← Назад
Решение #522835 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
14 539 символов
4-1102-2302/1104-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Пайғамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимова
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 июль
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида, ҳайъат раиси А.Икромовнинг раислигида,
судьялар Ж.Суяров ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Ш.Нуралиеванинг котиблигида, даъвогар вакиллари
Б.Кучкоров, Ш.Исмоилов (ҳисобчи), жавобгар “Тошнефтгазқурилиш”
акциядорлик жамияти вакили М.Халиков (2023 йил 09 мартдаги
01-05/22 сонли ишончнома асосида), “Чотқол” болалар соғломлаштириш
оромгоҳи вакили Ю.Бекмуратов (2023 йил 05 январдаги 1 сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Хоразм вилоят худудий бошқармасининг даъвогар “Юггазстрой”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар “Тошнефтгазқурилиш”
акциядорлик жамиятига қарашли “Пайдвандлаш қурилиш монтаж”
унитар корхонаси “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳамда
“Тошнефтгазқурилиш” акциядорлик жамияти ҳисобидан 703 170 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят худудий бошқармаси томонидан
даъвогар “Юггазстрой” акциядорлик жамияти манфаатида берилган
апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят худудий
бошқармаси (кейинги матнда Палата деб юритилади) “Юггазстрой”
акциядорлик жамияти (кейинги матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Тошнефтгазқурилиш” акциядорлик жамиятига
қарашли “Пайдвандлаш қурилиш монтаж” унитар корхонаси “Чотқол”
болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳамда “Тошнефтгазқурилиш”
акциядорлик жамияти (кейинги матнда жавобгарлар деб юритилади)
ҳисобидан 703 170 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган Палата даъвогар
манфаатида апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, шунингдек ишни
палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Чотқол” болалар
соғломлаштириш оромгоҳи вакили судлов ҳайъатига ёзма фикрнома
тақдим этиб, унда баён этилган важларини қувватлаб, туман хокимининг
қарори Нурафшон туманлараро маъмурий суди томонидан 2021 йил
21 июнда бекор қилинганлигини, даъвогар ўзига ажратилган дам олиш
хоналари ва бассейнга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб,
балансига олмаганлигини, у “Чотқол” болалар соғломлаштириш
оромгоҳининг мулкилигича қолиб кетганлигини, даъвогар ҳозир
оромгоҳнинг мулкини ҳар бир квадрат метрига қарз ҳисоблаб,
703 170 000 сўм тўлашни даъво қилаётганлигини, ваҳоланки, Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги қарорига асосан “Чотқол” болалар
соғломлаштириш оромгоҳининг барча ерлари Давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят худудий
бошқармаси тасарруфига берилганлигини, бундан ташқари Чотқолга
ўтказилган 20 000 000 сўмнинг тўлов топшириқномаси ҳам олиб
келинганлигини, тўлов топшириқномасида тўлов мақсади 2 та дам олиш
хонаси ва бассейн учун деб кўрсатилмаганлиги, баъзи бир кўрсатилган
хизматлар
учун
дейилганлигини,
қолаверса
мазкур
тўлов
топшириқномаси билан 14 475 922 сўм эмас, 20 000 000 сўм
ўтказилганлигини таъкидлаб, судга кўрсатмаларини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этиб, апелляция шикоятини рад қилишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Жавобгар “Тошнефтгазқурилиш” акциядорлик жамияти вакили,
апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, даъво аризасида
жавобгар деб “Тошнефтгазқурилиш” кўрсатилганлигини, аммо “Чотқол”
болалар соғломлаштириш оромгоҳи жамиятнинг балансида эмаслигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятида баён этилган важларини
такрорлаб,
“Ташнефтегазстрой”
очиқ
акциядорлик
жамияти
бошқарувининг йиғилиш баёнлари ҳамда кузатув кенгашининг
баённомасига асосан “Ташнефтегазстрой” очиқ акциядорлик жамиятига
қарашли “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудидаги
2 гектар ер майдонида жойлашган 2 та дам олиш хонаси ва
1 та бассейн даъвогарга ўтказилганлигини, бугунги кунда даъвогарнинг
балансида бўлган нарса қандай қилиб давлат активлари хизматига
ўтказиб берилиши мумкинлигини таъкидлаб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қўйидаги
асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади:
Иш ҳужжатларига кўра, “Узнефтгазстройинвест” акционерлик
компаниясининг 2007 йил 3 апрелдаги 12-431-сонли хати,
“Ташнефтегазстрой” очиқ акциядорлик жамияти бошқарувининг
2007 йил 12 апрелдаги ва 2008 йил 23 январдаги йиғилиш баёнлари
ҳамда кузатув кенгашининг 2008 йил 7 апрелдаги баённомасига асосан,
“Ташнефтегазстрой” очиқ акциядорлик жамиятига қарашли “Чотқол”
болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудидаги 2 гектар ер майдонида
жойлашган 2 та дам олиш хонаси ва 1 та бассейн Тошкент вилояти
хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кадастр хизмати томонидан жами
14 475 922 сўмга баҳоланиб, комиссия иштирокида 2008 йил 15 апрелда
тасдиқланган “Топшириш қабул қилиш далолатномаси” орқали
“Ташнефтегазстрой”
очиқ
акциядорлик
жамиятига
қарашли
“Нефтгазмахсусқурилиш” унитар корхонаси балансидан “Юггазстрой”
акциядорлик жамияти балансига ўтказилган.
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туман хокимининг 2010 йил
29 декабрдаги 1693–сонли қарорига асосан “Тошкентнефтгазқурилиш
трест майдонча” очиқ акциядорлик жамияти унитар корхонаси
“Тошнефтгазмахсусқурилиш” шўба хўжалиги жамиятига қарашли
“Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ер таркибининг бир
қисмидан 226 контурдаги 2 гектар ер майдони дам олиш оромгоҳи
ташкил этиши учун даъвогарга доимий фойдаланишга ажратиб
берилган.
Бироқ,
“Чотқол”
болалар
соғломлаштириш
оромгоҳи
директорининг аризаси (шикояти)га кўра Тошкент вилояти, Нурафшон
туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 25 июндаги ҳал қилув қарори
билан Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2010 йил 29 декабрдаги
1693-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Шу боис, даъвогарнинг мурожаатига асосан Палата унинг
манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Юггазстрой” акциядорлик жамиятига сотилган 2 та
дам олиш хонасининг қурилиш ости ер майдони (қурилиш ости майдони
490,45 кв.м. ва 212,72 кв.м бўлган дам олиш хоналари) жами 703,17
кв.м.ни, ушбу объектларнинг энг кам қиймати эса 703 170 000 сўмни
ташкил қилишини баён қилиб, жавобгарлар ҳисобидан703 170 000 сўм
қарздорликни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига асосан иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида
суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг судлов
ҳайъатига берган кўрсатмалари ҳамда улар томонидан тақдим этилган
ҳужжатлардан аниқланишича, Бўстонлик туман ҳокимининг 2010 йил
25 декабрдаги 1693-сонли қарорига асосан “Чотқол” болалар
соғломлаштириш оромгоҳи худудида жойлашган 2 га ер майдони ва бино
иншоотлар даъвогарга ажратилган.
“Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳи директорининг
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2010 йил 29 декабрдаги
1693-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси
(шикояти)га кўра Тошкент вилояти, Нурафшон туманлараро маъмурий
судининг 2021 йил 25 июндаги ҳал қилув қарори билан “Чотқол” болалар
соғломлаштириш оромгоҳи директори Э.Деҳқоновнинг аризаси
(шикояти) қаноатлантирилиб, Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2010 йил
29 декабрдаги 1693-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Даъвогар томонидан бугунги кунга қадар кадастр ҳужжатлари
расмийлаштирилмаганлиги, ер майдонидан амалда фойдаланмасдан
келинганлиги сабабли ажратилган ер майдони, 2 та дам олиш хонаси ва
1 та бассейн шу даврга қадар “Чотқол” болалар соғломлаштириш
оромгоҳининг мулки бўлиб келган.
Гарчан, даъвогар “Чотқол” дам олиш уйини қайта реконструкция
қилиш учун жамият томонидан 2008 йил октябрь ойида 68 522 100
сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилганлиги, бундан ташқари ушбу
кўчмас мулклар жамият балансида бўлганлиги сабабли жамият
томонидан ҳозирги кунга қадар солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича тўловлар амалга ошириб келинганлиги ҳақида важ келтирилган
бўлсада, иш жилдида ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эмас.
Ушбу ҳужжатлар суд жараёнида ҳам тақдим этилмади.
Қолаверса, Бўстонлиқ туман ДСИнинг 2023 йил 11 июлдаги
маълумотномаси даъвогарнинг йиллар давомида солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича тўловларни амалга ошириб келганлиги
ҳақидаги важлари асоссиз эканлигини кўрсатди.
Чунки, ушбу маълумотномага кўра даъвогар 2014-2019 йиллар
давомида 2 гектар ер майдони учун Солиқ кодексининг тегишли
моддаларига асосланиб, имтиёз асосида солиқ ҳисоботларини тақдим
этиб келган. 2020 йил ҳисобот даври учун 2020 йил 13 ноябрь куни
тақдим этилган қайта ҳисоботда даъвогарга 3 631 336 сўм ер солиғи
ҳисобланиб, даъвогар томонидан 2020 йил 18 декабрда ушбу қарздорлик
учун 3 700 000 сўм тўлов амалга оширилган бўлсада, 2022 йил 31 август
куни 2020 йил 13 ноябрда тақдим этилган солиқ ҳисоботи ўзгартирилиб,
3 631 336 сўм камайишга ҳисобот топширилиб, яна солиқ имтиёзидан
фойдаланилган. 2021 йил учун ер участкасининг умумий майдони
0 (ноль) эканлиги кўрсатилиб, солиқ ҳисоботи топширилган.
2022-2023 йиллар учун ер солиғи топширилмаган.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти, Нурафшон туманлараро
маъмурий судининг 2021 йил 25 июндаги ҳал қилув қарори бугунги
кунда қонуний кучда бўлиб, ушбу қарорда даъвогар томонидан бугунги
кунга қадар кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги, ер
майдонидан амалда фойдаланмасдан келинганлиги сабабли унга
ажратилган ер майдони, 2 та дам олиш хонаси ва 1 та бассейн шу даврга
қадар “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг мулки бўлиб
келганлиги баён этилган.
Шунингдек, суд жараёнида “Чотқол” болалар соғломлаштириш
оромгоҳи вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан
аниқланишича, “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг барча
ерлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги қарорига асосан
2021 йил 3 августдаги бино ва иншоотларни топшириш-қабул қилиш
ҳақидаги 1-сонли далолатномага асосан Давлат активларини бошқариш
агентлиги
ҳузуридаги
Бўш
турган
объектлардан
самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят худудий
бошқармаси тасарруфига ўтказилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Аммо, даъвогар томонидан ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтирилган ҳолатлар исботлаб берилмади.
Қолаверса, ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида
аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган
ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция
шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва биринчи
инстанция суди даъвони рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган деб
ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Бироқ, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги, ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага келинганлиги, ҳал қилув
қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли,
апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келиша олмайди ва
апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга ҳамда ИПКнинг 68, 118, 274,
278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Юггазстрой” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 7 031 700 сўм давлат божи, Олий суд депозит
ҳисоб рақамига 82 500 сўм ВКС харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
(имзо)
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
Ж.Суяров
(имзо)
А. Ибрагимова
Қарорнинг кўчирма
нусхаси аслига тўғри __________ судья А.Ибрагимова