← Назад
Решение #522832 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| китоб шакли ва ФК | 246 | — | law | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 154 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
14 275 символов
4-1001-2205/55845-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Т.Салимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, "MUXRIDDIN BIZNES"
фермер хўжалигидан вакиллар
Ш.Тўрақулов (Раҳбар), Б.Ширанов (Ишончномасиз) иштирокида мазкур иш
юзасидан қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги
қарори устидан "MUXRIDDIN BIZNES"
фермер хўжалиги томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2113/49186сонли тўловга қобилиятсизлик иши бўйича 2022 йил 31 январдаги ҳал
қилув қарори билан қарздор “Nature Cotton” масъулияти чекланган
жамияти банкрот деб топилган.
Суднинг 2022 йил 14 сентябрдаги ажрими билан Расулов Равшан
Рахимович жамият тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.
“NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонаси тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “MUXRIDDIN
BIZNES” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
дан 139.932.000 сўм асосий қарз ва 65.301.600 сўм ҳисобланган фоизни
ундиришни сўраган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
13 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 139.932.000 сўм
асосий қарз ва 10.000.000 сўм фоиз ундирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда, даъво
аризасида 2019 йил 7 октябрдаги П-87-сонли шартномага асосан
жавобгарга 2019 йил 9 октябрда 139.932.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб
берилганлиги, бироқ П-71-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича 139.932.000
сўмлик маҳсулотлар жавобгар томонидан олинмаганлиги, жавобгарнинг
2019 йил октябрь ойи ва бухгалтерия ҳисоботларида ҳам 139.932.000
сўмлик маҳсулотлар харид қилинганлиги йўқлиги, жавобгар қўшилган
қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланиши, 2019 йил октябрь ойи учун ҚҚС
ҳисоботи 4-иловаси харид қилинган товарлар бўйича реестрида 2019 йил
9 октябрдаги П-71-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича жами суммаси ҚҚС
билан биргаликда 13.000.000 сўмлик маҳсулотлар харид қилинганлиги, бу
ҳақда Пискент туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил
3 февралдаги 19/1-00702-сонли хатида ҳам қайд қилинганлиги, ҳақиқатда
даъвогарга 2019 йилда топширган пахта хом ашё ҳисобидан 2019 йил
9 октябрдаги П-71-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича қиймати
11.304.347,83 сўмлик, 1.695.652,17 сўм ҚҚС билан бирга жами 13.000.000
сўмлик 9 хил турдаги маҳсулотлар берилганлиги, даъво аризасига илова
қилинган 2019 йил 9 октябрдаги П-71-сонли ҳисобварақ-фактурада
кўрсатилган
товарлар
учун
жавобгар
томонидан
ишончнома
берилмаганлиги, даъвогар томонидан ишончнома судга тақдим
этилмаганлиги, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил
28 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар фойдасига даъвогардан
68.669.452 сўм асосий қарз ва 13.733.890 сўм пеня ундирилганлиги,
тарафлар ўртасидаги 2020 йил13 июндаги келишув битимига кўра
даъвогар 57.169.452 сўм асосий қарзни тўлаганлиги, 2019 йил учун
даъвогар олдида қарздор бўлганида 2020 йилда суд жараёнида маълум
бўлиши кераклиги баён қилиниб, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
6 апрелдаги қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган даъвогар вакили суд
мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Бироқ даъвогар судга ўз эътирозларини ёзма тақдим этиб,
жавобгарнинг кассация шикоятини рад этишни ҳамда суд мажлисини
бошқа кунга қолдиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
3
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди ва унинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, даъвогар томонидан судга тақдим
этилган 2019 йил 9 октябрда 139.932.000 сўмлик маҳсулотлар
берилганлиги ҳақидаги П-71-сонли ҳисобварақ-фактура калбаки
эканлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантириб, Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув
қарори ҳамда Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарорини бекор қилиб, даъво
талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва хусусий ажрим
чиқаришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи жавобгар вакилнинг
тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ, Мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди
шартномадан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
7 октябрда П-87-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2.2-бандида, етказиб берилиши лозим бўлган
маҳсулот учун 15 фоиз олдиндан
ҳақ тўлаш, маҳсулот етказиб
берилгандан кейин 30 кун ичида қолган 85 фоизини тўлаш белгиланган.
Шартноманинг 3.2-бандида эса маҳсулотларни қабул қилиштопшириш даъвогарнинг омборида амалга оширилиши, жавобгар вакили
томонидан юк хати ва ҳисобварақ-фактура имзоланганидан сўнг
якунланиши белгиланган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан 2019 йил 9 октябрдаги
П-71-сонли ҳисоб-фактурага асосан 139.932.000 сўмлик маҳсулотлар
жавобгар раҳбарига имзо ва муҳр билан топширилган. Бироқ,
даъвогарнинг жавобгарга берган маҳсулотлари ҳақи жавобгар томонидан
тўлаб берилмаган. Оқибатда жавобгар даъвогардан 139.932.000 сўм
қарздор бўлиб қолган.
Даъво аризасида жавобгар томонидан 139.932.000 сўм асосий қарз
суммаси асоссиз равишда тўланмай келинаётганлиги, жавобгар ушбу пул
маблағларини тўлаб беришдан асоссиз бош тортаётганлиги важи билан
жавобгар ҳисобидан 65.301.600 сўм фоиз ундириш сўралган.
ФК 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг
пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб
беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд
бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 9-бандида, Фоизлар тўлов тартиби, ҳисоб-китоб шакли ва
ФКнинг 246-моддасидаги пул мажбуриятларини бажариш жойи ҳақидаги
қоидалар тўғрисидаги шартларидан келиб чиқиб, агар қонунда ёхуд
тарафлар ўртасидаги битимда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва
мажбурият моҳияти ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд бошқа қўйилган
оддий талабдан келиб чиқмаса, пул мажбурияти ҳақиқатда бажарилган
вақтга қадар ҳисобланиши белгиланган.
Пленум қарорининг 11-бандида, агар пул мажбуриятини
бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун
ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси)
пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ
номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб,
ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар
миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни
бутунлай рад этишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасидаги 2019 йил
7 октябрдаги П-87-сонли шартномага асосан маҳсулот жавобгар
томонидан қабул қилинганлигини тасдиқловчи 2019 йил 9 октябрда
139.932.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақидаги
П-71-сонли ҳисобварақ-фактурани низо юзасидан мақбул далил сифатида
баҳолаб, асосий қарзни ундириш ҳақида, шунингдек, талаб қилинган фоиз
миқдорини юқорида қайд этилган Пленум қарорига асосан 10.000.000
сўмга камайтириш ҳақида асосли хулосага келган.
ФКнинг 154-моддасига кўра, Даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи
бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан
белгиланади.
Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво
муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Ижро этиш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти ижро
этиш муддати билан белгиланган мажбуриятлар бўйича даъво муддати
кредиторда мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи пайдо
бўлган вақтдан ўта бошлайди, борди-ю, қарздорга бундай талабни
бажариш учун имтиёзли муддат берилса, даъво муддати имтиёзли муддат
тамом бўлганидан кейин ҳисоблана бошлайди.
Регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият
бажарилган пайтдан ўта бошлайди.
Қайд этилган қонун нормаси талабига асосланиб, биринчи
инстанция суди даъво муддати ўтмаганлиги сабабли даъвони рад этиш
тўғрисидаги жавобгарни аризасини қаноатлантирмаслик ҳақида тўғри
хулосага келган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган
ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш, суд харажатларини эса
жавобгар зиммасига юклаш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага
келинган деб ҳисоблайди.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда
иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган
важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди.
Жавобгар кассация шикоятида келтириб ўтган важларига асос
бўлган ҳолатларни далиллар билан исботлаб бера олмади. Қолаверса,
даъвогардан маҳсулотлар ҳақиқатда олинмаганлиги ҳақида билдирган
важларига қўшилиб бўлмайди, чунки тарафлар ўртасидаги шартномага
асосан даъвогар томонидан маҳсулотлар 2019 йил 9 октябрдаги
П-71-сонли ҳисоб-фактура билан берилганлиги ўз тасдиғини топган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан,
қуйи
инстанция
судларининг
қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва шу сабабли кассация шикояти билан
мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган 2.052.336 сўм давлат
божи ва 33.000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 297, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
"MUXRIDDIN BIZNES" фермер хўжалигининг кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
13 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
"MUXRIDDIN BIZNES"
фермер хўжалиги томонидан кассация
инстанцияси учун тўланган 2.052.336 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов