← Назад
Решение #522275 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ги шартнома | 2 | — | law | |
| нинг | 360 | — | law | |
| ИПК | 46 | — | law | |
| БКнинг | 201 | — | law | |
| БКнинг | 300 | — | law | |
| БКнинг | 366 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 576 символов
4-1401-2301/62-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – К.Тухтаев
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья- У.Эшқобилов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 21 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан
иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими
Д.Маматазимов, даъвогар вакиллари – У.Ниятов, Н.Косимов, Б.Бобоқулов,
Ҳ.Камолов (2023 йил 11 июлдаги 20/9-23-2538-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили – Б.Караходжаев (2023 йил 6 февралдаги 2-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг
жавобгар "AQUAMAX BUSINESS TRADE" масъулияти чекланган жамиятидан
давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 5 328 431 449,14 сўм миқдордаги
божхона тўловларини Самарқанд вилояти божхона бошқармаси фойдасига
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Aqumax
Business Trade” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан 5 328 431 449,14 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 10 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 5 328 431 449,14 сўм божхона тўловлари ундирилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб жавобгар
Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини
бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар товарга тегишли
бўлган барча ҳужжатларни очиқ ойдин божхона органига тақдим этганлиги,
даъвогарнинг ўзи тақдим этилган ҳужжатларни тушунмаса, улар бўйича ўзи имтиёз
қўллаган бўлса, жавобгарнинг айби йўқлиги, олиб кирилаётган товарларга имтиёз
берилмасганлигини айтганида тадбиркор шунга қараб қарор қабул қилиши
мумкинлиги, мазкур товарлар олиб кирилгач, жавобгарнинг савдо дўкони орқали
сотилганлиги, товарлар олиб кирилиб 5-10 фоиз устама нарх қўйилиб сотилганлиги,
яъни фойда олган бўлса 106 971 АҚШ доллари фойда олганлиги, яна ушбу олинган
фойдадан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлагандан сўнг, ушбу фойда
муносиб равишда камайганлиги, даъвогар жавобгардан олиб кирилган товарлар
учун 500 000 АҚШ долларига тенг бўлган божхона тўловларини талаб
қилаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон
Республикаси ва МДҲнинг бошқа давлатлари қўшилган 2011 йил 18 октябрдаги
“Эркин савдо зонаси тўғрисида”ги шартнома 2-моддасининг 1 ва 6-бандларида
тараф бошқа тарафнинг божхона ҳудудидан келиб чиққан товарларнинг
импорт/экспортига нисбатан божхона божи ва бошқа тўловларини қўлламаслиги
белгиланганлиги, жавобгар томонидан олиб келинган товарларнинг келиб чиқиши
Россия Федерацияси ва келиб чиқиш сертификати билан тасдиқланиши, товар
Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган бўлса, импорт қилинаётган давлат
Ўзбекистон Республикаси бўлса, қайси қонун ҳужжатига асосан божхона органи
тўловларини талаб қилаётганлиги, божхона органи мазкур товарлар Қозоғистон
Республикаси орқали олиб кирилганлиги учун божхона тўловларини асоссиз
равишда ундирилишига уринаётганлиги, Қозоғистон Республикасининг ваколатли
органи томонидан мазкур сертификатлар бўйича берилган хулосаларга мувофиқ,
ушбу товарларнинг келиб чиқиши 1993 йил 23 сентябрдаги “Товарларнинг келиб
чиқиш мамлакатини аниқлаш қоидалари”да белгиланган мезонларга мослиги қайд
этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК
деб юритилади)нинг 360-моддасига биноан агар товарни ишлаб чиқаришда икки
ёки ундан ортиқ мамлакат иштирок этаётган бўлса, товарнинг ишлаб чиқарилган
жойи етарли даражада қайта ишлаш мезонларига мувофиқ аниқланиши, товар
ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш учун товарни етарли даражада қайта
ишлашнинг мезонларидан бири қўлланилиши, яъни товарни муайян мамлакатда
қайта ишлаш ёки тайёрлаш бўйича операцияларни амалга ошириш натижасида
унинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар
номенклатурасидаги ўрни дастлаб тўртта белгисининг исталган бири даражасида
ўзгариши, адвалор улуш қоидаси – фойдаланилган материалларнинг ва (ёки)
қўшилган қийматнинг фоизли улуши якуний маҳсулотнинг нархида қайд этилган
белгиланган улушига етганда товар қийматининг ўзгариши, ушбу товарлар Россия
Федерациясида етарли қайта ишлатилганлиги ва бу ҳақда тегишли экспертиза
далолатномаси мавжудлигини кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий
ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил
21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ташкилий бўйсунуви ўзгариб,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилган.
ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан
бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб
кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг
ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу
тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради.
Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида амалга оширилиши мумкин.
Шунинг учун, даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Самарқанд
вилояти бўйича бошқармаси билан алмаштирилиши лозим.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни,
суд
қарорларини
бекор
қилиб,
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятидаги важларга эътироз
билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар билан Қозоғистон Республикасининг
“TOO Ariston Thermo Kazakhstan” ва “Robert Bosch LLP” корхонаси ўртасида
тузилган шартнома асосида божхона расмийлаштирувига тақдим қилинган
ҳужжатлар бўйича Қозоғистон Республикасидан олиб келинган: - ТИФ ТН коди
8403109000, оғирлиги 1 440 кг, қиймати 20 224 АҚШ долларига тенг бўлган “Котел
настенный BUDERUS Logamx U072” товари 18005/13.10.2021/0021879-сонли
божхона юк декларациялари (бундкн буён матнда БЮД деб юритилади) асосида; ТИФ ТН коди 8516108000, оғирлиги 222 120 кг ва қиймати 1 049 482
АҚШ долларига бўлган “Электрический водонагреватель накопительного,
гост:12.2.003-91,19910-94,10617-83
марки
“Ariston”
энергоэффективности:c
изготовитель: “Ariston thermo русь” Pоссия” товарлари 18005/08.02.2022/0003208,
18005/08.11.2021/0024429, 18005/13.10.2021/0021879, 18005/17.09.2021/0019567,
18005/21.10.2021/0022705, 18005/22.12.2021/0029259, 18005/22.12.2021/0029260,
18005/23.07.2021/0015295, 18005/23.07.2021/0015405, 18005/24.03.2022/0006749,
18005/24.05.2022/0011633, 18005/24.05.2022/0011704, 18005/24.07.2021/0015462,
18005/25.10.2021/0022957, 18005/27.09.2021/0020301, 18005/28.02.2022/0005043,
18005/28.02.2022/0005100, 18005/29.11.2021/0026636, 18005/29.11.2021/0026642,
18005/29.12.2021/0029955, 18005/31.12.2021/0030085-рақамли БЮДлар асосида
тариф преференцияси қўлланилган ҳолда тақдим қилинган товарларга
СТ-1 шаклидаги келиб чиқиш сертификатлари тақдим этилганли сабабли
2 639 366 249,59 сўм божхона тўловларидан имтиёз қўлланилиб, “эркин муомалага
чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган.
БКнинг 201-моддаси бешинчи қисмига кўра, товарлар чиқариб
юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча
ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан
эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин.
БК 364-моддасининг учинчи қисмига кўра, товарнинг келиб чиқиши
тўғрисидаги сертификат ёки ундаги маълумотларнинг, шу жумладан товар ишлаб
чиқарилган мамлакат ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилса,
божхона органи қўшимча ёки аниқлик киритадиган маълумот беришни сўраб ушбу
сертификатни берган органларга ёки сертификатда товар ишлаб чиқарилган
мамлакат сифатида кўрсатилган мамлакатнинг ваколатли ташкилотларига мурожаат
қилиши мумкин.
Қозоғистон
Республикасидан
олиб
келинган
товарларга
Россия
Федерациясининг СТ-1 шаклидаги келиб чиқиш мамлакатига доир сертификатлари
асосида расмийлаштирилган келиб чиқиш мамлакати тўғри аниқланганлиги
юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан 2022 йил 20 июнда
8/06-22-00643-сонли халқаро сўровнома билан Россия Федерациясига мурожаат
қилинган.
Россия Федерациясининг федерал божхона хизматининг 2022 йил
5 сентябрдаги 01-19/50393-сонли хати тақдим қилинган бўлиб, унда юқорида
келтирилган товарлар учун тақдим этилган СТ-1 шаклидаги товарларнинг келиб
чиқиш сертфикатлари қайта ишлаш мезонлари (ТИФ ТНнинг дастлабки тўртта
белгисида ўзгариш бўлмаган) 1993 йил 24 сентябрдаги товарларни келиб чиқишини
аниқлаш қоидалари талабларига номувофиқ эканлиги, бироқ 2009 йил 20 ноябрдаги
товарларни келиб чиқишини аниқлаш қоидаларига мувофиқ эканлигини маълум
қилган.
Шунга кўра, даъвогарнинг 2022 йил 27 сентябрдаги қарори билан жавобгар
томнидан олиб кирилган товарларнинг божхона расмийлаштируви ва божхона
тўловларидан берилган имтиёзлар ҳаққонийлигини текшириш белгиланган.
БКнинг 300-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси билан эркин савдо
зонасини ташкил этувчи ёки Ўзбекистон Республикаси эркин савдо режимини
белгилаган давлатларда ишлаб чиқарилган ва ушбу давлатлардан божхона ҳудудига
олиб кириладиган товарларга нисбатан божхона божлари қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги
994-сонли қарори билан тасдиқланган “Товарларнинг келиб чиқишини
сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 17-бандида, товарнинг
эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисидаги 1994 йил 15 апрелдаги битим ёки
Эркин савдо ҳудуди тўғрисида 2011 йил 18 октябрдаги шартнома иштирокчидавлатининг божхона ҳудудидан келиб чиққанлигини гувоҳлантириш учун
Ўзбекистон Республикаси божхона органига битим ёки шартнома иштирокчиси
бўлган келиб чиқиш мамлакатининг ваколатли органи томонидан берилган
сертификат (СТ-1 шакл) тақдим этилиши лозим.
Мазкур Низомнинг 18-бандида, Ўзбекистон Республикаси 1994 йил
15 апрелдаги Эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисидаги битим ёки 2011 йил
18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартнома иштирокчи давлатлари
билан савдода Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳукуматлари раҳбарлари
Кенгашининг 1993 йил 24 сентябрдаги қарори билан, кейинчалик киритилган
ўзгартиришлар билан бирга тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини
аниқлаш қоидаларини қўллайди.
Ўзбекистон Республикасида божхона божидан преференциялар фақат
1993 йил 24 сентябрдаги “Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш
қоидалари” асосида берилган СТ-1 шаклидаги товарнинг келиб чиқиш
сертификатлари бўйича берилади.
Қоидаларнинг 5-бандига кўра, ТИФ ТНнинг дастлабки 4 та кодидан бири
ўзгарса етарли даражада қайта ишланганлик” мезони талаблари бажарилган
ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикасига экспорт
қилиниб, кейинчалик Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига
экспорт қилинган товарларнинг ТИФ ТН кодининг дастлабки 4 та рақамлари
ўзгармаган
ҳолда
“эркин
муомалага
чиқариш”
божхона
режимига
расмийлаштирилган.
Жавобгар томонидан олиб келинган товарларга берилган келиб чиқиш
сертификатлари 2009 йил 20 ноябрдаги “Товарларни келиб чиқишини аниқлаш
қоидалари”га мувофиқ амалга оширилган.
Демак, Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро битимни ратификация
қилмаган ва уни имзоламаган ҳамда ушбу қоида Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида амалда бўлмаганлиги боис, товарларга нисбатан божхона тўловларидан
имтиёз қўлланилмайди.
БКнинг 366-моддасида иккинчи қисмида, товарнинг келиб чиқиши
тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда ёки ушбу сертификатнинг ва (ёки)
унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилганда товарга
нисбатан божхона божининг икки баравар оширилган ставкаси қўлланилиши
белгиланган.
Даъвогар 2009 йил 20 ноябрдаги “Товарларни келиб чиқишини аниқлаш
қоидалари”га Ўзбекистон Республикаси қўшилмаганлиги ва ушбу қоидалар бўйича
берилган сертификатлар асосида божхона божидан преференциялар қўллаш
мумкин эмаслиги, божхона расмийлаштирувига тақдим қилинган товар келиб
чиқиш мамлакатига доир сертификатлар 1993 йил 24 сентябрдаги “Товарларнинг
келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш қоидалари” мос эмаслигини инобатга олиб,
жавобгардан 5 328 431 449 сўм божхона тўловлари ҳисобланган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш
ҳақида асосли тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаганлиги ва ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Жавобгар томонидан ишни
кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади. Жавобгар томонидан ишни касссация инстанцияси судида
кўриш билан боғлиқ 1 000 000 сўм давлат божи қисман тўланганлигини инобатга
олиб, жавобгардан республика бюджетига 52 285 000 сўм давлат божи ундирилиши
лозим.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси унинг ҳуқуқий вориси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона
қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси билан алмаштирилсин.
"AQUAMAX BUSINESS TRADE" масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 10 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
6
"AQUAMAX BUSINESS TRADE" масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 52 285 000 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев