Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2206/3464 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекнефтгаз" Ответчик / Подсудимый "Нефтгазқурилиштаъмир"
Source ID 1138424 Claim ID 3324681 PDF Hash 89e5c099d3c266b2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 343-моддаси ФКнинг 343 law
аролик кодексининг 343-моддаси аролик кодекси 343 code_article
аролик кодексининг 344-моддаси аролик кодекси 344 code_article
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения 10 348 символов
4-2001-2206/3464-сонли иш Биринчи инстанция cудида ишни кўрган судья М.Махсудова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ шаҳришаҳри 2023 йил 20 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Neftgazqurilishta’mir” акциядорлик жамияти вакиллари Р.Худойқулов (2023 йил 6 январдаги 01-НК/-3-сонли ишончнома асосида), Н.Камолов (раҳбар), Б.Қурбонов (2023 йил 13 февралдаги 01-НК/25-сонли ишончнома асосида), “O‘zbekneftgaz” акциядорлик жамияти вакиллари Р.Шарипов (2022 йил 12 сентябрдаги 01-12/2-51-сон ишончнома асосида), Н.Ходжаев (2023 йил 4 январдаги 01-12-2-7-сонли ишончнома) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “O‘zbekneftgaz” акциядорлик жамияти манфаатида “Neftgazqurilishta’mir” акциядорлик жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори устидан “Neftgazqurilishta’mir” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “O‘zbekneftgaz” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Neftgazqurilishta’mir” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 3 982 406 404,44 сўм қарзни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 3 982 406 404,44 сўм қарздорлик ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми “Жавобгар “Neftgazqurilishta’mir” акциядорлик жамиятининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин” жумласи билан тўлдирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгардан республика бюджетига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 39 824 064 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари ундирилган. Жавобгар суд қарорларидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, хусусан, ҳал қилув қарорида 2021 йил 25 декабрда даъвогардан жавобгарга 12 512 228 725 сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1887-сонли келишувига асосан ўтказилган деб хато асослаганлиги, бир қатор ҳолатлар, хусусан 15 704 596 207 сўмлик хизматлар қайси шартномалар бўйича юзага келганлиги, 9 905 331 294 сўм тўловлар қайси тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилганлиги, 11 612 084 923 сўм қарздорлик қайси битимлар бўйича юзага келганлиги аниқланмаганлиги, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги ариза асоссиз рад этилганлигини билдириб, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирлган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз эканлигини билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик жамияти жавобгарга 2017 йил 25 августдаги 1599-сонли тўлов топшириқномасига асосан 3 000 000 000 сўм, 2017 йил 11 октябрдаги 1967-сонли тўлов топшириқномасига асосан 19 228 725 сўм, 2017 йил 9 ноябрдаги 2267-сонли тўлов топшириқномасига асосан 4 000 000 000 сўм, 2017 йил 24 ноябрдаги 2381-сонли тўлов топшириқномасига асосан 1 500 000 000 сўм, 2017 йил 5 декабрдаги 2445-сонли тўлов топшириқномасига асосан 2 000 000 000 сўм, 2017 йил 14 декабрдаги 2498-сонли тўлов топшириқномасига асосан 1 000 000 000 сўм ҳамда 2017 йил 30 декабрдаги 2645-сонли тўлов топшириқномасига асосан 1 000 000 000 сўм ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сонли қарорига асосан “Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик жамияти даъвогарга қўшилиш йўли билан қайта ташкил этилган ва унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворис сифатида даъвогарга ўтган. “Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик жамияти ва жавобгар ўртасида расмийлаштирилган 2019 йил 30 ноябрдаги таққослаш далолатномасига асосан жавобгарнинг қарзи 11 612 084 923,41 сўмни ташкил этган. Мазкур қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтган. Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасида жавобгар томонидан 2021-2022 йиллар давомида даъвогарга 15 704 596 206,20 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги ва улар учун даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами 9 905 331 293,65 сўмлик тўловлар амалга оширилганлиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорига асосан “Газлинефтгазқазибчиқариш” масъулияти чекланган жамияти ҳам даъвогарга қўшиб олинган бўлиб, қўшиб олиш жараёнида “Газли НГҚЧ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар олдидаги 1 830 413 606,42 сўм дебитор қарздорлиги даъвогарга мажбурият сифатида ўтганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогарга нисбатан жами 11 612 084 923,41 сўм дебитор, 7 629 678 518,97 сўм кредитор (15 704 596 206,20-9 905 331 293,65) қарздорликлари вужудга келгани, ФКнинг 343-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг жавобгар олдидаги 7 629 678 518,97 сўм дебитор қарздорлиги ҳисобига ўтказилганлиги ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги дебитор қарздорлиги 3 982 406 404,44 сўмни ташкил этиши даъво талабига асос бўлган ҳолатлар сифатида келтирилган. Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо бермаган, иш учун аҳамиятлари ҳолатларни аниқламаган, иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгиламаган. Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан 2021-2022 йиллар давомида даъвогарга 15 704 596 206,20 сўмлик хизматлар қайси шартномалар бўйича кўрсатилганлиги, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 9 905 331 293,65 сўмлик тўловлар қачон ва қайси шартномалар бўйича ўтказиб берилганлиги текширилмаган, ҳар бир ушбу шартнома бўйича даъвогарнинг жавобгар олдидаги қарздорлик миқдори аниқланмаган, ушбу ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар, яъни шартномалар, тўлов ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатлар талаб қилиб олинмаган ва ушбу далиллар асосида даъвогарнинг даъво талабига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 343-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг жавобгар олдидаги 7 629 678 518,97 сўм дебитор қарздорлиги ҳисобига ўтказилганлиги ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги дебитор қарздорлиги 3 982 406 404,44 сўмни ташкил этиши баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 343-моддасига кўра, муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 344-моддасига мувофиқ қуйидаги талабларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди: даъво муддати ўтган талабларни; фуқаронинг соғлигига шикаст етиши ёки унинг вафоти муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабини; алиментлар ундириш ҳақидаги талабни; умрбод асраш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга топшириш талабини; қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳоллардаги талабни. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 апрелдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; 5 - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига юборилсин. “Neftgazqurilishta’mir” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ш.Мирзахакимов