарт ФК 953-моддасининг биринчи қисми ҳамда Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми талабларига зид эканлиги суғурталовчи агар суғурта ҳодисасининг юз бериши суғурта қилдирувчининг (Суғурталанган шахснинг ва (ёки) наф олувчининг) суғурта ҳодисаси юз беришига қаратилган қасддан қилган ҳаракатлари натижасида келиб чиққан бўлса, суғурта товони (суғурта тўловини) тўлашга ҳақли эмаслиги белгиланганлиги, ушбу норма императив норма эканлиги, суғурта қилдирувчини ёнига қарздор жумласини қўшилиши қонунга зид ҳисобланиши, суғурта шартномаси бўйича банк суғурта қилдирувчи ҳисобланиши ва банкнинг қасддан қилган хатти-ҳаракати оқибатида суғурта ҳодисаси юз бермаганлиги, аксинча шартнома бўйича қарздор мансабдор шахсларининг қасддан қилган хатти-ҳаракатлари натижасида ушбу ҳодиса юз берганлиги жиноят суди қарори билан тасдиқланганлиги, ушбу ҳолат ФК 955-моддасининг биринчи қисмига кўра, суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳолатларига кирмаслиги, ушбу қонун талабидан келиб чиқиб, шартноманинг 7.1-банди б-кичик бандидаги қарздор жумласининг киритилганлиги ушбу банднинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келиши ҳақида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди. ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, кассация инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг протестини қаноатлантиришни рад этишни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 11 Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 297, 301, 3051моддаларига асосланиб, қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг протестини қаноатлантириш рад этилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари И.Таджиев Р.Хайдаров З.Рустамов