Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/59482 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ZENIT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGINING RESPUBLIKA MODDIY-TEXNIK TA`MINOT MARKAZI
Source ID 1136900 Claim ID 3354657 PDF Hash f927449eec835f96... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 097 символов
4-1001-2228/59482-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Хайруллаева Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 20 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – бош.юрисконсульт Н.Сырвачева (2023 йил 20 июлдаги 1204/23-84-сонли ишончнома асосида) ва солиқ маслаҳатчиси Д.Загорняков (2023 йил 20 июлдаги 1204/23-83-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – юридик хизмати бошлиғи ўринбосари Ш.Пулатов, Бино ва иншоотлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Ахматов, бўлинма бошлиғи А.Рахимов (2023 йил 3 июлдаги 6/4/25-1839-сонли ишончнома асосида), Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси вакили - Юнусобод тумани филиали бош мутахассиси С.Фозилхонов 2023 йил 15 февралдаги 03090-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳар бўйича ғазначилиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар “Zenit” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигидан 85 987 825 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларини самарали бошқаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 22 майдаги 291-сонли қарорига асосан “Zenit” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га оператив бошқариш ҳуқуқи билан кейинчалик самарали фойдаланиш учун Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 13-мавзе 57-уй манзилдаги ётоқхона биносини беғараз асосида 2017 йил 10 июндаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топширилган. Мазкур далолатнома билан даъвогар жавобгарга бино-иншоотларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ТА 1559169-сонли гувоҳнома ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги O`Y 446214-сонли гувоҳномани топширилган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 80 364 625 сўм мулк солиғи ва 5 623 200 сўм ер солиғи, жами 85 987 825 сўмни зарар сифатида ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгар томонидан қабул қилиб олинган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи тегишли тартибда ва белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли, солиқ органи томонидан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 26 майга қадар бўлган давр учун жавобгарга топширилган кўчмас мулк ва ер участкаси учун даъвогарга 80 364 625 сўм мол-мулк солиғи ва 5 623 200 сўм ер солиғи ҳисобланганлиги, даъвогар низоли объект учун 80 364 625 сўм мол-мулк солиғи ва 5 623 200 сўм ер солиғини тўлиқ тўланган бўлиб, жами 85 987 825 сўм миқдорда зарар кўрганлигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 23 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳар бўйича ғазначилиги, 2022 йил 22 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво аризасини қайтариш ва низо бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида илтимосномаларини ҳамда даъвони қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-банди талабларидан келиб чиқиб объектга бўлган ҳуқуқни узрсиз сабабларга кўра 2017 йилдан 2022 йилга қадар бўлган даврда давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида даъвогардан ер ва мулк солиғи тўловлари ундирилиб зиён етказилишига сабабчи бўлганлигини асос сифатида кўрсатганлиги, бироқ, бино жавобгарга оператив бошқариш ҳуқуқи билан кейинчалик самарали фойдаланиш учун топширилганлиги, мулкнинг мулкдори жавобгар эмас, балки Вазирлар Маҳкамаси ва бино ўтказилган пайтда эса эгалик ҳуқуқи даъвогарда бўлганлиги, жавобгар қарорда давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи аниқлаштирилгунга қадар балансда сақловчи сифатида белгиланганлиги, кўчмас мулк жавобгар балансига ўтказилган пайтда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом амалда бўлганлиги, ушбу Низомнинг 8-бандида кўчмас мулк мулкдорлари ёхуд унга ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган кундан бошлаб бир ой муддатда кўчмас мулкнинг ўрнашган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказувчи органга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилишлари шарт деб белгиланганлиги, шунинг учун давлат мулки объектига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатдан ўтказиш мажбурияти жавобгарда эмас, балки даъвогарда бўлганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 291-сонли қарорида кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини кейинчалик аниқлаштириш шарти билан жавобгарнинг балансига ўтказиш вазифаси белгиланганлиги, ушбу масалла 2022 йил 24 май кунига қадар мулк эгаси бўлган Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам, даъвогар томонидан ҳам аниқлаштирилмасдан, мулк ҳуқуқи ўз номларида қолиб кетганлиги, апелляция инстанцияси суди жавобгар зиммасига қонунчилик билан юклатилмаган мажбуриятни бажарилмаганлиги важи билан мулкий зарар етказилганлиги ва зарарни тўлиқ жавобгар қоплаши лозимлиги ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, солиқ тўловлари аслида даъвогарнинг кўчмас мулкка бўлган мулкий ҳуқуқларидан келиб чиқадиган солиқ мажбуриятлари ва мулк ҳуқуқини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминланмаганлигининг ҳуқуқий оқибати эканлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ФВВга фақат қабул қилиш ҳақида топшириқ берилганлиги, даъвогар бинога бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ҳақида мурожаат қилганлиги ва мурожаатда бино учун солиқ тўлаб келишини маълум қилганлиги сабабли ФВВ томонидан 2022 йилнинг май ойида бинога бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, 2020 йилгача ҳисоботлар ёзма шаклда тақдим қилиб келганлиги, 2017 йилда ФВВ ўз ҳисоботларида бино унинг балансида эканлигини кўрсатиб келганлиги, даъвогар ҳам ўз ҳисоботларида бино балансдан чиқарилганлигини кўрсатиб келганлиги, 2022 йилда солиқ органи кадастр маълумотларини таҳлил қилинганда бино даъвогар номида эканлигини аниқланганлиги ва шунинг учун солиқлар ҳисоблаб, даъвогарга талабнома юборганлиги, даъвогарнинг мурожаатига кадастр органи томонидан бинони рўйхатга олиш учун ФВВ мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида жавоб берганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Кадастр органи вакили 2022 йилнинг май ойида ФВВ бинога бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш ҳақида мурожаат қилганлиги ва шундан сўнг ФВВнинг бинога бўлган ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги, Низом бўйича кўчмас мулк кимга ўтган бўлса, ўша шахс кадастр органига мурожаат қилиши кераклигини маълум қилди. Молия вазирлигининг Тошкент шаҳар бўйича ғазначилиги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган 4 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Молия вазирлиги Тошкент шаҳар бўйича ғазначилигининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 84-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига кўра, кўчмас мулк мулкдорлари ёхуд унга ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган кундан бошлаб бир ой муддатда кўчмас мулкнинг ўрнашган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказувчи органга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилишлари шарт. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектлари белгиланган тартибда марказларга мурожаат қиладилар. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандида шундай қоида белгиланган бўлиб, унга кўра кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда мазкур Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 32, 35, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса - кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт. Бироқ, жавобгар ушбу талабларга риоя қилмаган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 291-сонли қарори билан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 13-мавзе 57-уй манзилдаги ётоқхона биноси унга оператив бошқариш ҳуқуқи билан ўтказилган бўлса-да, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилмаган. Натижада, солиқ органи томонидан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 26 майга қадар бўлган давр учун жавобгарга топширилган кўчмас мулк ва ер участкаси учун даъвогарга 80 364 625 сўм мол-мулк солиғи ва 5 623 200 сўм ер солиғи ҳисобланган. ФК 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келан. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хатолигини тузатиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Жавобгарнинг бино жавобгарга оператив бошқариш ҳуқуқи билан кейинчалик самарали фойдаланиш учун топширилганлиги, мулкнинг мулкдори жавобгар эмас, балки Вазирлар Маҳкамаси ва бино ўтказилган пайтда эса эгалик ҳуқуқи даъвогарда бўлганлиги, жавобгар қарорда давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи аниқлаштирилгунга қадар балансда сақловчи сифатида белгиланганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, ФК 165-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулк ҳуқуқи билан бир қаторда хусусан қуйидагилар ашёвий ҳуқуқлар ҳисобланади: хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи; мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи; сервитутлар. Мазкур ҳолатда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 291-сонли қарори билан бино жавобгарга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилган ва жавобгар бинога бўлган ушбу ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилиши шарт бўлган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. 6 ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд ҳаражатлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: Ш. Мирзахакимов И. Таджиев