Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2203/4167 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ZUBAIIR KELAJAK масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Янгийўл Савдо Комплекси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1136105 Claim ID 3271139 PDF Hash 039a1466cbf205be... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 194-моддаси ИПКнинг 194 law
Ушбу кодекснинг 335-моддаси Ушбу кодекс 335 code_article
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2203/4167-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Хусанов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Х.Каримов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июль Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Юсупов ва Х.Каримовдан иборат таркибда, С.Жумаевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Эгамбердиев (ордер ва 2023 йил 5 январдаги 2-сонли ишончнома асосида) иштирокида Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 мартдаги ажрими устидан даъвогар “Zubaiir kelajak” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга, Тошкент вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси (кейинги ўринда Палата деб юритилади) “Zubaiir kelajak” МЧЖ (кейинги ўринда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 436 442 105,2 сўм асосий қарз, 1 218 221 052,6 сўм пеня ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига 571 697 100 сўм қарз, 204 260 626 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари шунингдек, республика бюджетига 73 093 263,15 сўм давлат божи ундирилган ва ижро варақалари берилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти берган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 289 697 100 сўм қарз, 46 738 797 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати шунингдек, жавобгардан 23 046 369,5 сўм, даъвогардан 79 593 525,233 сўм республика бюджетига давлат божини ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилиниб, бу ҳақда ижро варақалари берилган. Шундан сўнг жавобгар биринчи инстанция судига ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори асосида даъвогарга тўланган пул маблағларнинг бир қисмининг қайтарма ижросини сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 337 882 529,64 сўм пул маблағларни қайтариш белгиланган ва ижро варақаси берилган. Мазкур ажрим устидан даъвогар апелляция шикояти берган, унда биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ижро варақа ижросини тўхтатиб туришни ҳамда суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ажримни бекор қилишни сўраган. Шунингдек, даъвогар Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори устидан кассация шикояти берган. Шу сабабли даъвогарнинг биринчи инстанция судининг 2023 йил 30 мартдаги ажрими устидан берган шикоятини кўриб чиқиш тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 22 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 28 февралдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборилган. Шундан сўнг, даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тикланган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти, жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган бўлса-да, унинг вакили ишда иштирок этмади. Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринда ИПК деб юритилади) 274-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни ва биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. ИПКнинг 194-моддасига кўра, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ушбу Кодекснинг V бўлимида назарда тутилган тартибда ижрога қаратилади. Ушбу кодекснинг 335-моддасига мувофиқ, суд томонидан берилган, ундирувчининг суд ҳужжатини мажбурий тартибда ижро эттириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ижро варақасидир. Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция судининг 2023 йил 28 февралдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 июндаги қарори билан бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилган. ИПКнинг 343-моддаси биринчи қисмида агар ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилиши белгиланган. Аниқланишича, биринчи инстанция суди жавобгарнинг аризасини 2023 йил 30 март куни кўриш жараёнида апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 23 февралдаги қарори қонуний кучда бўлган ва шу сабабли жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Бугунги кунда эса, апелляция инстанцияси судининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан бекор қилинганлиги муносабати билан, қайтарма ижрони амалга оширишга асос бўлган қарор мавжуд бўлмаганлиги, апелляция шикоятини қаноатлантиришга асос бўлмайди. ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш учун асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Судлов ҳайъати давлат божини муҳокама қилиб, суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ишларда давлат божи ундирилмаслигини инобатга олади ва тарафлардан ҳеч бирига давлат божини юкламасликни бироқ, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 278-281-моддалари асосида судлов ҳайъати қарор қилди: “Zubaiir kelajak” МЧЖнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 мартдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикояти бериш (прокурор протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи И.Юсупов ҳайъат аъзолари Н.Юсупов Х.Каримов