← Назад
Решение #522686 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 126 | — | law | |
| нинг | 297 | — | law | |
| майдаги шартномани ФК | 126 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
16 111 символов
4-1001-2206/70808-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Н.Абдурахмонова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ёдгоров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 20 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат
таркибда, Б.Муродқосимов котиблигида, даъвогар “Every day shox” масъулияти
чекланган жамияти таъсисчиси “Rash-Milk” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгарлар “Krantaslizing” ҳамда “Baraka don agro klаster”
масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан даъвоси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 30 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори
устидан “Every day shox” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси “Reco
sement sifat” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Krantaslizing” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади), “Baraka don agro klaster” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ва “Every day
shox” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда матнда МЧЖ деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 5 майда “2020 йил 2 июлда тузилган 2-сонли
лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс
фойдасига қисман воз кечиш тўғрисида”ги шартнома тузилган.
Мазкур шартномага кўра, қўшимча жавобгар (ўтказувчи – лизинг олувчи)
2020 йил 2 июлда тузилган 2-сонли лизинг шартномасига асосан
расмийлаштирилган 5 дона “Sampo krantas C8” русумли ғалла ўриш
комбайинларидан 3 тасига бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларидан МЧЖ
(қабул қилиб олувчи лизинг олувчи) фойдасига воз кечиши, жавобгар (лизинг
берувчи) мазкур ҳуқуқ ва мажбуриятларидан воз кечишига розилик бериши,
МЧЖ эса, 2020 йил 2 июлда тузилган 2-сонли лизинг шартномаси бўйича
қўшимча жавобгарнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз зиммасига қабул
қилиб, унинг ўрнига шартнома тарафи бўлиб қолишига келишилган.
МЧЖ таъсисчиси “Rash-Milk” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади (ҳозирги номи “Reco sement sifat”
масъулияти чекланган жамияти) жавобгарлар ўртасида 2021 йил 5 майда
2020 йил 2 июлда тузилган 2-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига қисман воз кечиш тўғрисида
шартнома тузилганлиги, даъвогар ва Бобошев Рифат Равилович МЧЖ
таъсисчилари ҳисобланиши, жамият уставининг 10.3.14-бандида қиймати
100 000 000 сўмдан ортиқ бўлган мол-мулкни олиш ёки тасарруфдан чиқариш
бўйича битимлар тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш иштирокчилар умумий
йиғилиши ваколатига киритилганлиги, бироқ МЧЖ раҳбари А.Вахапов
томонидан устав қоидаларига зид равишда жамият умумий йиғилиш қарорисиз
шартнома имзоланганлиги важи асосида жавобгар ва қўшимча жавобгарга
нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, 2021 йил 5 майда тузилган 2020 йил 2 июлдаги 2-сонли лизинг
шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига
қисман воз кечиш тўғрисидаги шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Суднинг ажримлари билан ишга жавобгар сифатида МЧЖ, низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида МЧЖ таъсисчиси Бобошев Рифат Равилович, “Siyob Shavkat orzu”
фермер хўжалиги жалб этилган.
Кейинчалик ишни кўриш давомида даъвогар томонидан судга даъво
аризасига қўшимча ариза тақдим этилиб, МЧЖ иштирокчилари умумий
йиғилишининг 2021 йил 5 майдаги 05/21-сонли баённомасига кўра “Krantas
group” масъулияти чекланган жамиятидан 3 дона “Sampo krantas C8” русумли
дон маҳсулотларини ўриб олиш комбайинлари лизинг асосида сотиб олиниши
ва лизинг шартномаси имзоланиши, ушбу баённома қарори ижросини
таъминлаш МЧЖ раҳбари А.Вахаповга юклатилганлиги, бироқ жамият раҳбари
баённома асосида унга берилган ваколатни нотўғри талқин қилиш оқибатида
мазмунан умуман бошқа турда бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа
шахс фойдасига қисман воз кечиш тўғрисида шартнома имзолаб, ваколат
доирасидан четга чиққанлиги сабабли 2021 йил 5 майдаги шартномани
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 126-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво асосини ўзгартириш ҳақидаги аризаси
иш юритишга қабул қилиниб, даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан МЧЖ таъсисчиси
даъвогар “Reco sement sifat” масъулияти чекланган жамияти Олий судга
кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятида судлар томонидан суд
ҳужжатини қабул қилишда даъво талабини рад этиш асоси сифатида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
269-сонли қарорининг 17-банди нотўғри қўлланилганлиги, чунки, жавобгар,
қўшимча жавобгар ва МЧЖ ўртасида 2020 йил 2 июлдаги 2-сонли шартнома
шартнома имзоланишидан олдин жавобгарга тўлиқ ҳужжатлар тақдим
этилганлиги, ушбу ҳужжатлар ичида МЧЖ устави ва МЧЖ иштирокчилари
умумий йиғилишининг 2021 йил 5 майдаги 05/21-сонли баённомаси ҳам
мавжудлигини, биринчи инстанция судида жавобгар ушбу баённомани ўзи
тақдим қилганлиги, у ушбу баённоманинг борлигини олдиндан билганлигини,
жавобгар МЧЖ раҳбарига айнан қандай ваколатлар берилганлигини билишини,
2021 йил 5 майдаги 05/21-сонли баённомага кўра “Krantas group” МЧЖдан
3 дона “Sampo krantas C8” русумли дон маҳсулотларини ўриб олиш
комбайнлари лизинг асосида сотиб олиниши ва лизинг шартномаси
имзоланиши, ушбу баённома қарори ижросини таъминлаш МЧЖ раҳбари
А.Вахаповга юклатилганлиги, бироқ МЧЖ раҳбари баённома асосида унга
берилган ваколатни нотўғри талқин қилиш оқибатида мазмунан умуман бошқа
турда бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига қисман
воз кечиш тўғрисида шартнома имзолаганлиги, кафиллик шартномасини
имзоланган даъвогар раҳбари А.Зокиров 2021 йил 5 майда ўтказилган ва
натижаси бўйича 05/21-сонли баённома имзоланган йиғилишда оддий
иштирокчи сифатида иштирок этиб, баённомага у билан танишганлигини
юзасидан имзо қўйганлигини, А.Зокиров 3 160 803 154,2 сўм миқдоридаги
кафиллик шартномасини имзолашдан олдин даъвогар таъсисчилари қарорини
олиши лозим бўлганлигини, кафиллик шартномасини ҳам аслида қонуний деб
бўлмаслигини маълум қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган тарафлар суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади. Бироқ, суд мажлиси кунида даъвогар вакили судлов ҳайъатига
ариза билан мурожаат қилиб, унда иш ҳажмининг кўплиги сабабли хизмат
сафарида юрганлигини, шу боис кассация шикояти юзасидан тайинланган суд
мажлисларида иштирок этиш имконияти бўлмаётганлигини маълум қилиб,
ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддасига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати кассация инстанцияси судида ишни ишда
иштирок этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, МЧЖ 2020 йил 25 февралда ташкил этилиб,
Юқоричирчиқ туман Давлат хизматлари маркази томонидан 820161-рақам
билан рўйҳатга олинган. Жамият устав фонди 5 000 000 000 сўмни ташкил этиб,
улушлар қуйидагича тақсимланган: “Rash-Milk” МЧЖ – 90 фоиз, Бобошев
Рифат Равилович – 10 фоиз.
Жавобгар, қўшимча жавобгар ва “Krantas Group” масъулияти чекланган
жамияти (сотувчи) ўртасида тузилган 2020 йил 2 июлдаги 2-сонли “Махсус
техника лизинги” шартномасига асосан жавобгар (лизингга берувчи) қўшимча
жавобгар (лизингга олувчи)га 5 дона “Sampo krantas C8” русумли махсус
техника воситалари лизингга берилган.
Шунингдек, 2021 йил 5 майда МЧЖ иштирокчиларининг умумий
йиғилиш ўтказилиб, натижаси бўйича 05/21-сон баённома расмийлаштирилган.
Ушбу йиғилишда даъвогар номидан Шукуров Анвар Исматович, Шукуров
Шухрат Анварович, Давдатбоев Хусниддин Рахмиддин ўғли, Бобошев Рифат
Равилович, МЧЖ раҳбари А.Вахапов ва даъвогар раҳбари А.Зокировлар
иштирок этиб:
- “Krantas Group” МЧЖдан 3 дона “Sampo krantas C8” русумли дон
маҳсулотини ўриб олиш комбайинларини лизинг асосида сотиб олиш;
- “Every day shox” МЧЖ ва “Krantas Group” МЧЖ ўртасида лизинг
шартномасини имзолаш тўғрисида қарор қабул қилинган ва ушбу қарор
ижросини таъминлаш “Every day shox” МЧЖ раҳбари А.Вахапов зиммасига
юклатилган.
Ўз навбатида МЧЖ раҳбари А.А.Вахаповнинг жавобгар раҳбари
О.С.Сайфуллаевга йўллаган хатида қўшимча жавобгарнинг молиявий аҳволи
оғирлиги ва шартнома мажбуриятларини бажара олмаслиги сабабли қўшимча
жавобгарга 2020 йил 2 июлдаги 2-сонли лизинг шартномасига асосан лизингга
берилган 5 та комбайндан 3 тасини МЧЖ қайта расмийлаштириб бериш
сўралган.
Шундан сўнг жавобгарлар ўртасида 2021 йил 5 майда “2020 йил 2 июлда
тузилган 2-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан
бошқа шахс фойдасига қисман воз кечиш тўғрисида”ги шартнома тузилган.
Шартномага асосан қўшимча жавобгар (ўтказувчи – лизинг олувчи)
2020 йил 2 июлда тузилган 2-сонли лизинг шартномасига асосан
расмийлаштирилган 5 дона “Sampo krantas C8” русумли ғалла ўриш
комбайинларидан 3 тасига бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларидан МЧЖ
(қабул қилиб олувчи - лизинг олувчи) фойдасига воз кечиши, жавобгар (лизинг
берувчи) мазкур ҳуқуқ ва мажбуриятларидан воз кечишига розилик бериши,
МЧЖ эса, 2020 йил 2 июлда тузилган 2-сонли лизинг шартномаси бўйича
қўшимча жавобгарнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз зиммасига қабул
қилиб, унинг ўрнига шартнома тарафи бўлиб қолишига келишилган.
Шунингдек, мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминоти сифатида 2021 йил 5 майда даъвогар, жавобгар ва МЧЖ ўртасида
тузилган 1-сонли кафиллик шартномасига асосан даъвогарнинг 3 160 803 154,2
сўм миқдоридаги кафиллиги тақдим этилган.
Бироқ, даъвогар МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг 2021 йил
5 майдаги 05/21-сонли баённомасига кўра, “Krantas group” МЧЖдан 3 дона
“Sampo krantas C8” русумли дон маҳсулотларини ўриб олиш комбайинлари
лизинг асосида сотиб олиниши ва лизинг шартномаси имзоланиши, ушбу
баённома қарори ижросини таъминлаш жамият раҳбари А.Вахаповга
юклатилганлиги, лекин жамият раҳбари баённома асосида унга берилган
ваколатни нотўғри талқин қилиши оқибатида мазмунан умуман бошқа турда
бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига қисман воз
кечиш тўғрисида шартнома имзолаб, ваколат доирасидан четга чиққанлиги
важи асосида 2021 йил 5 майдаги шартномани ФКнинг 126-моддасига асосан
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
ФКнинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган
асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки
бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
ФКнинг 126-моддасига асосан агар шахснинг битим тузиш ваколатлари
шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан
ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим
тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган
ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида
бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар,
битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши
лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан
манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарорининг 17-бандида битим, агар у бўйича
бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим
бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Бироқ, жавобгарлар 2021 йил 5 майда шартномани имзолашда МЧЖ
раҳбарининг бундай шартномани имзолашга ваколати йўқлигини билган ёки
олдиндан билиши лозим бўлганлиги ҳолати исботланмаган.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Судлов ҳайъати, даъвогарнинг МЧЖ раҳбари А.Вахаповнинг ўзига
берилган ваколатдан четга чиқиб баённомада белгиланган лизинг
шартномасини эмас, балки бошқа мазмундаги шартномани имзолаганлиги
тўғрисидаги важи билан келиша олмайди.
Чунки, низоли шартноманинг номи лизинг шартномаси эмас, балки
лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш тўғрисида бўлса-да, бироқ мазкур шартномага асосан
МЧЖ айнан 2021 йил 5 майдаги 05/21-сонли баённомада кўрсатилганидек
“Krantas group” масъулияти чекланган жамиятидан сотиб олинган 3 дона
“Sampo krantas C8” русумли комбайнлар лизингга берилган.
Бундан ташқари, даъвогарнинг ўзи ушбу шартнома мажбуриятлар
бажарилишининг таъминоти сифатида 3 160 803 154,2 сўм миқдоридаги
кафилликни тақдим этган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари
асосида даъво аризасидаги талабни қаноатлантириш учун асос бўла олмайди.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди қайд этилганларга асосан даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш, кассация шикоятида келтирилган
важлар апелляция шикоятида ҳам келтирилган бўлиб, апелляция инстанцияси
суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, уларни
ҳар томонлама ўрганиб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний
қарор қабул қилган деб ҳисоблайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ҳужжатларинини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ва ундан
Олий суд депозит ҳисоб рақамига кассация инстанцияси учун тўланиши лозим
бўлган 3 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 январдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “Every day shox”
масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси “Reco sement sifat” масъулияти
чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Every day shox” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси “Reco sement
sifat” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига
3 000 сўм почта харажатини ундирилсин ва бу ҳақида ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари
З.Рустамов
Ф.Ражабов