← Назад
Решение #523026 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг ФК | 631 | — | law | |
| мазкур кодекс | 666 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| лганлиги сабабли ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/6862-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
АААМЧЖнинг жавобгар ККК ҳисобидан 63 608 459 сўм асосий қарз ва
31 804 229,5 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакиллари
тугатиш бошқарувчиси МММ,ООО (собиқ раҳбар), жавобгар вакили ЕЕЕ
(2023 йил 23 январдаги 01/13-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ККК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8
январдаги
“Ҳудудларни
комплекс
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш
бўйича
секторлар
фаолиятини
янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, маҳаллий
бюджетнинг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари
ҳисобидан “Дийдор” МФЙ “Шифобахш сувлар” кўчаси, 67/5-уйда
жойлашган туман солиқ инспекциясига бириктирилган 4-сектор ишчи
гуруҳи штаб биносини жорий таъмирлаш мақсадида тендер танловлари
ўтказилган.
Мазкур тендер танловларида энг яхши таклиф берган АААМЧЖ
(кейинги ўринларда даъвогар ёки пудратчи деб юритилади) ва ККК
(кейинги ўринларда жавобгар ёки буюртмачи деб юритилади) ўртасида
2021 йил 25 августда 2-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2-бандига асосан даъвогар жавобгарнинг
буюртмасига асосан Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўксарой,
“Шифобахш сувлар” кўчаси, 4-сектор таъмирлаш ишларини бажариш,
буюртмачи эса ишларни бажариш учун зарур шароитни яратиш,
бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандига асосан барча солиқлар, йиғимлар ва
ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда ҚҚС билан
биргаликдаги шартноманинг умумий қиймати 200 004 655 сўмни
ташкил этган.
Шартноманинг 14-бандида буюртмачи пудратчига шартнома
бўйича таъмирлаш ишларини икки босқичга бўлиб, биринчи босқич
бўйича 100 000 000 сўмнинг 15 фоизи миқдорида аванс ўтказади, қолган
85 фоизи тўловни пудратчи томонидан бажарилган ишлар
далолатномаси (Ф2), ҳисобварақ-фактуралар (Ф3) топширилганда
амалга оширилади.
Жавобгар
томонидан
даъвогарнинг
ҳисоб
рақамига
100 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари тўлаб берилиб, даъвогар
томонидан 163 608 630 сўмлик ишлар бажарилиб, бажарилган ишлар
далолатномаси, ҳисобварақ-фактуралар асосида қабул қилиб олинган.
Бироқ жавобгар томонидан даъвогарга бажарилган ишларнинг
қолган қиймати тўлаб берилмаган.
“Aqua Mir” МЧЖ ариза билан судга мурожаат қилиб, АААМЧЖни
банкрот деб топишни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 майдаги
ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, АААМЧЖ банкрот деб
топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. АААМЧЖнинг
тугатиш бошқарувчиси этиб, биринчи тоифали суд бошқарувчиси
Исмаилов Исак Байқабиловичнинг номзоди тасдиқланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг молиявийхўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, тарафлар ўртасида тузилган
пудрат шартномаси бўйича 63 608 459 сўм қарздорлик мавжуд эканлиги
аниқланган.
Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
63 608 459 сўм асосий қарз ва 31 804 229,5 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 3 июлдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси (кейинги
ўринларда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси важларини
қувватлаб, бажарилган ишларнинг бир қисми шартномадан ташқари
ишлар эканлиги, бошланғич тўлов амалга оширилиб, қолган тўлов
турли сабабларга кўра тўланмай келинаётганлигини таъкидлаб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасини тан олиб,
ҳозирги кунда ҳокимлик томонидан барча сарф харажатлар
қисқартирилганлигини инобатга олган ҳолда даъво талабларининг
пеня ундириш қисмини ундирмасликни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
(гибрид почта орқали) хабардор қилинган учинчи шахс суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иш ҳужжатларида учинчи шахснинг ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган аризаси мавжуд.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришлари
ва
кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топди.
Мазкур ҳолатда низо пудрат шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади)нинг ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра,
пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва
унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш
ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, мазкур кодекс 666-моддаси биринчи қисмига кўра
қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада
белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян
объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит
яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи
пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда,
қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва
тартибда ҳақ тўлайди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра
даъвогар томонидан 163 608 630 сўмлик ишлар бажарилган. Жавобгар
томонидан 100 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилган ҳолос.
Бироқ, даъвогар даъво аризасида асосий қарз сифатида
63 608 459 сўм ундиришни сўраган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганлардан, суд мажлисида тарафларнинг берган
тушунтиришларидан келиб суд даъвогарнинг 63 608 459 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги
Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли
қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва
шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса,
шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар
учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Даъвогар шартноманинг 34-бандига асосан жавобгардан
31 804 229,5 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 34-бандида мазкур шартномага тегишли
иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз
вақтида молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа
мажбуриятларни
бузганлиги
учун
буюртмачи
пудратчига
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган
қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий
суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги назарда тутилган.
Шунга кўра даъвогар асосий қарздорлик суммасининг 50 фоизи 31 804 229,5 сўм пеня ундиришни сўраган. Лекин мазкур ҳолатда
даъвогар томонидан бажарилган ишларнинг 47 513 735 сўмлик қисми
пудрат шартномаси доирасида бажарилган бўлиб, даъвогар фақат
шартнома асосида бажарилган ишлар учун тўлов кечиктирилганлиги
учун пеня талаб қилиши мумкин. Чунки жавобгарнинг тўлов
кечиктирилган тақдирда пеня тўлаб бериши лозимлиги тўғрисидаги
шарт тарафлар ўртасида тузилган шартномада мустаҳқамланган.
Жавобгар томонидан 16 094 895 сўмлик ишлар қабул қилиб олинган
бўлсада, даъвогар мазкур ишларга тўлов кечиктирилганлиги учун пеня
талаб қилишга ҳақли бўлмайди.
Демак, даъвогар 47 513 735 сўмнинг 50 фоизи – 23 756 867,5 сўм
пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Шунга кўра, пеня ундириш талабининг 23 756 875 сўм пеня
ундириш қисми асосли, 8 047 362 сўмлик қисми асоссиз ҳисобланади. Шу
боис ушбу талабнинг асоссиз бўлган қисмини қаноатлантириш рад
қилиниши лозим.
ФК
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини,
жавобгар томонидан қарздорлик суммаси икки йилдан ортиқ даврдан
буён тўланмай келинганлиги, даъвогар бошқа ташкилотлар олдида
юзага келган дебитор қарздорликлари натижасида банкрот деб
топилганлигини инобатга олиб, ундирилиши лозим бўлган
23 756 875 сўм пеня миқдорини 10 000 000 сўмга камайтиришни, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда даъвогар даъво тақдим этишда қонунчилик
ҳужжатларида белгиланган қоидаларга биноан давлат божи ва почта
харажатлари тўламаган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Демак, даъво талабларининг бир қисми асоссиз бўлганлиги
сабабли ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафлар
зиммасига уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига
6
юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 118, 128, 170, 176, 192-моддаларига асосланиб, суд
Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ККК ҳисобидан АААМЧЖ фойдасига 63 608 459 сўм асосий қарз,
10 000 000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
ККК ҳисобидан республика бюджетига 1 747 306,53 сўм давлат
божи, АААМЧЖ ҳисобидан 160 947,24 сўм давлат божи ундирилсин.
ККК ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова