← Назад
Решение #522968 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/6872-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААА масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ССС масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 7 000 000 сўм қарз ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлар вакиллари
иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ААА масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ССС масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
жавобгар деб номланади) ҳисобидан 7 000 000 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади.
Даъвогар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, масофа
узоқлиги ва иш ҳажмининг кўплиги сабабли суд муҳокамаларини
даъвогар вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги
тўғрисида
суд
мажлиси
бошлангунига
қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни
7-моддасига
мувофик,
тарафлар
ўртасида
тузилган
хўжалик
шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида
ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
ўринларда ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, ААА масъулияти
чекланган жамияти Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 4-15012301/1686-сонли иши бўйича 2023 йил 3 мартда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб эътироф этилган ва иш буйича суд
бошқарувчиси этиб Ш.Обидов тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан ААА масъулияти чекланган
жамиятининг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, ААА
масъулияти чекланган жамияти томонидан ССС масъулияти чекланган
жамиятига транспорт хизмати учун 7 000 000 сўм тўлаб берилганлиги,
бироқ шу кунга қадар жавобгар томонидан маҳсулот (хизматлар) етказиб
берилмаганлиги аниқланган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
7 000 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Мазкур қарздорликни қоплаб
беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 18 майда
20/1686-31-сонли талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 7 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 144-моддасига кўра, тугатиш бошқарувчиси тайинланган
кундан эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда
қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтади.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга биноан, даъвогар томонидан судга мурожаат
қилишдан олдин талабнома юборилганлиги, жавобгар томонидан ҳолат
юзасидан бошқа ҳолатни тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлигини
инобатга олиб, суд даъвогарнинг 7 000 000 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда даъвогар даъво тақдим этишда қонунчилик
ҳужжатларида белгиланган қоидаларга биноан давлат божи ва почта
харажатлари тўламаган. Даъво асосли эканлиги боис суд харажатлари
жавобгардан ундирилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234-,236-,333-моддаларини,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-,72-,118-,128-,170-,176-180-,186-,192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
ССС масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ААА масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 7 000 000 сўм асосий қарз ундирилсин.
ССС масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 330 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти бериши мумкин.
Судья
П.Закирова