← Назад
Решение #522958 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 6 | — | law | |
| аролик кодекси | 113 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 116 | — | code_article | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
18 718 символов
4-1107-2202/1995-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Б.Пайғамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
вакиллари С.Қулмирзаев (2022 йил 18 августдаги 03/29-04/5706-сонли
ишончнома), М.Абдуманнонов, “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти
чекланган жамият вакиллари У.Алиев, Д.Эшниёзов (2023 йил
10 апрелдаги 7-сонли ишончнома), С.Мухторалиев (2023 йил 9 мартдаги
5-сонли ордер), “Dream Cotton Textile” масъулияти чекланган жамият
вакиллари
Д.Пардаев,
Ф.Назаров,
Н.Раимназаров
(2023
йил
13 февралдаги 28-сонли ишончнома), Сурхондарё вилоят ҳокимлиги
вакили Б.Джураев (2022 йил 15 августдаги 01-15/5573-сонли
ишончнома) иштирокида “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган
жамиятининг Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари
уюшмаси, “Dream Cotton Textile” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берилган 2022 йил 25 мартдаги 9/11-сонли битимни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан берилган “Termiz
Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамияти Сурхондарё
вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, “Dream Cotton
Textile” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Пахта-тўқимачилик
кластерлар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сон Фармонида белгиланган тартибга
мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 4 декабрдаги 733-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом
талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
1 мартдаги ПҚ-144-сон Қарори 5-бандининг иккинчи қисмига зид
равишда 2022 йил 25 мартдаги 9/11-сонли тўрт томонлама битим
тузилганлигини билдириб, “Dream Cotton Textile” масъулияти чекланган
жамияти билан тузилган 2022 йил 25 мартдаги 9/11-сонли тўрт
томонлама битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган
жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 9 мартдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
“Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон
Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва
унда қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти
чекланган жамият вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикояти
ва унга қўшимча равишда берилган аризаларда баён қилинган
важларини такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд
қарорларини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни,
даъво аризасини қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамда
“Dream Cotton Textile” масъулияти чекланган жамияти вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз
эканлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз, “Termiz Jayhun
Cluster” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда ҳабардор
қилинган “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси
2023 йил 20 июль куни ўтказилган суд мажлисида ўз вакилларининг
иштирокини таъминламади. Бироқ, “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик
кластерлари” уюшмаси Ўзбекистон Респбликаси Олий судига
2023 йил 18 июлдаги 02/11-503-сонли хатини йўллаб, ушбу хатда ўз
муносабатини билдириб, “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги вакиллари ўз тушунтиришларида иш бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти
чекланган жамиятининг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, 2019 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 230-сонли қарори қабул
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
18 мартдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 230-сонли қарорида
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон ва Қўмқурғон туманлари ҳудудида
жами 15 582 гектар ер майдони кўрсатилган ҳолда “Termiz Jayhun
Cluster” масъулияти чекланган жамияти пахта–текстил ишлаб
чиқаришни ташкилотчиси сифатида белгиланган.
2022 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик
вазирлиги, “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси,
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти
чекланган жамиятининг пахта-тўқимачилик фаолиятини йўлга қўйиш
тўғрисида 9/07-сонли битим тузилган.
9/07-сонли битимнинг 1.1-бандида Сурхондарё вилояти Қумқурғон
туманида 7952 (етти минг туққиз юз эллик икки) га ва Жарқурғон
туманида 6 665 (олти минг олти юз олтмиш беш) га ер майдонида
пахта-тўқимачилик кластерининг фаолиятини ташкил қилиш ва
юритиш
ҳамда
пахта-тўқимачилик
кластери
тарафларнинг
муносабатларини тартибга солиши белгиланган.
2023 йил 9 мартдаги Сурхондарё вилояти Қумқурғон туманида
7952 (етти минг туққиз юз эллик икки) га ва Жарқурғон туманида
6 665 (олти минг олти юз олтмиш беш) га ер майдонида пахтатўқимачилик кластерининг фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш
ҳамда пахта-тўқимачилик кластери тарафларнинг муносабатларини
тартибга солиш кўрсатилган 9/07-сонли битим Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигида рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигида кластерлар
фаолиятига оид битимларни рўйхатга олиш китобида 9/07-сонли битим
2022 йил 9 март куни рўйхатга олинган ҳамда ушбу рўйхатга олиш
китобида бириктирилган ҳудуд сифатида Сурхондарё вилояти
Қумқурғон ва Жарқурғон туманлари кўрсатилган.
9/07-сонли битимнинг иловасида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон
ва Жарқўрғон туманларида фаолият юритиб келаётган “Termiz Jayhun
Cluster” масъулияти чекланган жамияти пахта-тўқимачилик кластери
томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар кўрсатилган бўлиб, унга
кўра,“Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамияти пахтатўқимачилик кластери Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида саноат ва
қишлоқ хўжалиги соҳасида лойиҳаларни амалга ошириши белгиланган.
Бундан
ташқари,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
230-сонли қарорида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон ва Қўмқурғон
туманлари ҳудудида жами 15 582 гектар ер майдони кўрсатилган ҳолда
“Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамияти пахта–текстил
ишлаб чиқаришни ташкилотчиси сифатида белгиланган.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати
2022 йил 9 мартдаги 9/07-сонли битимда Сурхондарё вилояти
Қумқурғон туманида 7952 (етти минг тўққиз юз эллик икки) га ва
Жарқўрғон туманида 6 665 (олти минг олти юз олтмиш беш) га ер
майдонида пахта-тўқимачилик кластерининг фаолиятини ташкил
қилиш ва юритиш ҳамда пахта-тўқимачилик кластери тарафларнинг
муносабатларини тартибга солиш кўрсатилган деб ҳисоблайди.
9/07-сонли битимнинг 7.1-бандида мазкур битим 30 йил амал
қилиши ва тарафлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга кириши
белгиланган.
2022 йил 9 мартдаги Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида
7952 (етти минг тўққиз юз эллик икки) га ва Жарқурғон туманида
6 665 (олти минг олти юз олтмиш беш) га ер майдонида пахтатуқимачилик кластерининг фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш
ҳамда пахта-туқимачилик кластери тарафларнинг муносабатларини
тартибга солиш кўрсатилган 9/07-сонли битим бекор қилинмаган ва
ҳақиқий эмас деб топилмаган бўлса-да, 2022 йил 25 март куни
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, “Ўзбекистон
пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси, Сурхондарё вилоят
ҳокимлиги, “DREAM COTTON TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида “DREAM COTTON TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти
пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида
9/11-сонли битим расмийлаштирилиб, унда Сурхондарё вилояти
Қумқурғон туманида 7952 (етти минг тўққиз юз эллик икки) га ер
майдонида пахта-тўқимачилик кластерининг фаолиятини самарали
ташкил этиш ва юритиш ҳамда пахта-тўқимачилик кластери ва
тарафларнинг муносабатларини тартибга солиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта-тўқимачилик
кластерлари
фаолиятини
тартибга
солиш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сонли Фармонида пахтатўқимачилик кластерини ташкил этиш Республика комиссияси
хулосасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга
оширилиши, Вазирлар Маҳкамасининг пахта-тўқимачилик кластерини
ташкил қилиш бўйича қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
"Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси, тегишлигига
кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят
ҳокимлиги ва пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича
талабгор ўртасида тўрт томонлама битим ўттиз йил муддатга тузилиши
белгиланган.
“Норматив–ҳуқуқий
ҳужжатлар
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 6-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг турлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари
ҳамда қарорлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш
Республика комиссиясининг қарори маъмурий ҳужжат бўлиб,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турига кирмайди.
9/11-сонли битимда Сурхондарё вилояти Қўмқурғон туманида
7952 (етти минг туққиз юз эллик икки) га ер майдонида
пахта-тўқимачилик кластерининг фаолиятини самарали ташкил этиш
ва юритиш ҳамда пахта-тўқимачилик кластери ва тарафларнинг
муносабатларини
тартибга
солиш
белгиланиши
Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
230-сонли қарори талабларига зид, демак 9/11-сонли битим қонун
ҳужжатлари талабларига номувофиқ ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-моддасига
кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд
ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб
топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим).
Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни
ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг
оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор
шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан
қўллашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида"ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарорининг
6-бандида қуйидагича тушунтириш берилган: ФК 113-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга
кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб
топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Бунда судлар инобатга олишлари керакки, ФК ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво бериш
имкониятини истисно этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига
мувофиқ Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган
мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига
атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида"ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарорининг
12-бандида қуйидагича тушунтириш берилган: ФК 116-моддасига кўра
ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонунчилик талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши
мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим
ҳисобланади.
Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки
бир неча шартлари қонунчилик талабаларига зид бўлса, битимнинг
мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда
тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқтартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум
асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими
(қурол-яроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин
товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини
қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг талаблари
бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда
шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб
ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозим.
Демак, “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамияти 2022
йил 25 март куни расмийлаштирилган “DREAM COTTON TEXTILE”
масъулияти чекланган жамияти пахта-тўқимачилик кластери
фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида 9/11-сонли битимни ҳақиқий эмас
деб топиш тўғрисида судга даъво талаби билдириши мумкин.
2022 йил 25 март куни расмийлаштирилган Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, “Ўзбекистон пахта-
тўқимачилик кластерлари” уюшмаси, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги,
“DREAM COTTON TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
“DREAM COTTON TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти пахтатўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида 9/11-сонли
битим қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ тузилганлиги боис,
ўз ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2023 йил 9 мартдаги қарорини бекор қилишни, иш бўйича
янги қарор қабул қилишни, “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти
чекланган жамиятининг Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон пахтатўқимачилик кластерлари уюшмаси, “Dream Cotton Textile” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан берилган 2022 йил 25 мартдаги
9/11-сонли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво
аризаси қаноатлантиришни, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон пахтатўқимачилик кластерлари уюшмаси, “Dream Cotton Textile” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 25 март куни тузилган
9/11-сонли битимни ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи, иккинчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Судлов ҳайъати, ишни биринчи, апелляция ҳамда кассация
инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, “Dream Cotton Textile”
масъулияти чекланган жамиятидан “Termiz Jayhun Cluster” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 6 000 000 сўм давлат божи, 90 000 сўм
почта харажати, 232 500 сўм видеоконференцалоқа харажатлари
ундиришни лозим топади.
8
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги
ҳал қилув қарори, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамиятининг
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари
уюшмаси, “Dream Cotton Textile” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берилган 2022 йил 25 мартдаги 9/11-сонли битимни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари
уюшмаси, “Dream Cotton Textile” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2022 йил 25 март куни тузилган 9/11-сонли битим ҳақиқий
эмас деб топилсин.
“Dream Cotton Textile” масъулияти чекланган жамиятидан “Termiz
Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 000 000 сўм
давлат
божи,
90 000
сўм
почта
харажати,
232 500
сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“Termiz Jayhun Cluster” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов