← Назад
Решение #523079 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 282 символов
4-1102-2302/2906-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 20 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судья А.К.Пайғамов, даъвогар “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖнинг жавобгар - “TOM DIXON” МЧЖга нисбатан
маҳсулотни кеч етказиб берганлиги учун 779.999,74 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза
билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “TOM DIXON”
МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар)га нисбатан маҳсулотни кеч етказиб
берганлиги учун 779.999,74 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича
ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 2 апрелда
умумий қиймати 11.999.996 сўмни ташкил этган 1174181-сонли маҳсулот
етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унинг 1-бандида назарда тутилган
маҳсулотни етказиб бериш, даъвогар эса уни қабул қилиб олиш ва шартномада
белгиланган тартибда ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъво аризасида баён этилишича, шартноманинг 2.2-бандига асосан
жавобгар етказиб бериши лозим бўлган маҳсулотни ҲККПдан хабарнома
олинган кундан бошлаб 1174181-сонли шартнома бўйича 5 иш кунида
маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олган бўлишига қарамай, маҳсулотни
муддатида етказиб бермаган, шунингдек юборилган 2023 йил 10 майдаги 15/73юр-сонли талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу боис, даъвогар мазкур даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, маҳсулот етказиб бериш шартномасининг 4.1-бандида
тарафларнинг мажбуриятини бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланган
бўлиб, унга кўра мажбуриятини лозим даражада бажармаган тараф
амалдаги қонунларга асосан жавоб бериши белгиланган.
бажарилмаганлиги сабабли даъвогардан 779.999,74 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 779.999,74 сўм пеня миқдорини 200.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 326, 333, 437моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“TOM DIXON” МЧЖ ҳисобидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ фойдасига
200.000 сўм пеня ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“TOM DIXON” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 330.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан
мажбурий ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
А.К.Пайғамов