Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/7245 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение XIVA SHERDOR-QURILISH MONTAJ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый OLMAZOR TAJRIBA –MEXANIKA TAMIRLASH YORDAMCHI KORXONASI унитар корхонаси
Source ID 1176782 Claim ID 3507602 PDF Hash e78dae9dda126f80... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7245-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июль Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, АААнинг РРР масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар ССС унитар корхонаси ҳисобидан 74 276 390,78 сўм асосий қарз, 7 427 639 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили МММ (2023 йил 22 майдаги 6-сонли ордер ва 2023 йил 22 июндаги 22/06/2-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ООО(2023 йил 11 июлдаги 31-сонли ордер ва 2023 йил 2 мартдаги 01/0/-23-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: РРР масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки пудратчи деб юритилади) ва ССС унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки буюртмачи деб юритилади) ўртасида 2021 йил 18 февралда 03-п/21 Лот-9106435-сонли пудрат шартномаси тузилган. Пудрат шартномаси кириш қисмида “А380а “Бухоро халқа йўли” автомобиль йўлининг 0-16,5 км қисмини қайта қуриш 2-босқич (8,816,5)км” объекти бўйича ПК 103+10-ПК 107+37 пикетлардаги д-1020 мм ли пўлат сув қувурини кўчириб ўрнатиш ишларини бажариш бўйича пудрат шартномаси эканлиги кўрсатилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 21 октябрда 1 (Ф3)-сонли 316 356 772 сўмлик, 30 декабрда 2 (Ф3)-сонли 302 325 520 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланиб, жами 618 682 292 сўмлик ишлар бажарилган. Жавобгар томонидан 2021 йил 9 апрелда 35 000 000 сўм, 6 майда 25 000 000 сўм, 2 августда 280 000 000 сўм, 5 октябрда 200 000 000 сўм пул маблағларини тўлов топшириқномаси орқали, 2021 йил 27 октябрда 2 131 802,33 сўм ва 30 декабрда 2 274 098,89 сўмлик товар ва хизматларни тақдим этиб, жами 544 405 901,22 сўм тўловни даъвогарга амалга ошириб, 74 276 390,78 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар 2022 йил 28 мартда жавобгарга 2022 йил 31 майга объектдан А.Мирзаев томонидан олиб кетилган д-1400 мм ли узунлиги 38 метр қувурларни ўрнатиш ва реконструкция қилиш кафолат бериши тўғрисида хат берган. 4-1001-2218/13752-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори билан буюртмачининг пудратчига нисбатан даъво талаби қаноатлантирилиб, пудратчи зиммасига “А380а “Бухоро халқа йўли” автомобиль йўлининг 0-16,5 км қисмини қайта қуриш 2-босқич (8,8-16,5)км” объекти бўйича ПК 103+10-ПК 107+37 пикетлардаги д-1020 мм ли пўлат сув қувурини куриб ўрнатиш ишларини бажариш” объектида олиб кетилган д-1400 мм ли узунлиги 38 метр металл қувурларни қайтариш ва белгиланган тартибда ўрнатиш мажбурияти юклатилган. Даъвогар 2022 йил 21 июнда жавобгарга юзага келган қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар пул маблағларини тўламаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, ААА (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 74 276 390,78 сўм асосий қарз, 7 427 639 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, пудрат шартномаси бўйича ишлар бажарилганлиги, жавобгар тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги, жавобгар томонидан тақдим этилган 2022 йил 28 мартдаги 28/03-1-сонли ишлар бажарилиши юзасидан кафолат хатида кўрсатилган А.Мирзаев исмли шахс даъвогарнинг ходими эмаслиги, ушбу кафолат хатидаги имзо даъвогар раҳбарига эмас, балки раҳбар ўринбосари К.Хакимовга тегишли эканлиги, бу ҳақда Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2201/1666-сонли иши доирасида К.Хакимов томонидан кўрсатма берилганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олмасдан, пудрат шартномаси бўйича даъвогар ишлар бажарганидан сўнг ўрнатилган металл қувурларнинг бир қисмини олиб кетганлиги, бу ҳолат даъвогарнинг кафолат хати ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги 4-1001-2218/13752-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори билан тасдиқланиши, даъвогар суднинг қувурларни ўрнатиш бўйича қарори ижросини таъминламаганлиги, бундай ҳолатда бажарилган ишлар қийматини тўлиқ миқдорда ундиришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги, қувурларни олиб кетиш ҳолати юзасидан прокуратурага хабарнома беришни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд жавобгарнинг прокуратурага хабарнома юбориш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. ФКнинг 673-моддасига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига кўра етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги тарафлар ўртасида ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар бажарилган ишлар бўйича тўловни қисман амалга оширганлиги, суднинг қарори билан даъвогарнинг зиммасига қувурларни қайтариш ҳамда уларни ўрнатиш мажбурияти юклатилган бўлсада, бу ҳолат даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги ҳамда ишлар учун ҳақни талаб қилиш ҳуқуқини инкор этмаслигини инобатга олиб, даъво талабларининг асосий қарз ундириш тўғрисидаги қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 74 276 390,78 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Шу билан бирга даъво аризасида 7 427 639 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. ФК 260-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 10-бандида агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 57-бандида мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги буюртмачи пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси тўланмаган ишлар қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш талаби асосли эканлиги, тарафлар ўртасида шартномада пеня тўлаш мажбурияти 10 фоиз миқдорида чекланганлигини инобатга олиб, пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 427 639 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 1 634 080,60 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд процессуал ССС унитар корхонаси ҳисобидан РРР масъулияти чекланган жамияти фойдасига 74 276 390,78 сўм асосий қарз, 7 427 639 сўм пеня, 33 000 сўм пеня, жами 81 737 029,78 сўм ундирилсин. ССС унитар корхонаси ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 634 080,60 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья П.Закирова