Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1537 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Тўхтатош Улашовна" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "LITAI TEXTILE OVERSEAS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151321 Claim ID 3417221 PDF Hash 34e0a21e0733cd4f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1537-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 20 июль раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “TO’XTATOSH ULASHOVNA” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан 103 298 284 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), даъвогар вакили Ж.Бойқобилов (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар вакили А.Сатторов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “TO’XTATOSH ULASHOVNA” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 89 824 595 сўм қарздорликни, унга ҳисобланган 13 473 689 сўм жарима, жами 103 298 284 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда 197-сонли шартнома тузилгани, фермер хўжалиги томонидан топширилган 25.402 тонна 250 463 313 сўмлик пахта хом ашёси маҳсулотидан 2023 йил 13 февраль ҳолатига жавобгар томонидан тақдим этилган таққослаш далолатномасига асосан асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати учун 2 926 473 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг кўрсатилган техника хизмати учун шудгорга розиликсиз 8 899 680 сўм, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 16 921 055 сўм, аммофос учун 17 845 123 сўм, шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз ушлаб қолинган жарима 27 134 124 сўм, хашарчи ташиш автобус хизмати учун 6 347 250 сўм, ўтган йиллардаги қарздорликни кластер ҳисоб-рамқамига тўлаган чегирмаси 9 750 890 сўм жами 89 824 595 сўм қарздорлик мавжудлигини баён этиб, ушбу қарздорликни ҳамда жаримани қаноатлантиришни сўради. келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз эканлигини ҳамда даъвогар олдида қарздорлик мавжуд эмаслигини маълум қилиб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 197-сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан 13.2 гектар ер майдондан шартноманинг 1.2-бандига асосан 39.6 тонна, 1.3 бандига кўра томонларнинг ихтиёрий келишувига асосан 6.6 тонна қўшимча, жами 46.2 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил пахта хосили учун жами 25.402 тонна пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган. Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво аризасида 2023 йил 13 февраль ҳолатидаги солиштирма далолатномага асосан асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати учун 2 926 473 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг кўрсатилган техника хизмати учун шудгорга розиликсиз 8 899 680 сўм, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 16 921 055 сўм, аммофос учун 17 845 123 сўм, шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз ушлаб қолинган жарима 27 134 124 сўм, хашарчи ташиш автобус хизмати учун 6 347 250 сўм, ўтган йиллардаги қарздорликни кластер ҳисоб-рамқамига тўлаган чегирмаси 9 750 890 сўм жами 89 824 595 сўм қарздорлик ташкил қилиши қайд этилган. Даъвогар асоссиз ушлаб қолинган маблағларни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Кенгаш даъвогар манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 89 824 595 сўм қарздорликни, унга ҳисобланган 13 473 689 сўм жарима, жами 103 298 284 сўм ундиришни сўраган. Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятфуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Суд даъвогарнинг даъво талабидаги 89 824 595 сўм қарздорлик қисмидан 33 719 912 сўм қисмини асосли, қолган қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Жумладан, асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати учун 2 926 473 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг кўрсатилган техника хизмати учун шудгорга розиликсиз 6 199 680 (8 899 680 – 2 700 000) сўм, 2023 йил пахта ҳосили аммофос учун 17 845 123 сўм, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 6 748 636 (16 921 055 – 10 172 419) сўм, жами 33 719 912 (2 926 473 + 6 199 680 +17 845 123 + 6 748 636) сўм жавобгар томонидан асоссиз ушлаб қолингани аниқланди. Лекин, жавобгар томонидан тақдим этилган қуритиш тозалаш хизмати учун 30.11.2022 йилдаги ob00037207-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактура билан 2 926 473 сўмни ушлаб қолингани асоссиздир. Чунки, шартноманинг 1.4-бандига асосан пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалашга қилинадиган харажатлар “Харидор” (жавобгар) ҳисобидан амалга оширилиши қайд этилган. Шунингдек, 2023 йил пахта ҳосилининг кўрсатилган техника хизмати учун шудгорга фермер хўжалиги розиликсиз 06.03.2023 йилдаги ob0004182-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактура билан 620 480 сўм, 28.02.2023 йилдаги ob00040011-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактура билан 1200 000 сўм, 31.01.2023 йилдаги ob00038921-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактура билан 4 379 200 сўм сўм жами 6 199 680 сўмни, 2023 йил пахта ҳосилининг аммофос учун 01.03.2023 йилдаги ob00040497-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 17 845 123 сўмни, 2023 йил пахта ҳосилининг ёқилғиси учун 01.03.2023 йилдаги ob00041179-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 354 799.51 сўм, 21.02.2023 йилдаги ob00039728-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 890 127.71 сўм, 21.02.2023 йилдаги ob00039729-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 2 068 606.65 сўм, 01.03.2023 йилдаги ob00041924-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 633 570.56 сўм, 01.03.2023 йилдаги ob00041180-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 1 520 569.34 сўм, 01.03.2023 йилдаги ob00041178-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 1 267 141.12 сўм жами 6 734 813 сўмни ушлаб қолингани ҳам асоссиздир. Ушбу ҳисоб-варақ фактуралар 2023 йилги шартнома учун расмийлаштирилган. Аммо, суд даъвогарнинг 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 10 172 419 сўм, 2023 йил пахта ҳосили техника хизмати учун чегирма 2 700 000 сўм қисми, хашарчи ташиш автобус хизмати учун 6 347 250 сўм, шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз ушлаб қолинган жарима 27 134 124 сўм ундириб бериш талаби билан келишмайди. Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар тақдим этган ҳужжатларга кўра даъвогар 2022 йил 27 январдаги 197-сонли шартнома асосида 2022 йил 21 декабрдаги ob00038174-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 2 700 000 сўмлик техника хизмати, ҳисоб-варақ фактуралар билан 10 172 419 сўмлик ёқилғи маҳсулотларни, 2022 йил 04 октябрдаги ob00034341-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 2 720 250 сўм, 2022 йил 30 ноябрдаги ob00037931-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 3 626 999.95 сўм сўмлик кўрсатилган автобаза хизмати 2022 йил ҳосил учун ҳашарчи ташишга деб электрон ҳисоб-варақ фактураларни қабул қилган ва тасдиқлаган. Шунингдек, даъвонинг 27 134 124 сўм жарима ундириш қисми бўйича Касби туманлараро иқтисодий суднининг 2022 йил 11 апрель кунидаги ҳал қилув қарори чиқарилганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Ушбу шартноманинг 4.2-бандида “Харидор” “Хўжалик”ка (уруғ ҳамда дала майдонларини шудгорлаш, чигит экиш учун тайёрлаш, экиш, ғўзани парваришлаш, агротехник тадбирларни ўтказиш, транспорт нефть, ёқилғи мойлаш, агрокимё, минерал ўғитлар, материаллар, товар, эҳтиёт қисм, озиқ-овқат, хизмат кўрсатиш ва материалларнинг ҳамда туман фермерлар кенгашига аъзолик бадаллларини бўнак ҳисобида уларни қийматини ҳисобга олган ҳолда) маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой тўлаб берилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103–сонли Қарорининг 2-банди, иккинчи хатбошисида, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланашини кўрсатилган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг 89 824 595 сўм қарздорлик қисмидан 33 719 912 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, шу қисмини қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.4-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, 13 473 689 сўм жарима ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра маўкур шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун “Харидор” (жавобгар) “Хўжалик” (даъвогар)га ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Лекин, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгарнинг даъвогар олдида 33 719 912 сўм қарздорлиги бўлсада, даъвогар томонидан 89 824 595 сўм қарздорликка нисбатан жарима ҳисоблаб, жаримани асоссиз равишда оширган. ФКнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 11-бандида Агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 13 473 689 сўм жарима қисмидан (33 719 912*15 % = 5 057 986.8) 5 057 986.8 сўм жарима қисмини асосли, қолган жарима қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг асосли 5 057 986.8 сўм жарима ундириш талабини қисман, 3 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 33 719 912 сўм қарздорлик, 3 000 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати, республика 775 557.97 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда рад этилган даъво талаби бўйича даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан: Даъвогар “TO’XTATOSH ULASHOVNA” фермер хўжалиги фойдасига 33 719 912сўм қарздорлик, 3 000 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати; Республика 775 557.97 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев