← Назад
Решение #523073 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 297 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| ФКнинг | 62 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
16 263 символов
4-1501-2202/11304-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Акрамова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
Р.Сагатовнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Фарғона вилоят
судининг ходими Б.Таджибаев, даъвогар вакили – Д.Юсупов (раҳбар), жавобгар
вакиллари - юрисконсульт А.Ваҳобов (2023 йил 25 июндаги 43-сонли
ишончнома асосида) ва адвокат А.Карабаев (2023 йил 19 июлдаги 47-сонли
ишончнома асосида), “Иқбол” фермер хўжалиги вакили – Г.Исроилов (раҳбар)
ва “Фар Музаффар Азиз Иқбол” фермер хўжалиги вакили – М.Хасанов
(раҳбар)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Фарғона шаҳар
ҳокимлиги, “Сабзавоткор Оби-хаёт” Сув истеъмолчилари уюшмаси,
Акциядорлик тижорат “Халқ банки”, “Иқбол” фермер хўжалиги ва “Фар
Музаффар Азиз Иқбол” фермер хўжалиги ишга низонинг предметига мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган ҳолда,
даъвогар “Фарғона Умид Нигоҳи” агросаноат фирмасининг жавобгар “Жўйдам”
фермер хўжалигини биносидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 июндаги қарори
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Сабзавоткор” ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш
бўйича махсус комиссияси 2006 йил 15 июлдаги 26-сонли баённомасининг
ижроси бўйича Фарғона шаҳар ҳокимининг 2007 йил 26 мартдаги 231-сонли
қарори билан янги ташкил этилаётган агрофирмага “Сабзавоткор” ширкат
хўжалигига тегишли бўлган маъмурий бино иншоотлари ва бошқа мулклар
берилиб, мазкур мулклар далолатнома асосида агрофирмага топширилган.
Фарғона шаҳар ҳокимининг 2007 йил 12 октябрдаги 860-сонли қарори билан
“Фарғона Умид Нигоҳи” агросаноат фирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “Сабзавоткор” ширкат хўжалигининг ҳуқуқий вориси этиб
белгиланган.
1
Фарғона шаҳар, “Симтепа” МФЙ, Баҳор кўчаси, 13 “г”-уй манзилдаги
470,73 кв.м.дан иборат бўлган 15:20:01:05:01:1038 кадастр рақамли маъмурий
бино даъвогар номига фирма мулки сифатида расмийлаштирилган.
Маъмурий бинонинг 2-қаватидаги 3 та хонаси 2014 йилдаги техник
хужжат бўйича “Сабзавоткор Оби-хаёт” Сув истеъмолчилари уюшмасига
фойдаланиш учун берилган.
2011 йил 8 февралда даъвогар (ижарага берувчи) ва ижарага олувчи
“Жўйдам” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 9-сонли ижара шартномаси тузилган ва унга кўра маъмурий бинонинг
1-қавати, яъни майдони 235,37 кв.м.ли қисми жавобгарга уч йил муддатга ижара
берилган.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида
тузилган ижара шартномасини бекор қилиш ва ижара ҳақини ундиришни
сўраган (4-1501-2102/3131-сонли иқтисодий иши).
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
қаноатлантирилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 6 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилинган. Шунингдек, ижара шартномаси давлат рўйхатидан
ўтмаганлиги ва шунинг учун ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги сабабли унинг
оқибатлари қўлланилиб, даъвогар агрофирма фойдасига 24 545 000 сўм бинодан
фойдаланганлик ҳақи ундирилган.
Шундан сўнг, даъвогар 2022 йил 18 январь куни жавобгарга тарафлар
ўртасида тузилган ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли
2022 йил 26 январь куни бинони ихтиёрий равишда бўшатиш, акс холда судга
мурожаат этиш ҳақидаги талабномани почта орқали юборган.
Аммо, жавобгар бинони ихтиёрий бўшатмаган ва шунинг учун даъвогар
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарни даъвогарга тегишли
бўлган марказий идора биносидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Фарғона шаҳар
ҳокимлиги, “Сабзавоткор Оби-хаёт” Сув истеъмолчилари уюшмаси,
Акциядорлик тижорат “Халқ банки”, “Иқбол” фермер хўжалиги ҳамда “Фар
Музаффар Азиз Иқбол” фермер хўжалиги ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Шунингдек, суднинг 2022 йил 28 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг
жавобгарни агрофирмага тегишли бўлган Фарғона шаҳар, “Х.Ибрагимова”
МФЙ, Баҳор кўчаси, 13-уй манзилдаги марказий идора биносининг
1-қаватидаги барча хоналари ва бинони ёнига илгари ёпиштирилиб барпо
этилган ёпиқ айвонни бўшаттириб кўчириш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси
иш юритишга қабул қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси ва қўшимча даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилиб, олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи
ва 24 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши ҳамда ортиқча
тўланган 1 100 000 сўм давлат божи даъвогарга қайтарилиши белгиланган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2
2023 йил 5 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстацнияси судининг қарори
устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини
бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар агросаноат
фирмасининг энг юқори таъсисчиси, яъни 85,82 фоиз улушга эга бўлган
иштирокчиси ҳисобланиши, агросаноат фирмаси бугунги кунда фаолият
кўрсатмаётганлиги ва тадбиркорлик фаолиятини билан шуғулланмасдан
келиши, апелляция инстанцияси суди 85,82 фоиз улушга эга бўлган мулкдорини
ўзига 85,82 фоиз хисса билан тегишли бўлган бинодан чиқариш ҳақида қарор
қабул қилганлиги, жавобгар низоли кўчмас мулкни сут маҳсулотларини қайта
ишлашга ихтисослашган ишлаб-чиқариш мини заводига айлантирганлиги,
бунинг учун 1 млрд.сўмдан ортиқ маблағ сарфланганлиги, минизаводни
кўчириш ишлаб-чиқаришни тўхтатилишига ва қайтариб тиклаш имкониятини
йўқолишига олиб келиши, ушбу ҳолат катта зарар кўришга олиб келиши
мумкинлигига суд аҳамият бермаганлиги ва мулкдорни ўзига тегишли бўлган
бинодан мажбурий тартибда чиқариш ҳақида қонунга хилоф қарор қабул
қилганлиги, Фуқаролик кодексининг 554 ва 578-моддаларида ижара объекти
ижарага олувчига тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси
ёки топширишга доир бошқа ҳужжат бўйича амалга оширилиши, ижарага
бериш шартномаси бекор қилинганида ижара объекти тарафлар имзолайдиган
топшириш далолатномаси асосида ижарага берувчига қайтарилиши лозимлиги
белгиланганлиги, шунинг учун даъвогар бинони қайтариб топшириш тўғрисида
эмас, балки бинодан мажбурий чиқариш тўғрисида нотўғри даъво билан судга
мурожаат қилганлиги, ваҳоланки, мулкдор ўзига тегишли бўлган бинодан
мажбурий тартибда чиқарилиши мумкин эмаслигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирган
важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди асосли қарор қабул қилганлиги
ва шунинг учун апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб,
ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди.
Даъвогар, “Иқбол” ва “Фар Музаффар Азиз Иқбол” фермер хўжаликлар
вакиллари шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб, бино агросаноат
фирмасига тегишли эканлиги, жавобгар таъсисчи бўлса-да, агросаноат
фирмасининг мол-мулкидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслиги, агросаноат
фирмасининг таъсис ҳужжатларида таъсисчиларнинг ҳуқуқлари белгилаб
қўйилганлиги ва уларда таъсисчи агросаноат фирмасининг мол-мулкидан
фойдаланиши
назарда
тутилмаганлигини
баён
қилиб,
шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, “Сабзавоткор
Оби-хаёт” Сув истеъмолчилари уюшмаси ва Акциядорлик тижорат “Халқ
банки” суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
3
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси,
Фарғона шаҳар ҳокимлиги, “Сабзавоткор Оби-хаёт” Сув истеъмолчилари
уюшмаси ва Акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 554-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулк ижараси
шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига
мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб
ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим.
Шунингдек, ФК 578-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига
мувофиқ, бино ёки иншоотни ижарага берувчи томонидан топшириш
ва ижарага олувчи томонидан қабул қилиб олиш тарафлар имзолайдиган
топшириш далолатномаси ёки топширишга доир бошқа ҳужжат бўйича амалга
оширилади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бекор қилинганида
ижарага олинган бино ёки иншоот ушбу моддада назарда тутилган қоидаларга
риоя этган ҳолда ижарага берувчига қайтарилиши лозим.
Мазкур ҳолатда Фарғона вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати 2021 йил 6 декабрдаги қарори билан тарафлар ўртасида
тузилган ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли ўз-ўзидан
ҳақиқий эмаслиги хулосага келган.
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан
олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган
хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Шунинг учун даъвогар 2022 йил 18 январь куни жавобгарга тарафлар
ўртасида тузилган ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли
2022 йил 26 январь куни бинони ихтиёрий равишда бўшатишни сўраган. Бироқ,
жавобгар бинони ихтиёрий бўшатмаган.
ФКнинг 228-моддасида мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг
қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация)лиги,
231-моддасида эса мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи
бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф
этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво)лиги белгиланган.
4
Даъвогар ФКнинг ушбу нормаларига асосланиб, жавобгарни ўзига
тегишли бўлган маъмурий бинонинг биринчи қаватидан ва ёнидаги айвондан
мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан низо юзасидан қарор қабул қилишда
моддий нормаларини нотўғри қўлланилган ва бу ноқонуний қарор қабул
қилишга сабаб бўлган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг хатосини тузатиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли
хулосага келган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган “жавобгар агросаноат
фирмасининг энг юқори таъсисчиси, яъни 85,82 фоиш улушга эга бўлган
иштирокчиси ҳисобланиши ва апелляция инстанцияси суди 85,82 фоиз улушга
эга бўлган мулкдорини ўзига 85,82 фоиз хисса билан тегишли бўлган бинодан
чиқариш ҳақида қарор қабул қилганлиги” ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати
келишмайди. Чунки, ФКнинг 62-моддаси ва “Масъулияти чекланган ҳамда
қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 3-моддасига асосан бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис
этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган
миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган
жамият деб ҳисобланади.
Иш ҳужжатлардан аниқланишича, агросаноат фирмаси масъулияти
чекланган жамияти шаклида ташкил қилинган ва унинг устав капитали (фонди)
миқдори 54 300 000 сўмдан иборат бўлиб, шундан 46 600 000 сўми,
ёки 85,82 фоизи жавобгарга тегишли. Яъни, жавобгар агросаноат фирмаси
мол-мулкларининг мулкдори эмас, балки агросаноат фирмаси устав фондининг
улушдори ҳисобланади.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган “жавобгар низоли кўчмас
мулкни сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган ишлаб-чиқариш
мини заводига айлантирганлиги, бунинг учун 1 млрд.сўмдан ортиқ маблағ
сарфланганлиги, минизаводни кўчириш ишлаб-чиқаришни тўхтатилишига
ва қайтариб тиклаш имкониятини йўқолишига олиб келиши, ушбу ҳолат катта
зарар кўришга олиб келиши мумкинлигига суд аҳамият бермаганлиги” ҳақидаги
важи ҳам апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишга асос бўла
олмайди. Чунки, ФКнинг 164 ва 228-моддаларига биноан, мулк ҳуқуқи
шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини
кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек
ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни
бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
Жавобгарнинг ФКнинг 554 ва 578-моддаларида назарда тутилган
нормаларига асосан даъвогар бинони қайтариб топшириш тўғрисидаги талаб
билан мурожаат қилмасдан, бинодан мажбурий чиқариш тўғрисида нотўғри
даъво билан судга мурожаат қилганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки,
фуқаролик қонунчиликка кўра, мулкдор ҳар қандай бузишни бартараф этишни
талаб қилиш ҳуқуқига, шу жумладан фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
йўлларни ташлаш ва ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклашни талаб
қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
5
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Банён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини
қаноатлантиришни рад этиш ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилди. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит
рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади.
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Жўйдам” фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш
рад этилсин.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Жўйдам” фермер хўжалигидан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
6