Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2101/1989 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХАКИМОВ ХАКИМЖОН фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый HAZORASP-TEXTIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1136209 Claim ID 3479736 PDF Hash 78ebae136800f0c6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 327-моддаси ИПК 327 law
судлар ИПК 327-моддаси судлар ИПК 327 law
даъвогар ИПКнинг 327-моддаси даъвогар ИПК 327 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 15 288 символов
4-2203-2101/1989-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Шарипов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Қазақов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 20 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Хоразм вилоят судининг ходими Х.Қурбонов, даъвогар вакили – Д.Ҳакимов (раҳбар)нинг иштирокида, Ҳазорасп туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Ҳазорасп туман хокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилоят бошқармаси ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган ҳолда, Ҳазорасп туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (“Хакимов Хакимжон” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар “Hazorasp-Textil” масъулияти чекланган жамиятидан 319 490 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ҳазорасп туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матинда Кенгаш деб юритилади) “Хакимов Хакимжон” фермер хўжалиги (бундан буён матинда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Hazorasp-Textil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан пахта ҳосилини ўзбошимчалик қилиб териб олиб кетилганлиги оқибатида етказилган 319 490 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 11 октябрдаги ажрими билан Ҳазорасп туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Ҳазорасп туман хокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилоят бошқармаси ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Боғот туманлараро иқтисодий суднинг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. 1 11 ноябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Боғот туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 8 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ажрим устидан даъвогар томонидан апелляция шикояти берилган. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун жавобгар томонидан шартномага асосан аванс пул маблағлари тўлаб берилганлиги, туман ҳокимнинг қарори билан мазкур ер майдонлари ўзига вақтинча бириктирилганлиги, кейинччалик туман ҳокимнинг қарорига асосан ер майдонлари бошқа фермер хўжаликларга берилганлиги, жавобгар даъвогарга нисбатан зарар етказишда айбдор ҳисоболанмаслигига асосланганлиги, Урганч туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 27 декабрдаги 5-2201-2103/2000-сонли маъмурий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Ҳазорасп туман ҳокимининг 2020 йил 25 февралдаги 317-сонли, 2020 йил 19 октябрдаги 2449-сонли, 2020 йил 25 майдаги 1326-сонли, 2020 йил 23 ноябрдаги 2698-сонли қарорларини “Ҳакимов Ҳакимжон” фермер хўжалигига тегишли “Овшар” қишлоғи ер харитасининг 617, 619, 620, 622, 638, 639, 641, 644, 646, 647, 663, 665, 666, 673, 674, 675, 676, 677, 678, 684, 685, 686, 687, 688, 694, 695, 787, 788, 789, 635, 648, 661-контурларидаги ер майдонлари қисми ҳақиқий эмас деб топилганлиги, шу сабабли даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраганлиги, аммо, суднинг ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилганлиги ва бунга асос қилиб ҳал қилув қарори қабул қилишга нафақат туман ҳокимининг қарорларига асосланганлиги, балки даъвогар томонидан даъво аризасида келтирилган ҳолатларни исботлаб бера олмаганлигини кўрсатганлиги, бироқ, ИПК 327-моддасининг 4-бандида иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 5-бандида суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги, бу ҳолат иқтисодий суд томонидан аввалда текшириш предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан юридик фактларнинг ўзи бўлиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилганлиги, судлар ИПК 327-моддасининг нормаси ва Пленум қарорини нотўғри талқин қилганлигини кўрсатган. 2 Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, даъвогар ИПКнинг 327-моддасига асосан маъмурий суднинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат сифатида тақдим қилганлиги, ИПК ушбу модданинг 4-бандида бу қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос сифатида кўрсатилганлиги баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Кенгаш, жавобгар ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Кенгаш, жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 327-моддасининг 4-бандига асосан иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади. Даъвогар ИПКнинг ушбу нормасига асосланиб, яъни биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос қилиб кўрсатган Ҳазорасп туман ҳокимининг 2020 йил 25 майдаги 1326-сонли ва 2020 йил 19 октябрдаги 2449-сонли қарорлари маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва шунинг учун биринчи инстанция судининг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги, 7-бандида эса бошқа иш бўйича иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганлиги иқтисодий суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши мумкинлиги (ИПК 327-моддасининг 4-банди), башарти, агар бекор қилинган ҳужжат иқтисодий суднинг қайта кўриб чиқилаётган ҳужжатига ҳақиқатан ҳам асос қилиб олинган бўлса ҳақида тушунтириш берилган. 3 Биринчи инстанция судининг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш учун бир неча асослар келтирган. Хусусан, ҳал қилув қарорида Ҳазорасп туман ҳокимининг 2020 йил 25 майдаги 1326к-сонли қарори билан даъвогарга Овшар қишлоғи ҳудудидан пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида фойдаланиши учун ижарага берилган қишлоқ хўжалиги харитасининг 635к, 638, 639, 641, 646, 644, 647, 617, 620, 622, 619, 648к, 661к, 676, 675, 674, 673, 583к, 665, 666, 663, 768, 684, 685, 686, 687, 688, 694, 695, 787, 788, 789, 677, 678-контураларидан жами 108,6 гектар ер майдонлари жавобгарга вақтинча берилганлиги, туман ҳокимининг 2020 йил 19 октябрдаги 2449к-сонли қарори билан “Исмоилов Гуломбой” фермер хўжалиги ер майдонларининг бир қисми давлат захира ер фондига қайтарилиши муносабати билан фермер хўжалиги ихтиёрига қолдирилганлиги, Овшар қишлоғи ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 591, 594, 598, 602к, 603, 604, 605, 616, 626, 630, 631, 632, 634, 648к, 661к, 676, 675, 674, 673, 665, 666, 663, 684, 684, 685, 686, 687, 688, 694, 695, 787, 788, 789, 677, 678, 635к, 638, 639, 641, 646, 644, 647, 617, 620, 622, 619-контурадаги жами 130,5 гектар қилиб белгиланганлиги ҳамда фермер хўжалиги билан 45 йил муддатга ижара шартномаси тузиш белгиланганлиги, мазкур туман ҳокимининг қарори ҳозирги кунда қонуний кучда эканлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, суднинг ҳал қилув қарорида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилиши белгиланганлиги, даъвогарнинг жавобгардан пахта ҳосилини ўзбошимчалик қилиб териб олиб кетилганлиги сабабли етказилган зарар ундириш талаби асоссиз ҳисобланиши, жавобгар даъвогарга нисбатан зарар етказишда айбдор ҳисобланмаслиги, жавобгарнинг ҳаракатларида пахта ҳосилини ўзбошимчалик қилиб бериб олиб кетилганлиги бўйича етарли далиллар ва асослар келтирмаганлиги, Фуқаролик кодексининг 14-моддасида агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши кўрсатилган. Шунингдек, ҳал қилув қарорида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 19-бандининг биринчи хатбошисида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада 4 бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми), бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳаиқда тушунтириш берилганлиги кўрсатилган. Яъни, Кенгашнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш асосига туман ҳокимининг ҳақиқий эмас деб топилган қарорлари билан биргаликда, бошқа далиллар ҳам олинган бўлиб, ҳоким қароларининг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлмайди. Чунки, суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозим. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвогарнинг аризаси бўйича қарор қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ва шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Банён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилди. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. 5 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Хакимов Хакимжон” фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Боғот туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 8 февралдаги ажрими ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Хакимов Хакимжон” фермер хўжалигидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова 6