← Назад
Решение #522891 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1741-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 20 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
“Қишлоққурилишбанк” АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар «BUNYODKOR
ISHLAB CHIQARISH» масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча
жавобгарлар «MIRISHKOR IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH»
корхонаси ва «YORQINBEK BUNYODKOR IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH
TA’MIRLASH» корхонасига нисбатан 1 998 786 437 сўм кредит қарз, 196 162
сўм кредит фоиз қарзини солидар тартибда ундириш ҳамда ундирувни
гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича даъвогар вакили З.Алиев (ишончнома асосида) иштирокида, ишни
суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
“Қишлоққурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар – «BUNYODKOR ISHLAB CHIQARISH» масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда қўшимча
жавобгарлар «MIRISHKOR IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH»
корхонаси ва «YORQINBEK BUNYODKOR IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH
TA’MIRLASH» корхонасидан 1 998 786 437 сўм кредит қарз, 196 162 сўм
кредит фоиз қарзини ундиришни ҳамда ушбу қарздорликнинг 1 000 000
000 сўм қисмини солидар тартибда ундиришни, ундирувни гаровга
қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
даъвони
талабларини
қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисига
келмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда суд,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни
жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан
жавобгар ўртасида 2019 йил 08 август куни 619-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга давлат хизматлари
маркази биносини қуриш учун қурилиш материалларини олиш мақсадида
5 йил муддатга 2019 йил 08 августдан 2024 йил 08 августгача 24 фоиз
устама тўлаш шарти билан 2 000 000 000 сўм миқдорида кредит
ажратиши, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоиз
қарздорликларни қайтариш мажбурятини олган.
Банк жавобгарга кредит маблағини ўтказиб берган. Лекин, жавобгар
томонидан кредит шартномаси бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги
ва фоиз тўловларини тўланмасдан келган.
Жавобгар томонидан кредитни таъминоти сифатида «MIRISHKOR
IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH» корхонасига тегишли бўлган
2018
йилда
ишлаб
чиқарилган,
двигатель
рақами
B15D211182636DYUX0307, кузов рақами XWB5V312DKA504241, шасси
рақамсиз, ранги оқ, давлат рақами белгиси 70 977 QAA номерли, 106 от
кучига эга бўлган LACETTI 2 SX русумли автомашина ва кадастр рақами
18:01:13:01:01:4985, участкасидаги фойдали майдони 1289,00 кв.м. бўлган
Миришкор тумани Миришкор МФЙ жойлашган “ҒИШТ ЗАВОДИ” биносини
ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган ва бу ҳақда тарафлар
ўртасида 2019 йил 15 август куни ипотека шартномаси тузилган.
Тарафлар томонидан гаровга қўйилган мол-мулк 2 654 246 400 сўмга
баҳоланган.
Бундан ташқари, Банк, жавобгар ва қўшимча жавобгар «MIRISHKOR
IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH» корхонаси ўртасида
08.08.2019 йилдаги кафиллик шартномасига асосан кредитнинг 1 000
000 000
сўм
миқдоридаги
қисмига
жавобгар
«MIRISHKOR
IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH» корхонасининг кафиллиги
расмийлаштирилган.
Шунингдек, Банк, жавобгар ва қўшимча жавобгар «YORQINBEK
BUNYODKOR IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH» корхонаси
ўртасида 08.08.2019 йилдаги кафиллик шартномасига асосан кредитнинг
1 000 000 000 сўм миқдоридаги қисмига жавобгар «YORQINBEK
BUNYODKOR IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH» корхонасининг
кафиллиги расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга бир неча бор кредитни
қайтаришлик юзасидан огоҳлантириш хати юборган бўлсада жавобгар
томонидан ушбу огохлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата Банк манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат
ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган
ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат
ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан
қўлланади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб
чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1параграфининг қоидалари қўлланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
Шунингдек, “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг
26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки
лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши
мумкин.
ФКнинг 292-моддасига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига асосан қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар,
башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
миқдорида мутоносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу кодекснинг 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади.
Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 998 786
437 сўм кредит қарз, 196 162 сўм кредит фоиз қарзи ҳамда олдиндан
тўланган 33 000 сўмлик почта харажати, республика бюджетига
39 979 651,98 сўм давлат божи ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш ва ундирувнинг 1 000 000 000 сўмлик қисмини
«MIRISHKOR IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH» корхонаси
ҳисобидан ва ундирувнинг 1 000 000 000 сўмлик қисмини «YORQINBEK
BUNYODKOR IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH» корхонаси
ҳисобидан солидар тартибда ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «BUNYODKOR ISHLAB CHIQARISH» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар “Қишлоққурилишбанк” АТБ фойдасига 1 998
786 437 сўм кредит қарз, 196 162 сўм кредит фоиз қарзи ҳамда тўланган 33
000 сўмлик почта харажати ундирилсин.
Ундирув «MIRISHKOR IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH»
корхонасига тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель
рақами B15D211182636DYUX0307, кузов рақами XWB5V312DKA504241,
шасси рақамсиз, ранги оқ, давлат рақами белгиси 70 977 QAA номерли, 106
от кучига эга бўлган LACETTI 2 SX русумли автомашинага ва кадастр
рақами 18:01:13:01:01:4985, участкасидаги фойдали майдони 1289,00 кв.м.
бўлган Миришкор тумани Миришкор МФЙ жойлашган “ҒИШТ ЗАВОДИ”
биносига қаратилсин.
Ундирувнинг
1
000 000 000
сўмлик
қисми
«MIRISHKOR
IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH» корхонаси ҳисобидан
солидар тартибда даъвогар “Қишлоққурилишбанк” АТБ фойдасига
ундирилсин.
Ундирувнинг 1 000 000 000 сўмлик қисми «YORQINBEK BUNYODKOR
IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA’MIRLASH» корхонаси ҳисобидан
солидар тартибда даъвогар “Қишлоққурилишбанк” АТБ фойдасига
ундирилсин.
Жавобгар «BUNYODKOR ISHLAB CHIQARISH» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан республика бюджетига 39 979 651,98 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Х.Ч.Абраев