← Назад
Решение #522719 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Йорк Конвенцияси | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 258 | — | law | |
| ИПК | 256 | — | law | |
| Мазкур Конвенция | 78 | — | law | |
| нинг | 28 | — | law | |
| арздорнинг аризани ИПК | 256 | — | law | |
| ИПК | 248 | — | law | |
| ИПК | 254 | — | law | |
| мазкур важлар ИПК | 256 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
24 416 символов
4-10-2209/542-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья М.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Сагатов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 20 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва
Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Jurabek Laboratories” қўшма корхонаси вакиллари Ф.Бобоқулова (2023 йил
10 мартдаги 171-сонли ишончнома асосида), Э.Файзуллахўжаев (2022 йил
24 октябрдаги ишончнома асосида), М.Собиров (2023 йил 10 мартдаги
169-сонли ишончнома асосида), “IMCoPharma A.S.” компанияси вакиллари
адвокат С.Бекитаев (2022 йил 12 августдаги ишончнома ва 2022 йил
21 ноябрдаги 287-сонли ордерга асосан), С.Алимов (2022 йил 12 августдаги
ишончнома асосида), Надери Али Заде иштирокида, аризачи “IMCoPharma
A.S.” компаниясининг қарздор масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
“Jurabek Laboratories” қўшма корхонасига нисбатан Австрия Иқтисодиёт
палатаси ҳузуридаги Вена халқаро арбитраж марказининг 2022 йил 21 мартдаги
ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент шаҳар судининг 2023 йил
13 январдаги ажрими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 майдаги қарори устидан
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Jurabek Laboratories” қўшма
корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“IMCoPharma A.S.” компанияси (Чехия Республикаси) (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
“Jurabek Laboratories” қўшма корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади) (Ўзбекистон Республикаси)га нисбатан иқтисодий судга ариза
билан мурожаат қилиб, Австрия Иқтисодиёт палатаси ҳузуридаги Вена халқаро
арбитраж марказининг 2022 йил 21 мартдаги ҳал қилув қарорини тан олиш ва
ижрога қаратишни сўраган.
Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан
аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, Австрия Иқтисодиёт палатаси
ҳузуридаги Вена халқаро арбитраж марказининг 2022 йил 21 мартдаги ҳал
қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда қарздордан аризачи
фойдасига 1 237 470,95 евро қарз, 390 192,41 евро фоиз, 96 144,89 евро
арбитраж йиғимини ундириш тўғрисида ижро вақаси бериш ҳамда суд
харажатларини ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 майдаги қарори билан Тошкент
шаҳар судининг 2023 йил 13 январдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Қарздор Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятида
суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, Австрия
Иқтисодиёт палатаси ҳузуридаги Вена халқаро арбитраж марказининг 2022 йил
21 мартдаги ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш Ўзбекистон
Республикаси оммавий тартибига зидлиги, арбитраж суди томонидан қарор
қабул қилишда Нью-Йорк Конвенцияси 5-моддасида кўрсатилган 7 та асосдан
4 таси бузилганлиги, биринчи инстанция суди ажримининг асослантирувчи
қисмида Вена халқаро арбитраж судининг 2022 йил 21 мартдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги баён этилганлиги, бироқ
қарздор томонидан халқаро арбитраж судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиш учун асослар келтириб ўтилганлиги, жумладан, арбитраж суди
тўланмаган сумма учун фоиз ундириш билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш
ваколатига эга бўлмаганлиги, арбитраж судига тушунтириш тақдим этиш
имкони бўлмаганлиги, ишни арбитраж судида кўришда оммавий тартиб
бузилганлиги, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 256-моддаси биринчи қисмининг
3-бандини қўллаши лозим бўлганлиги, арбитражнинг ҳал қилув қарори
шартномадаги арбитраж келишуви ёки талаби (оговорка) шартларида назарда
тутилмаган низолар бўйича қабул қилинганлиги, арбитраж судига ўзаро ҳисобкитоб тўғрисидаги келишув бўйича ўзининг важларини тақдим қила
олмаганлиги, арбитраж процессини ўтказиш томонларнинг келишуви ва
Австрия қонунчилигига мос келмаслиги, тарафкашлик оммавий тартибни
бузиш сифатида баҳоланиши лозимлиги, яъни суднинг 2020 йил 14 декабрдаги
эшитишда аризачи томонидан учта гувоҳ иштирок этганлиги, қарздор
томонидан эса битта гувоҳ иштирок этганлиги, бунда арбитраж суди томонидан
аризачи гувоҳларининг берган кўрсатмалар ёзиб олинганлиги, қарздор
томонидан қатнашган гувоҳ Лукас Адамекнинг кўрсатмалари ёзиб
олинмаганлиги, ушбу гувоҳ қарздор билан аризачи ўртасидаги муносабатларни
боғлаб келганлиги ва у шартнома бўйича юзага келадиган барча масалаларни
ҳал қилганлиги, арбитраж суди томонидан техник сабабларга кўра, ёзув амалга
оширилмаганлиги ҳолати асоссиз эканлиги, эшитиш ҳуқуқига эгалиги
бузилганлиги, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги келишув бўйича қарздор
билдирган муносабатга аризачи томонидан берилган жавобга қарздор важ
келтириши (аргумент бериш) масаласи ҳал қилинмаганлиги, арбитраж суди
бўлишидан аввал қарздорликнинг асосий қисми қоплаб берилганлиги инобатга
олинмаганлиги, қарздор томонидан аризачига 1 140 012,34 евро тўлаб
берилганлиги, келишув битими тузилганлиги ҳолати мавжуд бўлса-да, у
арбитраж суди томонидан кўриб чиқилмаганлиги, натижада тўлаб берилган
суммага қўшимча сумма тўлаш ҳақида қарор қабул қилинганлиги,
шартноманинг 10.3 ва 10.4-бандларида неустойканинг юқори миқдори 10 ва
20 фоиз қилиб белгиланган бўлса-да, арбитраж суди ушбу миқдордан юқори
бўлган неустойка ундирганлигини, арбитраж муҳокамаси тўғрисидаги битимда
мазкур шартномалардан келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликларни
кўриб чиқишга арбитраж судининг ваколати борлиги белгиланганлиги,
арбитраж муҳокамаси тўғрисидаги битимда мазкур шартномалар билан боғлиқ
низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш белгиланмаганлиги,
шартномаларда қарздор томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаса,
пеня тўланиши белгиланганлиги, шартномада фоизларни тўлаш назарда
тутилмаганлиги сабабли тўланмаган қарздорлик учун фоизларни ундириш
билан боғлиқ даъвони кўриб чиқишга арбитраж судининг ваколати
бўлмаганлиги, арбитр қарздордан Чехия Республикаси Миллий банкининг репо
ставкаси бўйича 8,5 фоиз, 9 фоиз, 9,75 фоиз ва 8,05 фоиз тўлов
кечиктирилганлиги учун фоизлар ундирганлиги, бу билан арбитраж суди
арбитраж ҳақидаги шартнома шартидан ташқари чиқадиган масалалар бўйича
қарор қабул қилганлиги, шартноманинг ўзидан келиб чиқадиган низо деганда
айнан шартнома шартларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан
низолар тушунилишини, шунингдек, апелляция инстанцияси суди томонидан
қарздорнинг важларига тўлиқ баҳо берилмаганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасида иштирок этган қарздорнинг вакиллари кассация
шикоятидаги важларини қувватлаб, қўшимча ҳужжатларни тақдим қилишди ва
суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачининг вакили қарздорнинг
кассация шикоятидаги важлари апелляция инстанцияси судида муҳокама
қилинганлиги, иш ҳужжатларида низоли ҳолат юзасидан аризачининг
фикрномаси мавжудлигини, қарздорнинг қарз тўлаб берилганлиги тўғрисидаги
важларини тан олмаслигини, низолашилаётган 4 та шартнома бўйича
қарздорлик мавжудлигини маълум қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2013 йил 26 апрелда 213UZB-JURE002-сонли, 2013 йил 4 июлда 213UZB-JUR-E001-сонли, 2017 йил 8 декабрда
217UZB-JUR-E001-сонли ва 2018 йил 12 апрелда 218UZB-JUR-E001-сонли
шартномалар тузилган.
