← Назад
Решение #522446 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 243 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 086 символов
4-1401-2204/2590-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Р.Бегимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Ш.Мамадияров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 21 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан
иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими
Д.Маматазимов, жавобгар вакиллари – департамент раҳбари А.Қаршиев (2022 йил
8 августдаги 07-04/431-сонли ишончнома асосида), бош менеджер Н.Баратов
(2022 йил 8 ноябрдаги 07-04/540-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
“Dilshod Lolaxon parranda” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
акциядорлик тижорат “Алоқабанк”дан 643 433 153 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд шаҳар
иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори, Самарқанд вилоят
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 майдаги қарори
устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг акциядорлик тижорат “Алоқабанк” манфаатида берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Dilshod Lolaxon parranda” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, акциядорлик тижорат “Алоқабанк” (бундан буён матнда жавобгар ёки банк
деб юритилади)дан сўзсиз тартибда ечиб олинган 559 640 418 сўм кредит
маблағини, 55 964 041 сўм жарима, ўзганинг маблағларидан фойдаланганлик учун
27 828 694 сўм фоизни ундиришни сўраган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
сўзсиз ечиб олинган 559 640 418 сўм, 22 383 616 сўм жарима, 27 828 694 сўм фоиз,
6 434 332 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво
талабининг қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)нинг кассация шикоятида
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди
қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
2
Бунга асос қилиб, шикоятда 2021 йил 11 июлда банк мутахассислари томонидан
ажратилган кредит маблағининг мақсадли ишлатилишини жойида мониторинг
қилиш жараёнида олинган кредит маблағига кредит шартномаси бўйича она
товуқлар ва товуқхонани жиҳозлаш учун тўр сеткалар сотиб олинмасдан, балки
бройлер товуқлар сотиб олиниб боқилаётганлиги аниқланганлиги ҳамда кредит
маблағлари тўлиқ мақсадсиз ишлатилганлиги тўғрисида далолатнома тузилганлиги,
мазкур ҳолат бўйича жавобгар кредит комиссиясининг 2021 йил 23 августдаги
йиғилиш баёнига асосан кредит шартномаси шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли даъвогарга ажратилган кредит маблағларини банк
амалиётларини амалга ошириш орқали ва (ёки) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларга мурожаат қилиш йўли билан муддатидан олдин ундириш чорасини
кўриш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, даъвогар томонидан ажратилган кредит
маблағлари мақсадсиз ишлатилганлиги сабабли кредит шартномасининг
3.1.3-банди ва 4.2.15-бандларидаги шартлардан келиб чиқиб, кредит шартномаси
шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли банк амалиётини амалга
ошириш, яъни қарздорнинг ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш орқали
кредит маблағлари муддатидан аввал ундириб олинганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, уни
қаноатлантириб
беришни,
суд
қарорларини
бекор
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган Палата ва даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини
бекор қилиб даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 18 мартдаги
6-сонли кредит шартномасига кўра, йиллик 24,5 фоиз устама тўлаш шарти билан
3 йил муддатга она товуқ ва товуқхоналарни жиҳозлаш учун тўр сеткалар сотиб
олиш учун даъвогарга 800 000 000 сўм кредит ажратиш белгиланган.
Мазкур кредит шартномаси асосида жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб
рақамига 2021 йил 12 апрелда ва 3 майда 800 000 000 сўм кредит маблағи ўтказиб
берилган.
Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг Самарқанд филиали томонидан
2021 йил 11 июлда ўтказилган мониторингда даъвогар кредитдан мақсадсиз
фойдаланилганлиги, яъни она товуқлар ва сеткалар сотиб олинмаганлиги,
таъминотчи билан тузилган шартномадаги товарлар келтирилмаганлиги, унинг
ўрнига бройлер товуқлар боқилаётганлиги аниқланганлиги тўғрисида далолатнома
тузилган.
Шундан сўнг, жавобгарнинг кредит комиссияси 2021 йил 23 августда
даъвогарга ажратилган кредит маблағи мақсадсиз мақсадсиз ишлатилганлиги
ҳақида қарор қабул қилган. Жумладан, даъвогардан кредитни муддатидан олдин
ундириш чораларини кўриш; кредитни мақсадсиз ишлатилганлигига ҳуқуқий баҳо
бериш юзасидан прокуратурага мурожаат қилиш; кредитни муддатидан олдин
ундириш мақсадида тегишли судга даъво аризаси киритиш; қарздорнинг асосий
ҳисоб рақамига жами қарздорликни ундириб олиш бўйича банк амалиётларини
амалга ошириш ва кредит қарздорлигини тўлиқ ундириш чораларини кўриш
белгиланган.
Ўз навбатида, жавобгар даъвогар билан тузилган шартноманинг 3.1.3-банди
ва 4.2.15-банди талаблари асосида кредит шартномаси шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги асоси билан даъвогарнинг ҳисоб рақамида мавжуд бўлган пул
маблағларидан кредит маблағлари учун муддатидан олдин ундириб (ечиб) олинган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 27 апрелда 26-сонли ариза билан мурожаат
қилиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги
мавжуд бўлмаса-да, ноқонуний, ҳеч қандай асоссиз 559 640 418 сўм пул маблағи
ечиб олинганлиги, 12 соат ичида ечиб олинган пул маблағини қайтаришни сўраган.
Шу билан бирга, агарда ечиб олинган пул маблағи асосли бўлса, у ҳолда зудлик
билан гаровдаги мулкларни тақиқдан ечишни сўраган.
Жавобгар 2022 йил 29 апрелдаги 58-02/981-сонли жавоб хати билан
даъвогарга мурожаат қилиб, кредит маблағини кредит мақсадидан бошқа эҳтиёж
учун сарфланганлиги, кредитнинг мақсадлилигини таъминлай олмаганлиги ва
мазкур
ҳолатлар
2021
йил
16
августдаги
далолатнома
билан
расмийлаштирилганлиги сабабли, даъвогарнинг ҳисоб рақамига келиб тушган пул
маблағидан кредит маблағи муддатидан олдин тўлиқ ундириб олиниб, тарафлар
ўртасида тузилган кредит шартномаси мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлиги
сабабли бекор қилинганлиги қайд этилган.
Жавобгар 2022 йил 6 майда 58-08/1011-сонли хат билан нотариал идораси
нотариусига мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 18 мартдаги
6-сонли кредит шартномасига асосан банкдан олган 800 000 000 сўм кредит маблағи
тўлиқ ёпилганлиги сабабли, кредитнинг таъминоти сифатида гаровга қўйилган
мулкларни тақиқдан чиқариши мумкинлигини маълум қилган.
Даъвогар томонидан кредит таъминоти сифатида тақиқда турган молмулклари банк томонидан тақиқдан ечилгандан ва кредит шартномаси бўйича
мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб шартнома муддатидан олдин бекор қилингандан
сўнг, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
сўзсиз тартибда ечиб олинганлиги асоси билан 559 640 418 сўм кредит маблағи,
55 964 041 сўм жарима, ўзганинг маблағларидан фойдаланганлик учун
27 828 694 сўм фоизни ундиришни сўраган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 559 640 418 сўм кредит маблағи ечиб олинган
бўлса-да, ўзининг жавобгарга йўллаган 2022 йил 27 апрелда 26-сонли аризасида пул
маблағи ечиб олинганлигини инобатга олиб гаровдаги мулкларни тақиқдан ечишни
сўраган. Мазкур ечиб олинган маблағлар бўйича гаровдаги мулклар тақиқдан
ечилгунга қадар даъвогар томонидан эътирозлар билдирмаган ва ушбу пул
маблағини ечиб олинишининг асоссизлиги ҳақида судга даъво билан мурожаат
қилинмаган.
Демак, жавобгар даъвогарнинг кредит маблағлари қопланганлигини инобатга
олиб, гаровдаги мулкларни тақиқдан ечган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 243-моддасига кўра, агар
қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд мажбуриятнинг
моҳиятидан ёинки иш муомаласи одатларидан ёки одатда қўйиладиган бошқа
талаблардан англашилса, қарздор мажбуриятни муддатидан илгари бажаришга
ҳақли, кредит эса – ижрони муцддатидан илгари қабул қилиши шартлиги
белгиланган.
Шу боис, даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар
муддатидан олдин бажарилганлиги, шу асосда гаровдаги мулклар жавобгар
томонидан тақиқдан ечилганлиги сабабли, даъвогарнинг 559 640 418 сўм кредит
маблағини ундириш ҳақидаги талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, 55 964 041 сўм жарима, ўзганинг маблағларидан
фойдаланганлик учун 27 828 694 сўм фоизни ундириш талаби 559 640 418 сўм
кредит маблағини ундириш талабидан келиб чиқиб ҳисобланганлиги боис, ушбу
даъво талабларини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ
ўрганмасдан, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида
барвақт хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ҳақида асоссиз хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг биринчи қисми 2-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Даъвогардан республика бюджетига
ишни апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 6 434 332 сўм
давлат божи ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 майдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин.
“Dilshod Lolaxon parranda” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“Dilshod Lolaxon parranda” масъулияти чекланган жамиятидан:
- акциядорлик тижорат “Алоқабанк” фойдасига 63 000 сўм почта
харажатлари;
- республика бюджетига 6 434 332 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
5
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 майдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев