Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/58735 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SD MALL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "LUFIAN" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1136968 Claim ID 3272057 PDF Hash ee7f5133c40ea44b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 52-моддаси онун 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онун 92-моддаси онун 92 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 5-моддаси онун 5 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 13 736 символов
4-1001-2213/58735-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Эшимбетова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Саидов Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили – М.Усманов (2023 йил 10 январдаги 7-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили – О.Жўраев (2023 йил 5 январдаги 01-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи “SD MALL” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “LUFIAN” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қарздор “LUFIAN” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “SD MALL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) “LUFIAN” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, биринчи тоифали суд бошқарувчиси Чутов Мамаюсуп Омонович тайинланган. Шунингдек, қарздордан кредитор фойдасига 900 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб қарздор Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда, суд санацияси таомилини жорий қилиш, ишни кассация инстанциясида кўриш давомида тугатиш бошқарувчиси М.Чўтовнинг фаолиятини тўхтатиш, уни бошқа суд бошқарувчиси билан алмаштиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар юзага келган қарздорликни камайтиришга қаратилган ҳаракатлари давлат ижрочиси томонидан рад этилганлиги, жавобгарнинг молиявий-хўжалик фаолияти пассив эканлиги, бироқ ҳозирда жавобгар молиявий соғломлаштириш учун чоралар кўраётганлиги, ички ва ташқи инвестиция жалб қилиш ишлари олиб борилаётганлиги, суд 2 бошқарувчи қарздорнинг молиявий қийинчиликдан олиб чиқиши учун чораларига қийинчиликлар келтириб чиқараётганлигини кўрсатган. Суд мажлисида қарздор вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, аризачи билан музокаралар олиб борилаётганлиги сабабли, суд муҳокамасини 10 кун муддатга қолдиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида аризачи вакили суд муҳокамасини қолдиришга асослар мавжуд эмаслигини билдириб, кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2005/21498-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 27 январдаги келишув битими ижро этилмаганлиги сабабли қарздордан аризачи фойдасига 177 000 000 сўм асосий қарз, комунал хизматлар учун 702 000 сўм ҳақ, 17 500 000 сўм пеня, 3 722 805 сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта харажатлари ундирилиши белгиланган. Қарздор мазкур суд ҳужжатини ихтиёрий ижро этмаганлиги, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ҳам қарздорнинг банк ҳисоб рақамида пул маблағи мавжуд бўлмаганлиги, ушбу ҳолат тўловга қобилиятсизлик аломати эканлиги тўғрисидаги асос билан аризачи иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Қарздорнинг муваққат бошқарувчиси томонидан судга тақдим этилган 2023 йил 19 январдаги ҳисоботга кўра, 2023 йил 19 январь ҳолатига корхонанинг тасдиқланган кредиторлик қарздорлиги 200 877 477,61 сўмни ташкил этган. Қарздор муваққат бошқарувчиси томонидан 2022 йил 15 декабрдаги алоқа хати билан “Biznes Daily” рўзномасига 2022 йил 15 декабрдаги 46-сонли алоқа хатлар билан Шайхантоҳур туман МИБга, Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХБга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги”Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси”га, Ўзбекистон Республикаси ДСҚ ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси”га, “Қимматбаҳо қоғозларнинг марказий депозитарийси” ДКга, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига, Тошкент шаҳар ДСБга, тўловга қобилиятсиз корхона раҳбарига, хизмат кўрсатиш банкига ҳисоб рақамлардаги қолдиғи, К-2 тўғрисида маълумот ҳамда банк айланмасидан кўчирма бериш сўралган. Мазкур сўровномаларга жавобан “Қимматбаҳо қоғозларнинг марказий депозитарийси” ДКнинг 2022 йил 21 декабрдаги хатида акция ва корпоратив облигациялар мавжуд эмаслиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ”Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси”нинг 2022 йил 28 декабрдаги хатида корхона балансида қишлоқ хўжалик техникалари рўйхатга олинмаганлиги билдирилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХБнинг 2022 йил 28 декабрдаги хатида корхона номига автотранспорт воситалари расмийлаштирилмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси ДСҚ ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси”нинг 2022 йил 28 декабрдаги 14-17780-сонли хатида корхона номида кўчмас мулклар аниқланмаганлиги билдирилган. Шунингдек, кузатув жараёнида тўпланган ҳужжатлар асосида қарздор кредиторлари талаблари реестри тузилган бўлиб, унга кўра қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 1 934 832,61 сўм, кредитордан 198 942 645 сўм қарзи мавжуд бўлган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 52-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонун 92-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Қарздор кредиторларининг 2023 йил 19 январдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси ва тасдиқланган кредиторлар реестрига кўра қарздорнинг кредиторлик қарздорлиги айни вақтга 198 942 645сўмни ташкил этган. Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди. Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб, амалга оширган ишлар ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра, кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилган, қарздор томонидан кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган. Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари қарздор корхонада мавжуд. Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Жавобгарнинг суд санацияси таомилини жорий қилиш, ишни кассация инстанциясида кўриш давомида тугатиш бошқарувчиси М.Чўтовнинг фаолиятини тўхтатиш ва уни бошқа суд бошқарувчиси билан алмаштириш ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, суд санацияси таомилини қўллаш учун асос бўлган ҳолатлар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Жавобгарнинг юзага келган қарздорликни камайтиришга қаратилган ҳаракатлари давлат ижрочиси томонидан рад этилганлиги, жавобгарнинг молиявийхўжалик фаолияти пассив эканлиги, бироқ ҳозирда жавобгар молиявий соғломлаштириш учун чоралар кўраётганлиги, ички ва ташқи инвестиция жалб қилиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳақидаги важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни бартараф этилганлиги ҳолати мавжуд эмас. Биринчи инстанция суди томонидан қарздорнинг кредитордан қарзи мавжудлиги, ушбу сумма қарздор томонидан мажбурият юзага келган санадан эътиборан уч ойдан ортиқ муддатда бажарилмасдан келинаётганлиги, кредиторлар йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги сабабли, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида асосли хулосага келинган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, қарздорнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздордан ундирилади. Қарздор томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: қарздор “LUFIAN” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев В. Сатторова