← Назад
Решение #523030 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 438 символов
4-11-2331/31-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья И.Юсупов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 20 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Мирзахакимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов
ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар
“Мега металл групп” масъулияти чекланган жамияти (Қирғизистон
Республикаси) вакиллари О.Турсункулов (раҳбар), адвокат А.Наврузов
(2023 йил 9 мартдаги ишончнома ҳам да 2023 йил 9 мартдаги 4-сонли ордерга
асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Мега металл групп” масъулияти чекланган
жамияти (Қирғизистон)нинг жавобгар “Bao xin metall” масъулияти чекланган
жамиятидан 37 380 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ҳамда 18 690 АҚШ
доллари миқдорида пеня, жами 56 070 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят судининг 2023 йил
22 майдаги ҳал қилув қарори устидан “Bao xin metall” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб, куйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Мега металл групп” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Bao xin metall” масъулияти чекланган
жамияти (бундан баён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил
16 июнда UZ 02/22-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил
28 июлдаги 41714103/280722/0001801-сонли юк декларациясига мувофиқ
9 240 АҚШ доллари, 2022 йил 28 июлдаги 41714103/280722/0001803-сонли юк
декларациясига мувофиқ 9 240 АҚШ доллари, 2022 йил 1 август кунидаги
41714103/010822/0001835-сонли юк декларациясига кўра 9 660 АҚШ доллари,
2022 йил 2 августдаги 41714103/020822/0001841-сонли юк декларациясига
мувофиқ 9 240 АҚШ доллари, 2022 йил 8 августдаги 41714103/080822/0001906
сонли юк декларациясига мувофиқ 9 240 АҚШ доллари миқдорида, жами
46 620 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот юборилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун қисман 9 240 АҚШ
доллари миқдорида тўлов амалга оширилиб, қолган 37 380 АҚШ доллари
миқдоридаги қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу боис, даъвогар даъво
аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 22 май ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 37 380 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз,
5 607 АҚШ доллари миқдорида пеня, 12 790 105,27 сўм давлат божи ҳамда
30 000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция
шикояти берилган. Шикоятда, биринчи инстанция суди томонидан процессуал
ҳуқуқ нормаларига риоя қилинмаганлиги, даъвогар низони судгача ҳал қилиш
тартибига риоя қилмаганлиги, олинган маҳсулотлар учун тўловлар нақд пул
кўринишида даъвогар иш юритувчисининг турмуш ўртоғи номига банк орқали
юборилганлигини маълум қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, биринчи инстанция суди қонуний қарор қабул
қилганлигини,
шартномада
талабнома
юбориш
тартиби
назарда
тутилмаганлигини, жавобгар олинган маҳсулот ҳақини тўлаганлиги
тўғрисидаги важларини 4-11-2304/28-сонли иқтисодий иш доирасида ҳам
маълум қилганлигини, унинг важлари асоссизлигини маълум қилиб, шикоятни
рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига кўра, апелляция инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз
кўриш мумкин деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган
шартномадан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 16 июнда UZ 02/22-сонли
шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар (“Сотувчи”) жавобгар (“Сотиб олувчига”)га
шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган маҳсулотларни сотиш, жавобгар эса
маҳсулотни сотиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил
28 июлдаги 41714103/280722/0001801-сонли юк декларациясига мувофиқ
9 240 АҚШ доллари, 2022 йил 28 июлдаги 41714103/280722/0001803-сонли юк
декларациясига мувофиқ 9 240 АҚШ доллари, 2022 йил 1 август кунидаги
2
41714103/010822/0001835-сонли юк декларациясига кўра 9 660 АҚШ доллари,
2022 йил 2 августдаги 41714103/020822/0001841-сонли юк декларациясига
мувофиқ 9 240 АҚШ доллари, 2022 йил 8 августдаги 41714103/080822/0001906
сонли юк декларациясига мувофиқ 9 240 АҚШ доллари миқдорида, жами
46 620 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот юборилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун қисман 9 240 АҚШ
доллари миқдорида тўлов амалга оширилиб, қолган 37 380 АҚШ доллари
миқдоридаги қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу боис, даъвогар даъво
аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 6.1-бандида етказиб бериладиган маҳсулотлар учун
жавобгар банк орқали 100 фоиз тўловни амалга ошириши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган,
яъни олинган жами 46 620 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот учун қисман
9 240 АҚШ доллари миқдорида тўловни амалга ошириб, қолган 37 380 АҚШ
долларини даъвогарга тўлиқ тўлаб бермаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогардан 37 380 АҚШ доллари миқдорида
қарздорлиги вужудга келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар
ўртасида тузилган шартнома, божхона юк декларациялари ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Бундан ташқари, даъвогар шартномада келишилган тўловни ўз вақтида
амалга оширмаганлиги учун жавобгардан 18 690 АҚШ доллари миқдорида
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Шартноманинг 7.2-бандида тарафлар томонидан шартнома шартлари
бажарилмаса ёки тегишти тартибда бажарилмаса, айбдор тарафнинг иккинчи
тарафга пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан, етказиб
берилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги боис,
18 690 АҚШ доллари миқдорида пеня ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
3
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди ундирилиши сўралган пеня миқдорини ундириш
масаласини ҳал этишда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, ундирилиши сўралган 18 690 АҚШ доллари пеня миқдорини 5 607 АҚШ
доллари миқдоригача камайтирган.
Демак, биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига
37 380 АҚШ доллари асосий қарз ва 5 607 АҚШ доллари миқдорида пеня
ундириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Жавобгар апелляция шикоятидаги келтирган важларини исботлай олмади
ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далилларни тақдим этмади.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул
қилганлиги сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати Тошкент вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 майдаги ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан апелляция
инстанцияси учун олдиндан тўланган 6 395 053 сўм давлат божи ва 33 000 сўм
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 22 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Bao xin metall”
масъулияти чекланган жамияти апелляция шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари
З.Рустамов
4
5