Аризачи қарздорга 213UZB-JUR-E002-сонли, 217UZB-JUR-E001-сонли ва
218UZB-JUR-E001-сонли шартномаларга асосан фавмацевтика ва тиббиёт
маҳсулотларини етказиб бериш, қарздор эса маҳсулотларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Аризачи қарздорга 213UZB-JUR-E001-сонли шартномага асосан тиббий
маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича
хизматлар кўрсатиш, қарздор эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Юқоридаги шартномаларга асосан қарздорнинг аризачи олдида
1 397 913,89 евро қарздорлиги вужудга келганлиги, 2019 йил 10 октябрь
ҳолатига қарздор 117 137,94 евро қарздорликни тўлаб берганлиги ва шу
кундаги қолган 1 280 775 952 евро қарзни тан олганлиги, қарздор томонидан
аризачига 33 305 евро қарз тўлаб берилганлиги асоси билан аризачи Австрия
Иқтисодиёт палатаси ҳузуридаги Вена халқаро арбитраж марказига даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Австрия Иқтисодиёт палатаси ҳузуридаги Вена халқаро арбитраж
маркази (бундан буён матнда арбитраж суди деб юритилади)нинг 2022 йил
21 мартдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига
1 237 470,95 евро қарз, ушбу қарзга нисбатан ҳисобланган ва тўлов амалга
оширилган санага қадар фоизлар ҳамда 96 144,89 евро арбитраж йиғими
ундирилган.
Арбитраж судининг ҳал қилув қарорида қарздордан ундирилган суммалар
ҳал қилув қарори топширилганидан сўнг 15 кунлик муддатда тўланиши
кўрсатилган бўлса-да, тўловлар ихтиёрий амалга оширилмаганлиги, 2022 йил
10 октябрь ҳолатига ҳал қилув қарори билан ундирилган қарздорликка
нисбатан ҳисобланган фоизлар 390 192,41 еврони ташкил этиши важлари билан
қарздорга нисбатан аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, арбитраж
судининг 2022 йил 21 мартдаги ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога
қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция суди суди аризачининг аризасини тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида тўғри тўхтамга келган.
Чунки, ИПКнинг 258-моддасига кўра, чет давлат судининг ва
арбитражининг ҳал қилув қарорини ижрога қаратиш чет давлат судининг ёки
арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида
ажрим чиқарган суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон
Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган тартибда амалга
оширилади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларда
арбитраж муҳокамаси тўғрисидаги битим мавжуд бўлиб, унда мазкур
шартномалардан келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликларни
тарафлар ўзаро муҳокамалар ўтказиш йўли билан ҳал этишлари лозимлиги,
агар тарафлар (у) бир ойлик муддатда ўзаро келишувга эришмаган тақдирда,
барча низо ва келишмовчиликлар Вена шаҳрида жойлашган Австрия
Иқтисодиёт палатаси ҳузуридаги халқаро арбитраж суди томонидан унинг
регламенти (Вена қоидалари)га асосан ҳал этилиши белгиланган.
Қарздорнинг арбитраж муҳокамаси тўғрисидаги битимда мазкур
шартномалардан келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликларни кўриб
чиқишга арбитраж судининг ваколати борлиги, аммо мазкур битимда
шартномалар билан боғлиқ низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш
белгиланмаганлиги, шу боис арбитраж суди ваколатидан ташқари бўлган
масалаларни кўриб чиққанлиги ҳақидаги важи билан қуйидагиларга кўра
келишиб бўлмайди.
ИПК 256-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон
Республикасининг иқтисодий суди ҳал қилув қарори ўзига қарши қаратилган
тарафнинг аризасига кўра, чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан
олишни ва ижрога қаратишни рад қилади, агар тараф арбитраж битими ёки
арбитраж ҳақидаги шартнома шартида назарда тутилмаган ёки уларнинг
шартига тегишли бўлмаган низо бўйича ҳал қилув қарори чиқарилганлигини
ёхуд арбитраж битими ёки арбитраж ҳақидаги шартнома шартидан ташқари
чиқадиган масалалар бўйича қарор мавжудлигини тасдиқловчи далилларни
тақдим этса, бундан арбитраж битими ёки арбитраж ҳақидаги шартнома шарти
доирасидаги масалалар бўйича қарорлар қамраб олинмаган масалалар бўйича
қарорлардан ажратиб олиниши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.
Мазкур ҳолатда шартномадан келиб чиқадиган низо ва шартнома билан
боғлиқ низолар тушунчалари ўртасида фарқ мавжуд эмас. Яъни, иккита
тушунчада ҳам шартнома натижасида юзага келган низолар тушунилишини
англатади.
Бундан ташқари, арбитраж суди ҳал қилув қарорининг 4-бандида
тарафлар Вена халқаро арбитраж маркази томонидан таклиф этилган
стандартдан ва арбитраж битимидан фойдаланишмаган бўлишса-да, тарафлар
шартномалар бўйича низоларни арбитраж судига ҳал этиш учун топширишлари
ҳақида келишиб олишганлиги ҳақида хулоса қилинган.
Судлов ҳайъати, шартномаларнинг 10.3 ва 10.4-бандларига кўра,
неустойканинг энг юқори миқдори 10 ва 20 фоиз этиб белгиланган бўлса-да,
арбитраж суди томонидан қарздордан юқори миқдорда неустойка
ундирилганлиги, кечиктирилганлиги учун ҳисобланган фоизнинг миқдори
Чехия ҳукуматининг қарорига асосланганлиги ва Чехия Республикасининг
Миллий банки репо ставкаси асосида 8 фоиз, фоиз, 9 фоиз 9,75 фоиз ва 8,05
фоиз миқдоридан келиб чиқиб, 390 192,41 евро ундирганлиги, бунда
шартномадаги арбитраж келишуви инобатга олинмаганлиги, фоиз ундириш
қисми арбитраж келишуви доирасидан четга чиққанлиги ҳақидаги қарздорнинг
важлари билан келишмайди.
Чунки, Арбитраж суди ҳал қилув қарорининг 5-бандида 2021 йил
23 апрелдаги 2-сонли процессуал қарор билан низони ҳал этиш учун
қўлланиладиган ҳуқуқ аниқлаб олинган бўлиб, унга кўра тарафлар
шартномаларда низони ҳал этишда қўлланиладиган ҳуқуқни келишиб
олишмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси
Товарларнинг халқаро олди-сотди шартномаси тўғрисидаги Конвенция (Вена,
1980 йил 11 апрель)га қўшилганлиги учун олди-сотди шартномаларига
нисбатан ушбу Конвенция қоидалари қўлланилиши, Конвенция билан тартибга
солинмаган масалалар эса Чехия Республикаси қонунчилиги бўйича ҳал
этилиши, хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан эса Чехия Республикаси
қонунчилигини қўллаш ҳақида хулосага келинган.
Мазкур Конвенциянинг 78-моддасида агар тараф товарларнинг ҳақини
тўлашни кечиктирса, бошқа тараф кечиктирилган суммаларга фоиз тўлашни
талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Шу сабабли қарздорнинг шартномаларда у томонидан ўз вақтида
тўловлар амалга оширилмаса, пеня тўланиши белгиланганлиги, шартномада
фоизларни тўлаш назарда тутилмаганлиги сабабли тўланмаган қарздорлик учун
фоизларни ундириш билан боғлиқ даъвони кўриб чиқишга арбитраж судининг
ваколати бўлмаганлиги, арбитр қарздордан Чехия Республикаси Миллий
банкининг репо ставкаси бўйича тўлов кечиктирилганлиги учун 8,5, 9, 9,75 ва
8,05 фоизларни ундирганлиги ҳақидаги важлари асоссиз ҳисобланади.
Бундан ташқари, арбитраж судининг ҳал қилув қарори билан қарздордан
ундирилган фоиз суммалари фақатгина арбитраж битими мавжуд бўлган
шартномалардан келиб чиққан қарздорликка нисбатан ҳисобланган фоизлар
бўлиб, қарздордан ушбу фоизларнинг ундирилиши, арбитраж суди арбитраж
ҳақидаги шартнома шартидан ташқари чиқадиган масалалар бўйича қарор
қабул қилган деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди.
Чунки, арбитраж суди низо кўриб чиқилган тўртта шартномадан ташқари
бошқа шартномавий муносабатлар юзасидан фоизлар ундирмаган.
