Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1538 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QARSHIYEV ABDIJABBOR" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "LITAI TEXTILE OVERSEAS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151319 Claim ID 3417212 PDF Hash d4eef8b69be38060... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1538-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 20 июль Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “QARSHIYEV ABDIJABBOR” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан 178 765 761 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), даъвогар вакили А.Қаршиев (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар вакили А.Сатторов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “QARSHIYEV ABDIJABBOR” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 155 448 488 сўм қарздорликни, унга ҳисобланган 23 317 273 сўм жарима, жами 178 765 761 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда 163-сонли шартнома тузилгани, фермер хўжалиги томонидан топширилган 101.955 тонна 995 411 358 сўмлик пахта хом ашёси маҳсулотидан 2023 йил 25 май ҳолатига жавобгар томонидан тақдим этилган таққослаш далолатномасига асосан асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати учун 6 635 033 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг кўрсатилган техника хизмати учун шудгорга розиликсиз 17 662 938 сўм, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 28 620 278 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг дар харажати (лемех ва бошқа еҳтиёт қисмлар) учун росиликсиз 6 267 560 сўм, 2023 йил ҳоисили учун скважен хизмат томчилатиб суғориш агрегатини ўрнатиш учун 78 399 325 сўм, шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз ушлаб қолинган жарима 4 262 104 сўм, хашарчи ташиш автобус хизмати учун 13 601 250 сўм жами 155 448 488 сўм қарздорлик мавжудлигини баён этиб, ушбу қарздорликни ҳамда жаримани қаноатлантиришни сўради. келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз эканлигини ҳамда даъвогар олдида қарздорлик мавжуд эмаслигини маълум қилиб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 163-сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан 40.2 гектар ер майдондан шартноманинг 1.2-бандига асосан 108.5 тонна, 1.3 бандига кўра томонларнинг ихтиёрий келишувига асосан 37.2 тонна қўшимча, жами 140.7 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил пахта хосили учун жами 101.955 тонна пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган. Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво аризасида 2023 йил 25 май ҳолатидаги солиштирма далолатномага асосан асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати учун 6 635 033 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг кўрсатилган техника хизмати учун шудгорга розиликсиз 17 662 938 сўм, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 28 620 278 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг дар харажати (лемех ва бошқа еҳтиёт қисмлар) учун росиликсиз 6 267 560 сўм, 2023 йил ҳоисили учун скважен хизмат томчилатиб суғориш агрегатини ўрнатиш учун 78 399 325 сўм, шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз ушлаб қолинган жарима 4 262 104 сўм, хашарчи ташиш автобус хизмати учун 13 601 250 сўм жами 155 448 488 сўм қарздорлик ташкил қилиши қайд этилган. Даъвогар асоссиз ушлаб қолинган маблағларни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Кенгаш даъвогар манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 155 448 488 сўм қарздорликни, унга ҳисобланган 23 317 273 сўм жарима, жами 178 765 761 сўм ундиришни сўраган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятфуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Суд даъвогарнинг даъво талабидаги 155 448 488 сўм қарздорлик қисмидан 115 236 679 сўм қисмини асосли, қолган қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Жумладан, асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати учун 6 635 033 сўм, 2023 йил пахта ҳосили аммофос учун 78 399 325 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг дар харажати (ер текислаш, лемех ва бошқа еҳтиёт қисмлар) учун росиликсиз 6 267 560 сўм, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 14 159 719 (28 620 278-14 460 559) сўм, 2023 йил ҳоисили учун скважен хизмат томчилатиб суғориш агрегатини ўрнатиш учун 78 399 325 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг кўрсатилган техника хизмати учун шудгорга розиликсиз 5 512 938 (17 662 93812 150 000) сўм, шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз ушлаб қолинган жарима 4 262 104 сўм, жами 115 236 679 (4 262 104 + 6 635 033 + 5 512 938 + 14 159 719 +78 399 325 + 