Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/2625 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чирчиқ автобус таксомотор саройи масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AZIZBEK BUILD GENERATION" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1178381 Claim ID 3494212 PDF Hash 7676d75d18745642... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 598 символов
4-1102-2302/*****-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 2023 йил 20 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “*************” МЧЖнинг жавобгар – “*************” МЧЖ ҳисобидан 10.000.000 сўм асосий қар ва 5.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – *************(жамият раҳбари) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “*************” МЧЖ (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “*************” МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар) ҳисобидан 10.000.000 сўм асосий қар ва 5.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Жавобгарнинг даъво аризадаги ва “stat.uz” сайтидаги юридик манзилига юборилган биринчи суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими почта алоқаси ходимлари томонидан “берилган манзил бўйича ташкилот топилмади” қайди билан судга қайтарилган. ИПКнинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олиб, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ѐки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 апрелда 09/2021-сонли ҳамда 2021 йил 1 ноябрда 05/2021-сонли ижара шартномалари тузилган бўлиб, шартномаларнинг 1.1-бандларига кўра, даъвогар “Ижарага берувчи” ушбу шартномалар асосида жамиятнинг 2-қават Маъмурий биносида жойлашган (0003 литер), 011-хизмат хона-13.02м2, 012-хизмат хона-33.44 м2, 005-хизмат хона-27.53 м2, 004-хизмат хона-15.56 м2, 007-хожатхона-8.64 м2 жами майдони 98,19м2 бўлган хоналар, юридик хизмат кўрсатиш хонаси, қандолот маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш мақсадида фойдаланиш учун ижарага топшириш, жавобгар “Ижарачи” эса ижара объектини қабул қилиб олиш ва шартномаларда белгиланган тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. 2021 йил 1 апрелдаги 09/2021-сонли шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Ижарачи” “Ижара объектидан” фойдаланганлиги учун 2021 йил 1 апрелдан ҳар куни 3.000.000 сўм миқдорида ҚҚС билан 2021 йил 1 октябрдан ҳар ойда 5.000.000 сўм миқдорида ҚҚС ижара ҳаққини тўлаши белгиланган. Шартнома муддати бўйича жами шартнома суммаси 33.000.000 сўм ҚҚС билан белгиланган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, ижара муддати 1 апрель 2021 йилдан бошланиб, 31 декабрь 2021 йилда тугалланиши белгиланган. 2021 йил 1 ноябрдаги 05/2021-сонли ижара шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Ижарачи” “Ижара объектидан” фойдаланганлиги учун 2021 йил 1 ноябрдан ҳар куни 5.000.000 сўм миқдорида ҚҚС ижара ҳаққини тўлаши белгиланган. Шартнома муддати бўйича жами шартнома суммаси 70.000.000 сўм ҚҚС билан белгиланган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, ижара муддати 1 ноябрь 2021 йилдан бошланиб, 31 декабрь 2022 йилда тугалланиши белгиланган. Шартномаларга кўра, даъвогар шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномаларнинг 1.3-бандларига риоя қилмай ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 2023 йил 1 июнь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 10.000.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган ҳисобфактуралар билан ўз тасдиғини топган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган 2023 йил 3 июндаги ½-30-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 10.000.000 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабининг 10.000.000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартномаларнинг 7.2-бандларига асосан, жавобгардан 5.000.000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 5.000.000 сўм пеня миқдорини 1.500.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 535, 544моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “*************” МЧЖ ҳисобидан “*************” МЧЖ фойдасига 10.000.000 сўм асосий қарз, 1.500.000 сўм пеня, 330.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. А.К.Пайғамов