Шу билан бирга, судлов ҳайъати арбитраж суди томонидан қарздордан
қарздорлик билан бирга фоиз ундирилганлиги арбитраж судининг ҳал қилув
қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни рад этиш учун асос бўла олмайди деб
ҳисоблайди. Чунки, шартномаларда кечиктирилган қарздорликка нисбатан
фоиз тўланиши белгиланмаганлиги фоиз ундириш тўғрисидаги талабни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ишни
кўришда чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини мазмунан
қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Судлов ҳайъати қарздорнинг 2020 йил 14 декабрда бўлиб ўтган суд
мажлисида даъвогар томонидан учта, жавобгар томонидан эса битта гувоҳ
иштирок этганлиги, бунда даъвогарнинг 3 та гувоҳ сўроқлари ёзиб олинган
бўлиб, жавобгарнинг гувоҳи Лукас Адамекнинг сўроқлари ёзиб олинмаганлиги,
ҳисоб-китоб тўғрисидаги келишув бўйича даъвогарнинг аргументлари тақдим
қилингандан сўнг қарздор ўзининг жавоб бериш ҳақидаги илтимосносномасини
қаноатлантириш рад этилганлиги, ҳисоб-китоб тўғрисидаги келишувга
даъвогар ўз аргументларини тақдим этиш учун 3 ой сўраганлиги, бироқ 2 ой
берилганлиги, Косова ва Адамек гувоҳларга саволлар тақдим қилиш учун
қўшимча вақт бериш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш рад
этилганлиги ҳақидаги важлари билан келиша олмайди.
ИПК 256-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан Ўзбекистон
Республикасининг иқтисодий суди ҳал қилув қарори ўзига қарши қаратилган
тарафнинг аризасига кўра, чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан
олишни ва ижрога қаратишни рад қилади, агар ҳал қилув қарори ўзига қарши
қаратилган тараф арбитр тайинланганлиги тўғрисида ёки арбитраж муҳокамаси
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ёки бошқа сабабларга
кўра ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини тасдиқловчи далилларни
тақдим этса.
Арбитраж судининг 2021 йил 22 сентябрдаги 6-сонли қарори билан
қарздорнинг ўзаро ҳисобга ўтказиш тўғрисидаги важларига нисбатан аризачи
томонидан берилган эътирозларга ўзининг қўшимча тушунтиришлари
(жавоби)ни тақдим этиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад
этилган.
Арбитраж суди ўзининг бу қарорини арбитраж суди Регламенти (Вена
қоидалари)нинг 28-моддасида арбитраж муҳокамасининг икки тарафига ўз
важларини, далилларини тақдим этиш ва бошқа тарафнинг важларига жавоб
бериш учун адолатли имконият тақдим этилиши лозимлиги белгиланганлиги,
қарздор илк маротаба даъво аризасига нисбатан 2021 йил 18 февралдаги
эътирозномасида ўзаро ҳисобга ўтказиш ҳақида арз қилганлиги, бироқ буни
тасдиқловчи далилларни келтирмаганлиги, фақатгина 2021 йил 13 июлдаги
иккинчи эътирозномасида ўзаро ҳисобга ўтказиш масаласида далилларни
тақдим этганлиги, ушбу ҳолатда қарздор ўзининг илк эътирозномасида барча
важларини баён этмаганлиги сабабли аризачи бунга қадар ўзининг даъво
аризаси бўйича иккинчи фикрини тақдим этиб бўлганлиги сабабли аризачи
ўзаро ҳисобга ўтказиш масаласида ўз фикрларини тақдим этиш имкониятига
эга бўлганлиги, бу ҳолатда тарафларга тенг ва адолатли имконият
берилганлиги,
арбитраж
суди
Регламенти
(Вена
қоидалари)нинг
28-моддасида белгиланган қарздорнинг уни эшитиш ҳуқуқи (право быть
заслушанным) бузилмаганлиги билан асослаган.
Шунингдек, арбитраж судининг 2021 йил 4 октябрдаги 7-сонли
процессуал қарори билан қарздорнинг гувоҳлар Т.Косова ва Л.Адамекга
бериладиган саволлар рўйхатини тақдим этиш учун қўшимча вақт бериш
тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган ҳамда ушбу
саволлар рўйхатини 2021 йил 7 октябргача тақдим этиш учун имконият
берилган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати қарздор арбитр тайинланганлиги
тўғрисида ва арбитраж муҳокамаси тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинганлиги, қарздор вакиллари арбитраж муҳокамаларида иштирок
этганлиги, арбитр томонидан қарздорга ўз тушунтиришларини тақдим этиш
учун имконият тақдим этганлиги иш ҳужжатларида арбитраж судининг ҳал
қилув қарори ва процессуал қарорлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли
қарздорнинг аризани ИПК 256-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги важларини асоссиз ҳисобланади.
ИПКнинг 248-моддасига
мувофиқ чет давлатлар судларининг ва
арбитражларининг иқтисодиёт соҳасида юзага келадиган низолар ҳамда бошқа
ишлар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, агар бундай қарорларни
тан олиш ва ижрога қаратиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро
шартномалари ҳамда қонунчилигида назарда тутилган бўлса, улар Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий судлари томонидан тан олинади ва ижрога
қаратилади.
Чет давлат судининг ва арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш
ҳамда ижрога қаратиш масалалари иқтисодий суд томонидан низо бўйича ҳал
қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафнинг аризаси бўйича ҳал этилади.
ИПК 254-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига асосан
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ишни кўришда ушбу
Кодекснинг 255-256-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни Ўзбекистон
Республикасининг иқтисодий судига тақдим этилган, билдирилган талаблар ва
эътирозларни асословчи далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Қарздорнинг эшитиш ҳуқуқига эгалиги қоидаси бузилганлиги, янги
далилларга жавоб бериш имкониятидан маҳрум этилганлиги, гувоҳларни сўроқ
қилишда муқаддас китобдан фойдаланилмаганлиги, ёлғон гувоҳлик берганлиги
учун жавобгарлиги ҳақида гувоҳларга тушунтирилмаганлиги, аризачи
таржимондан фойдаланганлиги, арбитр таржимонни аризачига алоқаси бор ёки
йўқлигини текширмаганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир.
Чунки, арбитр ишни бир томонлама, нохолис кўриб чиқаётганлиги ҳақида
шубҳалар мавжуд бўлган бўлса, қарздор ўзининг арбитрни рад этиш ҳуқуқидан
фойдаланиши лозим бўлган. Бироқ, қарздор арбитраж муҳокамаси вақтида
мазкур ҳуқуқидан фойдаланмаган, арбитраж судида мазкур важлар билан
эътироз билдирмаган.
ИПК 256-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига асосан, агар ушбу ҳал
қилув қарорини тан олиш ва ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг
оммавий тартибига зид бўлса ёки унга таҳдид солса, суд чет эл арбитражининг
ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад қилиниши мумкин.
Судлов ҳайъати қарздорнинг оммавий тартибга зид қарор қабул
қилинганлиги ҳақидаги важи билан келиша олмайди.
Чунки, Арбитраж судида аризачининг даъво аризасига нисбатан қарздор
томонидан берилган эътирозномада шартномалардаги қарзларни ўзаро ҳисобга
олиш ҳолатлари баён қилинмаганлиги ҳамда баён қилиш ҳуқуқидан
фойдаланилмаганлиги, шунингдек, қарздор гувоҳи Л.Адамекнинг арбитраж
судида қарздорлик мавжуд мавжуд эмаслиги ҳақидаги стенограмма ёзувлари ва
унга асос бўлувчи далиллар тақдим этилмаганлиги оммавий тартиб
бузилганлигини англатмайди.
Шу боис, мазкур важлар ИПКнинг 256-моддасига асосан аризачининг
аризасини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 254-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига асосан
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ишни кўришда ушбу
Кодекснинг 255-256-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни Ўзбекистон
Республикасининг иқтисодий судига тақдим этилган, билдирилган талаблар ва
эътирозларни асословчи далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларга асосан аризани
қаноатлантириш, кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция
шикоятида ҳам келтирилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, уларни
ҳар томонлама ўрганиб, суд ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний
қарор қабул қилган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ҳужжатларинини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажатини қарздор зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Иқтисодий ишларни
кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2021 йил
27 ноябрдаги қарорининг 21-банди учинчи хатбошисига кўра, суд ҳужжатлари
ижросини тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисида ишни мазмунан кўриш
натижалари бўйича кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида
ёхуд кассация инстанцияси судининг алоҳида ажримида кўрсатилиши лозим.
Мазкур ҳуқуқ нормаси ҳамда Олий суднинг 2023 йил 30 майдаги ажрими
билан Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 13 январдаги ажримининг ижроси
кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунга қадар тўхтатилганлигини
инобатга олиб, судлов ҳайъати суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туришни бекор
қилишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 13 январдаги ажрими ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 майдаги қарори ўзгаришсиз, МЧЖ
шаклидаги “Jurabek Laboratories” қўшма корхонасининг кассация шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 13 январдаги ажрими ижросини
тўхтатиб туришни бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
қ и л а д и:
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари
З.Рустамов
Ф.Ражабов