← Назад
Решение #523080 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 279 | — | code_article | |
| Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1738-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 20 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқбанки”
манфаатида жавобгар – ЯТТ “MAXSUDOV MAHMUD ELMUROD O’G’LI”га
нисбатан муддатидан олдин 109.200.000 сўм кредит қарз, 8.507.000 сўм
кредит фоизи қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган молмулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
И.Маманазаров (10.01.2023 йилдаги 4-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси АТ “Халқбанки” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - ЯТТ “MAXSUDOV MAHMUD
ELMUROD O’G’LI” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан муддатидан олдин 109.200.000 сўм кредит қарз, 8.507.000 сўм
кредит фоизи қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган молмулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили маълумотнома
тақдим этиб, жавобгарнинг 20.07.2023 йил ҳолатида асосий кредит
қарздорлигидан 85.800.000 сўм, муддати ўтган кредит қарзидан
13.950.000 сўм, муддати ўтган кредит фоиз қарзидан 7.980.000 сўм жами
107.730.000 сўм кредит қарздорлиги мавжудлигини баён қилиб, даъвони
аризасини қисман қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили ишни кўриш куни ва вақти хақида хабари бўлсада,
суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр
ва мулоҳазаларини билдирмади.
Иш хужжатларида суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд
ажримининг жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи далиллар
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъво аризасида
келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини фикрини тинглаб,
қуйидагиларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 05.05.2022 йилда №18-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра автомашина сотиб олиш мақсадида 36 (ўттиз олти) ой
муддатга, 6 (олти) ойлик имтиёзли давр билан 10 (ўн) фоиз устама ҳақ
тўлаш шарти билан 117.000.000 сўм кредит маблағи ажратиш жавобгар
эса шартнома шартларига асосан кредит ва кредит фоизларини ўз вақтида
қайтариш мажбуриятини олган.
Банк жавобгарга кредит маблағини ўтказиб берган. Лекин, жавобгар
томонидан кредит шартномаси бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги
ва фоиз тўловларини тўланмасдан келган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган 2022 йилда
ишлаб чиқарилган, рақами 70А 007 RA бўлган LASETTI русумли
автомашина банкка гаровга қўйилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
4.2.2-бандида кўра, кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур
шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши
ҳамда тўланишини таъминлаши лозимлиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан қайтарилиши лозим бўлган асосий кредит
қарздорлигидан 97.500.000 сўм, муддати ўтган кредит қарзидан
11.700.000 сўм, муддати ўтган кредит фоиз қарзидан 8.507.000 сўм жами
117.707.000 сўм кредит қарздорлиги тўланмасдан келинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга бир неча бор кредитни қайтаришлик
юзасидан огоҳлантириш хати юборган бўлсада жавобгар томонидан ушбу
огохлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартноманинг 4.3.3-бандида, 30 (ўттиз) кундан ортиқ
муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганида даъвогар
кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш
орқали ундиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган
миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу кодекс 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Кодекс 280-моддасининг биринчии қисмига асосан гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк
қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг
4-банди, 3-хатбошисида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин
ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, суд мажлисида тақдим этилган далиллардан кўринишича,
даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан
кейин жавобгар томонидан кредит қарзи қисман тўланганлиги,
жавобгарнинг 20.07.2023 йил ҳолатида асосий кредит қарздорлигидан
85.800.000 сўм, муддати ўтган кредит қарзидан 13.950.000 сўм, муддати
ўтган кредит фоиз қарзидан 7.980.000 сўм жами 107.730.000 сўм кредит
қарздорлиги қолганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат банк маълумотномаси
билан тасдиқланади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса,
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилади.
Суд юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига муддатидан олдин
99.750.000 сўм кредит қарз, 7.980.000 сўм кредит фоизи жами 107.730.000
сўм кредит қарздорлиги, 33.000 сўм почта харажати ундиришни ҳамда
ундирувни жавобгарга тегишли бўлган автомашинага қаратишни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 2.354.140 сўм давлат божи
ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этишни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд
Жавобгар - ЯТТ “MAXSUDOV MAHMUD ELMUROD O’G’LI” ҳисобидан
даъвогар АТ “Халқбанки” фойдасига муддатидан олдин 99.750.000 сўм
кредит қарз, 7.980.000 сўм кредит фоизи жами 107.730.000 сўм кредит
қарздорлиги ва 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув жавобгар тегишли бўлган 2022 йилда ишлаб чиқарилган,
давлат рақами 70А 007 RA бўлган LASETTI русумли автомашинага
қаратилсин.
Жавобгар ЯТТ “MAXSUDOV MAHMUD ELMUROD O’G’LI” ҳисобидан
республика бюджетига 2.354.140 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев