Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1546 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилиш банк Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "XONOBOD UNIVERSAL SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151306 Claim ID 3418060 PDF Hash 60b0baa55345554f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онунинг 26-моддаси онунинг 26 law
ИПКнинг 118-моддасининг 1-қисми ИПКнинг 118 1 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1546-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 20 июль Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Қишлоққурилишбанк” АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар “XONOBOD UNVERSAL SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан муддатидан олдин 194 444 444 сўм кредит қарз, 4 489 000 сўм кредит фоиз қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакили З.Алиев (ишончнома асосида) иштирокида, ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Қишлоққурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “XONOBOD UNVERSAL SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан муддатидан олдин 194 444 444 сўм кредит қарз, 4 489 000 сўм кредит фоиз қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили маълумотнома тақдим этиб, жавобгарнинг 20.07.2023 йил ҳолатида 66 009 085.68 сўм кредит қарз, 3 737 948.52 сўм кредит фоизи жами 69 737 034.2 сўм кредит қарздорлиги мавжудлигини баён қилиб, даъвони талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар “XONOBOD UNVERSAL SERVIS” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисига келмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. жавобгар ўртасида 2022 йил 12 август куни 113-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга қурилиш таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш мақсадида айланма маблағ тўлдириш мақсадида 12 ой муддатга 12.08.2022 йилдан 11.08.2023 йилгача 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 250 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиши, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорликларни қайтариш мажбурятини олган. Банк жавобгарга кредит маблағини ўтказиб берган. Лекин, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги ва фоиз тўловларини тўланмасдан келган. Кедитни таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган LW-300 FN русумли, 2022 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 6Р22А006161, кузов рақами XUGO300FCNB04060, шасси рақамсиз, ранги сариқ, давлат рақами 70 LA246 бўлган фронтал юклагич гаровга қўйилган ва бу ҳақда тарафлар ўртасида 2022 йил 19 августда гаров шартномаси тузилган. Тарафлар томонидан гаровга қўйилган мол-мулк 312 500 000 сўмга баҳоланган. Даъвогар томонидан жавобгарга бир неча бор кредитни қайтаришлик юзасидан огоҳлантириш хати юборган бўлсада жавобгар томонидан ушбу огохлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата Банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1параграфининг қоидалари қўлланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Шунингдек, “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 4-банди, 3-хатбошисида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, суд мажлисида тақдим этилган далиллардан кўринишича, даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан кейин жавобгар томонидан кредит қарзи қисман тўланганлиги, жавобгарнинг 20.07.2023 йил ҳолатида 66 009 085.68 сўм кредит қарз, 3 727 948.52 сўм кредит фоизи қарзи жами 69 737 034.2 сўм кредит қарздорлиги қолганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат банк маълумотномаси билан тасдиқланади. ИПКнинг 118-моддасининг 1-қисмида суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирлган даъво талаблари миқдорида мутоносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 66 009 085.68 сўм кредит қарз, 3 727 948.52 сўм кредит фоизи қарзи жами 69 737 034.2 сўм кредит қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 33 000 сўмлик почта харажати ундиришни ҳамда ундирувни жавобгарга тегишли бўлган мол-мулкка қаратишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 3 978 668,88 сўм давлат божи ундиришни ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “XONOBOD UNVERSAL SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Қишлоққурилишбанк” АТБ фойдасига 66 009 085.68 сўм кредит қарз, 3 727 948.52 сўм кредит фоизи қарзи жами 69 737 034.2 сўм кредит қарздорлиги ҳамда тўланган 33 000 сўмлик почта харажати ундирилсин. Ундирув жавобгар “XONOBOD UNVERSAL SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли LW-300 FN русумли, 2022 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 6Р22А006161, кузов рақами XUGO300FCNB04060, шасси рақамсиз, ранги сариқ, давлат рақами 70 LA246 бўлган фронтал юклагичга қаратилсин. Жавобгар “XONOBOD UNVERSAL SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 3 978 668,88 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Х.Ч.Абраев