← Назад
Решение #523187 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1474-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 июль
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Ч.Абраев
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Нишон
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
даъвогар “SAYID AMIRXON AVLODLARI” фермер хўжалиги манфаатини
кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан
123.804.000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни фермерлар кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома
асосида), даъвогар раҳбари И.Ачилов (шахсий маълумотнома асосида),
жавобгар вакиллари Р.Юсупов, С.Исомов (ишончнома асосида), учинчи
шахс “Nishon klaster texxizmat MTP” МЧЖ вакиллари Ш.Эгамов,
Ш.Абдуллаев (ишончнома асосида) иштирокида Касби туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “SAYID
AMIRXON AVLODLARI” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ
хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан
123.804.000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан “Nishon klaster texxizmat MTP” МЧЖ ишга
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва Кенгаш вакили даъво
аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, жавобгар томонидан
сифатсиз ғалла уруғ етказиб берилганлиги оқибатида етказилган
123.804.000 сўм зарарни жавобгардан ундириб беришни, даъвони
қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг
даъво талаби асоссиз эканлиги, фермер хўжалигига ғалла уруғи
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан етказиб
берилмагани, уч томонлама шартномага асосан фақат қарздорлик қабул
қилиб олингани, ушбу қарздорлик тўлиқ тўлаб берилгани ҳақида
тушунтириш бериб, даъво талабини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Nishon klaster
texxizmat MTP” МЧЖ вакиллари 2021 йил 23 августдаги 389-сонли
шартномага асосан фермер хўжалигига 2021 йил 17 октябрдаги 31сонли ишончномага кўра 639-сонли товар транспорт юк хати ва 2021
йил 17 октябрдаги 6-639-сонли ҳисобфактура билан “Первица” навли
элита авлодли 5040 кг уруғлик буғдойни тўғридан-тўғри “Дунё М” АЖга
қарашли Нишон уруғлик тайёрлаш цехидан 104504-сонли товар
транспорт юк хати ҳамда 2021 йил 17 октябрдаги 001834-сонли
ҳисобфактурага кўра “Первица” навли элита авлодли 5040 кг уруғлик
буғдой
“SAYID
AMIRXON
AVLODLARI”
фермер
хўжалигига
берилганлигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўрашди.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига
асосан
Ўзбекистон
Республикасида
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши
белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, дастлаб “SAYID AMIRXON AVLODLARI”
фермер хўжалиги билан “Nishon klaster texxizmat MTP” МЧЖ ўртасида
2020 йил 28 декабрда 389-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича
фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра
“Хўжалик” “Харидор” 2021 йил ҳосилидан 20 гектар ер майдонидан 40
тонна дон маҳсулотни топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса
“Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Мазкур шартномага 25.11.2021 йилда “SAYID AMIRXON
AVLODLARI” фермер хўжалиги (Қарздор) “Nishon klaster texxizmat MTP”
МЧЖ (Хақдор) ва “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси (Қарзни
қабул қилувчи) ўртасида 142-сонли уч томонлама шартнома тузилган.
Мазкур
шартноманинг
1.2-бандига
кўра
тарафларнинг
келишувига асосан мазкур шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган
маҳсулотларни Қарзни қабул қилувчи Хақдорга маҳсулот кўринишида
ёки пул кўринишида қоплаб бериши, Хақдор билан Қарздор эса ўзаро
389-сонли шартномани бекор қилишади ва Қарздор Қарзни қабул
қилувчи билан 2021 йил учун бошоқли донни етиштириб бериш бўйича
янги фьючерс шартномасини тузиши қайд қилинган.
“SAYID AMIRXON AVLODLARI” фермер хўжалиги билан “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида 2021 йил 20 октябрда 1088сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс шартномаси тузилган
бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида Хўжалик Харидорга мазкур
битимнинг 1.5-бандида кўрсатилган маҳсулотни етиштириш ва етказиб
бериш, Харидор эса маҳсулотни қабул қилиш ва шартномада
келишилган суммада ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг
1.5-бандида даъвогар жавобгарга “Первица” навли ғалла маҳсулотини
етказиб бериши келишилган.
Суд муҳокамасида аниқланишича, ҳамда даъвогарнинг судда
берган кўрсатмасида “SAYID AMIRXON AVLODLARI” фермер хўжалигига
2021 йил 17 октябрдаги 31-сонли ишончномага кўра 639-сонли товар
транспорт юк хати ва 2021 йил 17 декабрдаги 6/639-сонли
ҳисобфактура билан “Первица” навли элита авлодли 5040 кг уруғлик
буғдойни “Дунё М” АЖга қарашли Нишон уруғлик тайёрлаш цехидан
“SAYID AMIRXON AVLODLARI” фермер хўжалигига берилганлиги
аниқланди.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатлардаги ишончнома, ҳисоб-фактура ва юк
хатлари билан тасдиқланади.
Бундан келиб чиқадики, жавобгар томонидан даъвогарга уруғлик
буғдой етказиб берилмаганлиги боис, даъвогарнинг жавобгар
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан 123.804.000 сўм зарар
ундириш талаби асоссиздир.
Шу
сабабли,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, Қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган
ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички
ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10
октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат
божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари,
уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан
давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта
ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъво талаби бўйича
даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни
лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 74, 118, 176-179, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати даъвогар
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогарнинг даъво талаби бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев