Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2002/940 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QIBRAY PLYUS BALIQ" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қибрай туман хокимияти
Source ID 1151037 Claim ID 3247063 PDF Hash 73b9b344d6533b08... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
зР ФКнинг 164-моддаси зР ФК 164 law
Мазкур Кодекснинг 166-моддаси Мазкур Кодекс 166 code_article
зР ФКнинг 199-моддаси зР ФК 199 law
Ушбу Кодекснинг 206-моддаси Ушбу Кодекс 206 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 37 code_article
Ушбу Кодекснинг 41-моддаси Ушбу Кодекс 41 code_article
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
тисодий процессуал кодексининг 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 17 893 символов
Даъво талабларини қаноатлантиршни ҳақида ҳал қилув қарори 4-1102-2002/940-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Qibray Plus Baliq” МЧЖнинг жавобгар - Қибрай туман ҳокимлиги ҳисобидан 451 903 554 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили А.Курбанов (2023 йил 9 мартдаги ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - “Qibray Plus Baliq” МЧЖ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Қибрай туман ҳокимлиги ҳисобидан 451 903 554 сўм етказилган зарар ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Дўрмонавтойўл” унитар корхонаси, “Саксонота” давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси, Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси, Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси, “Qibray Estimation Services” МЧЖ жалб қилинган. Суд мажлисида жавобгар ҳамда учинчи шахс вакиллари иштирок этмади. Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Qibray Estimation Services” МЧЖ раҳбари судга ёзма фикрнома тақдим қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мазкур қонун нормасини қўллаган ҳолда ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. 1 кўрсатмаларини ва фикрларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ЎзР ФК) 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки тушунилади. Бу ҳақда “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган ҳаражатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади. Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. ЎзР ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. 2 Мазкур Кодекснинг 166-моддасига кўра, мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. ЎзР ФКнинг 199-моддасига кўра, мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув ана шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл қўйилади. Ушбу Кодекснинг 206-моддасида давлат органининг мулкдорнинг молмулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади. Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг, иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир қилган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади. Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди. Мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга мулкдор рози бўлмаган тақдирда, бу қарор низо суд томонидан ҳал қилингунича амалга оширилиши мумкин эмас. Низони кўриб чиқиш вақтида мулкдорга етказилган зарарни тўлаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам ҳал қилинади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Ушбу Кодекснинг 41-моддасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари фаолиятига давлат, хўжалик органлари ва бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг аралашуви тақиқланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланиши керак. 3 Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланиши керак. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш фақат қонунда назарда тутилган компенсация тўла ҳажмда берилганидан кейин амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, ер участкаларини қуйидаги мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилади: мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш; фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно); республика аҳамиятига ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструкция қилиш); тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид қисмини бажариш; давлат инвестиция дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан қуриш назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш. Ер участкаларининг ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади. Мазкур қонуннинг 6-моддасида ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида — республика даражасида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида — ҳудудий даражада ташкил этилади. Қонуннинг 8-моддасига кўра, республика жамғармасининг маблағларидан фақат ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 4 ташаббусига кўра ёки республика давлат бошқаруви органларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши (бундан буён матнда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш деб юритилади) томонидан компенсация эвазига ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағларидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш томонидан ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар - “Qibray Plus Baliq” МЧЖ иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Қибрай туман ҳокимлиги ҳисобидан 451 903 554 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогарга тегишли бино-иншоатлар ким томонидан бузилганлиги, балиқ ҳовузлар ким томонидан чиқиндилар билан тўлдирилганлигини аниқлаш мақсадида суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш юзасидан Хусусий ажрим чиқарилиб, Қибрай туман прокуратурасига юборилган. Хусусий ажрим Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш учун туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган. Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг 2022 йил 12 декабрдаги Жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарори ҳамда Тергов бўлимининг 2022 йил 20 декабрдаги 25/39-6979-сонли хабарномасида “Qibray Plus Baliq” МЧЖнинг бино ва иншоатлари бузиб ташланганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланиб, унинг натижаларига кўра, ҳақиқатдан ҳам Қибрай туман ҳокимлиги мансабдор шахслари, Қибрай туман ободонлаштириш бўлими ва бошқа шахслар томонидан “Qibray Plus Baliq” МЧЖнинг ер майдонида жойлашган бино иншоатлар ҳеч қандай асоссиз ва ноқонуний равишда бузиб ташланганлиги аниқланган. Шундан сўнг, даъвогар “Qibray Plus Baliq” МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Ариза суд томонидан иш юритишга қабул қилиниб, даъвогарнинг ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қибрай туман ҳокимининг 2016 йил 11 февралдаги 189-сонли қарорига асосан даъвогарга балиқчилик фаолияти 5 билан шуғулланиш учун “Саксонота” давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасига тегишли бўлган ҳудуддан 3 га ер майдони ажратилган. Мазкур қарорга асосан даъвогар ўзига ажратилган ер майдонида балиқчилик фаолиятини олиб борган. Хусусан, туман ҳокимининг қарорида ажратилган ер майдонида енгил типдаги бино-иншоатларни қуриш учун рухсат этилган. Мазкур бино ва иншоатларнинг қурилиши 2018 йилда якунига етиб, тегишли тартибда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. 2019 йил 10 июнь куни кечаси ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз туман ҳокимлигининг маъсул ходимлари томонидан даъвогарга ажратилган ер майдонидаги бино ва иншоатларни бузиш ишлари бошланган. Туман ҳокимлигига даъвогарга тегишли бўлган бино-иншоатларни бузишни тўхтатиш ёки бузиш учун асосли расмий ҳужжат тақдим қилишларини сўраб мурожаат қилинганда, жавобгар томонидан туман ҳокимининг оғзаки топшириғига асосан мазкур бино-иншоатлар бузилиши лозим деган важ келтирилган. Даъвогар ўзига тегишли бўлган бино-иншоатлар бузилгандан 10 кун ўтиб, 2016 йил 11 февралдаги 189-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисидаги туман ҳокимининг қароридан хабар топган. Даъвогар ноқонуний равишда бузилган бино-иншоатларни баҳолатиш учун “Qibray Estimation Services” МЧЖ баҳоловчи ташкилотига мурожаат қилган. Баҳоловчи ташкилот томонидан бузилган бино-иншоатлар 301 903 554 сўмга баҳоланган. Бундан ташқари, бино-иншоатлар бузилиши жараёнида даъвогарга тегишли бўлган ҳовузларда 5 тонна балиқлар бўлган. Мазкур ҳовузларнинг бузилиши оқибатида (5 000 кг * 30 000 =) 150 000 000 сўмлик балиқлар ҳалок бўлган. Туман ҳокимлиги томонидан (301 903 554+150 000 000=) 451 903 554 сўм компенсация пули тўлаб берилмаган. Туман ҳокимлигининг маъсул ходимлари ушбу ҳаракатлари билан даъвогарга жиддий зарар етказган. Даъвогар туман ҳокимлигининг ҳаттихаракатидан норози бўлиб, маъмурий судга мурожаат қилинган. Маъмурий суднинг 2020 йил 31 январдаги қарори билан Қибрай туман хокимлигининг ҳатти-харакати ноқонуний, туман ҳокимининг 2019 йил 21 июндаги 1369-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Хусусан ишни кўриш давомида, даъвогар “Qibray Plus Baliq” МЧЖ ноқонуний равишда бузилган бино-иншоатларни баҳолатиш учун такроран баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилган. Баҳоловчи ташкилот “Midland Consulting” МЧЖ томонидан бузилган бино-иншоатларнинг бугунги кундаги қиймати 717 432 911 сўмга баҳоланиб, мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан “Total Estimate” МЧЖнинг хулосаси олинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддасида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд 6 учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Бундай ҳолатда суд Маъмурий суднинг 2020 йил 31 январдаги қарори билан Қибрай туман хокимлигининг ҳатти-харакати ноқонуний, туман ҳокимининг 2019 йил 21 июндаги 1369-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги, шунингдек, даъвогарга қарашли бино-иншоатлар Қибрай туман ҳокимлиги мансабдор шахслари, Қибрай туман ободонлаштириш бўлими ва бошқа шахслар томонидан ҳеч қандай асоссиз ва ноқонуний равишда бузиб ташланганлиги ҳолати Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг 2022 йил 12 декабрдаги Жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарори ҳамда Тергов бўлимининг 2022 йил 20 декабрдаги 25/39-6979-сонли хабарномасида ўз исботини топган деб ҳисоблайди. Бундай холатларда суд даъвогарнинг мулкий ҳуқуқлари бузилган деб, даъвогарнинг жавобгардан 451 903 554 сўм етказилган зарарни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабни қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 164, 166, 985-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар - Қибрай туман ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар - “Qibray Plus Baliq” МЧЖ ҳисобига 451 903 554 сўм етказилган зарар, 4 519 035,54 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 7