6 267 560) сўм жавобгар томонидан асоссиз ушлаб қолингани аниқланди. Лекин, жавобгар томонидан тақдим этилган қуритиш тозалаш хизмати учун 30.11.2022 йилдаги ob00036937-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактура билан 6 635 033 сўмни ушлаб қолингани асоссиздир. қуритиш ва тозалашга қилинадиган харажатлар “Харидор” (жавобгар) ҳисобидан амалга оширилиши қайд этилган. Шунингдек, 2023 йил пахта ҳосили ёқилғиси учун жавобгарнинг электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактура билан 14 124 122 сўмлик, 01.03.2023 йилдаги ob0004472-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактура билан 2023 йил пахта ҳосилининг аммофос учун 42 654 197.22 сўмни, 25.03.2023 йилдаги ob00042117-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 35 745 128.14 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг дар харажати (ер текислаш, лемех ва бошқа еҳтиёт қисмлар) учун 31.03.2023 йилдаги ob00042327сонли ҳисоб-варақ фактура билан 3 907 863.71 сўм, 31.03.2023 йилдаги ob00042328-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 2 359 696.34 сўм, 2023 йил учун кўрсатилган техника хизмати учун 04.03.2023 йилдаги ob00040107сонли ҳисоб-варақ фактура билан 5 040 000 сўм, 06.03.2023 йилдаги ob00041760-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 472 938.37 сўм ушлаб қолингани ҳам асоссиздир. Ушбу ҳисоб-варақ фактуралар 2023 йилги шартнома учун расмийлаштирилган. Бундан ташқари, жавобгар томонидан асоссиз равишда 2022 йил учун шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз 4 262 104 сўм жарима ушлаб қолинган. Аммо, суд даъвогарнинг 2023 йил пахта ҳосилининг кўрсатилган техника хизмати учун 12 150 000 сўм, хашарчи ташиш автобус хизмати учун 13 601 250 сўм ундириб бериш талаби билан келишмайди. Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар тақдим этган ҳужжатларга кўра даъвогар 2022 йил 27 январдаги 163-сонли шартнома асосида 2022 йил 24 декабрдаги ob00038266-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 12 150 000 сўмлик кўрсатилган техника хизматлари учун, 2022 йил 04 октябрдаги ob00033026-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 7 253 999.9 сўмлик, 30.11.2022 йилдаги ob00037901-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 6 347 250 сўм кўрсатилган автобаза хизмати 2022 йил ҳосил учун ҳашарчи ташишга деб электрон ҳисоб-варақ фактураларни қабул қилган ва тасдиқлаган. Ушбу шартноманинг 4.2-бандида “Харидор” “Хўжалик”ка (уруғ ҳамда дала майдонларини шудгорлаш, чигит экиш учун тайёрлаш, экиш, ғўзани парваришлаш, агротехник тадбирларни ўтказиш, транспорт нефть, ёқилғи мойлаш, агрокимё, минерал ўғитлар, материаллар, товар, эҳтиёт қисм, озиқ-овқат, хизмат кўрсатиш ва материалларнинг ҳамда туман фермерлар кенгашига аъзолик бадаллларини бўнак ҳисобида уларни қийматини ҳисобга олган ҳолда) маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой тўлаб берилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103–сонли Қарорининг 2-банди, иккинчи хатбошисида, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланашини кўрсатилган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг 155 448 488 сўм қарздорлик қисмидан 115 236 679 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, шу қисмини қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.4-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, 23 317 273 сўм жарима ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра маўкур шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун “Харидор” (жавобгар) “Хўжалик” (даъвогар)га ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Лекин, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгарнинг даъвогар олдида 115 236 679 сўм қарздорлиги бўлсада, даъвогар томонидан 155 448 488 сўм қарздорликка нисбатан жарима ҳисоблаб, жаримани асоссиз равишда оширган. ФКнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 11-бандида Агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 23 317 273 сўм жарима қисмидан (115 236 679*15 % = 17 285 501.85) 17 285 501.85 сўм жарима қисмини асосли, қолган жарима қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг асосли 17 285 501.85 сўм жарима ундириш талабини қисман, 8 650 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 115 236 679 сўм қарздорлик, 8 650 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 2 650 443.61 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда рад этилган даъво талаби бўйича даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан: Даъвогар “QARSHIYEV ABDIJABBOR” фермер хўжалиги фойдасига 115 236 679 сўм қарздорлик, 8 650 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2 650 443.61 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев