Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2227/28070 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение EUROASIA FEED PRO SAMARKAND МЧ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый «ULTRA GRAIN» масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1138794 Claim ID 2933074 PDF Hash 11ab69b6cb2daf08... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПКнинг 134-моддаси ИПКнинг 134 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 133-моддаси ИПК 133 law
ИПК 132-моддаси ИПК 132 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения 9 447 символов
4-1001-2227/28070-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья М.Мухитдинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Усманов Кассация инстанциясида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ҳамда Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов котиблигида, “Ultra grain” маъсулияти чекланган жамияти вакили адвокат А.Омонов (2022 йил 17 августдаги ишончнома ҳамда 2022 йил 18 августдаги 101-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Euroasia feed pro Samarkand” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ultra grain” маъсулияти чекланган жамиятидан 216 735 972,66 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 сентябрдаги қарори устидан “Ultra grain” маъсулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Euroasia feed pro Samarkand” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ultra grain” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 216 735 972,66 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги ажрими билан мазкур иш бўйича Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жавобгар раҳбари З.Саматовнинг аризаси асосида 2022 йил 11 октябрда қўзғатилган жиноят иши юзасидан якуний суд ҳужжати қабул қилингунига қадар мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритиш тўхтатиб турилган. Жавобгар ишончли вакили А.Омонов судлов ҳайъатига ариза билан мурожаат қилиб, аризада тарафлар ўртасида иқтисодий иш юзасидан келишув битими тузилганлиги кўрсатилиб, келишув битимини тасдиқлаб, иш юритишни тугатиш ва даъвогарга берилган ижро ҳужжатларини қайтариб олиш сўралган. Судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 июндаги ажрими билан мазкур иш бўйича иш юритиш тикланган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар низони ўзаро келишув битими тузиш орқали ҳал этганликларини маълум қилиб, суддан мазкур келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар вакили судда иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни лозим топади. ИПКнинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 13 июнда қуйидаги ҳолатда келишув битими тузилган: 1. Тарафлар ўртасида 2021 йил 16 ноябрда тузилган 4-сонли шартнома бўйича даъвогар барча зарарлар қопланганлиги сабабли барча даъво талабларидан воз кечади. 2. Даъвогар томонидан даъво талабларидан воз кечилганлиги сабабли жавобгар кассация шикоятидан воз кечади. 3. Тарафлар томонидан 2021 йил 16 ноябрдаги 4-сонли шартнома бўйича бир-бирига ҳеч қандай эътирози йўқлигини тасдиқлайди. ИПКнинг 134-моддасига асосан суд келишув битимини тасдиқлашни рад этади, агар унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса ёки унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса ёхуд у шарт асосида тузилган бўлса. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 110-моддасининг 7-бандига мувофиқ суд иш юритишни тугатади, агар келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса. Шунингдек, ИПК 133-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра, келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) келишув битимининг шартлари; 2) келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги хулоса; 3) суд харажатларини тақсимлаш; 4) иш юритишни тугатиш ҳақидаги маълумот. Апелляция ёки кассация инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак. Шунинг учун, сулдов ҳайъати тарафлар ўртасида 2023 йил 13 июнда тузилган келишув битимини тасдиқлашни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларни бекор қилишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 132-моддасининг бешинчи қисмида агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақида шарт мавжуд эмас ва шунинг учун судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига асосан биринчи инстанция суди учун тўланган суд харажатларини даъвогар, апелляция ҳамда кассация инстанциялари учун тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, шунингдек, тарафлар ўртасида келишув битими тасдиқланиб, суд ҳужжатлари бекор қилинганлиги сабабли жавобгардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни апелляция инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўмлик суд харажатлари ундиришни лозим топади. ИПК 301-моддасининг 5-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни ва келишув битимини тасдиқлаб, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар 4 суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 сентябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 110, 132 – 134, 301, 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: “Ultra grain” маъсулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 сентябрдаги қарори бекор қилинсин. Тарафлар ўртасида 2023 йил 13 июнда тузилган келишув битими тарафлар ўртасида 2021 йил 16 ноябрда тузилган 4-сонли шартнома бўйича даъвогар барча зарарлар қопланганлиги сабабли барча даъво талабларидан воз кечиши, даъвогар томонидан даъво талабларидан воз кечилганлиги сабабли жавобгар кассация шикоятидан воз кечиши ва тарафлар томонидан 2021 йил 16 ноябрдаги 4-сонли шартнома бўйича бир-бирига ҳеч қандай эътирози йўқлиги шарти билан тасдиқлансин. Иш бўйича иш юритиш тугатилсин. “Euroasia feed pro Samarkand” маъсулияти чекланган жамияти томонидан биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 4 334 719,44 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати унинг зиимасида қолдирилсин. “Ultra grain” маъсулияти чекланган жамияти томонидан апелляция ҳамда кассация инстанцияси судлари учун олдиндан тўланган 4 334 719,44 (апелляция инстанцияси учун 2 167 360 сўм + кассация инстанцияси учун 2 167 360 сўм) сўм давлат божи ва 48 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “Ultra grain” маъсулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига апелляция инстанцияси судида ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўмлик суд харажатлари ундирилсин ва бу ҳақида ижро варақаси берилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 сентябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Мирзахакимов ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов