← Назад
Решение #523191 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | 2 | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| кодекс | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
12 410 символов
Даъво талабларини қаноатлантиршни рад этиш ҳақида
ҳал қилув қарори
4-1102-2301/1949-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” МЧЖнинг жавобгар “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига нисбатан тарафлар ўртасида 2019 йил
10 октябрда тузилган 3/11-2019-сонли шартномага ҳамда 2020 йил 20 мартдаги
келишувга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни жавобгар вакиллари К.Исмаилхўжаев, Н.Раззақова
(2022 йил 24 октябрдаги 05/3-2022-сонли, 05/4-2022-сонли ишончнома асосида)
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” МЧЖ
(кейинги ўринларда даъвогар ёки ижарага олувчи деб номланади) Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига нисбатан (кейинги ўринларда жавобгар ёки
ижарага берувчи деб номланади) тарафлар ўртасида 2019 йил 10 октябрда
тузилган 3/11-2019-сонли шартномага ҳамда 2020 йил 20 мартдаги келишувга
ўзгартириш киритишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 13 июндаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Бухвилерлойиҳа”
Бухоро вилояти бўлими жалб қилинган.
Ишни кўриш жараёнида даъвогар судга ариза йўллаб, унда тарафлар
ўртасида 2019 йил 10 октябрда тузилган 3/11-2019-сонли шартномага ҳамда
2020 йил 20 мартдаги келишувга ўзгартириш киритиб, “Хадича” табиий сув
ҳавзасининг сувли майдонини 2765 гектарга ўзгартиришни, шунингдек,
2019 йил 10 октябрдаги 3/11-2019-сонли шартноманинг 4.2 ва 4.3-бандларини
чиқаришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида
ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
1
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Суднинг 2023 йил 23 июндаги ажрими билан даъвогарнинг даъво
талабини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар
ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони
қаноатлантиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд
ишни даъвогар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабига
нисбатан эътироз билдириб, даъвони рад этишни сўрадилар.
Суд жавобгар вакилларининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қўйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги қарори
билан “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилиб, республикадаги барча сув
ҳавзалари 2018 йилдан уюшмага вилоят ҳокимликларининг тегишли қарорлари
билан топширилган.
Мазкур иқтисодий ишнинг мазмунан кўриб чиқилиши Бухоро вилоят
ҳокимлигининг хуқуқ ва манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб,
суд вилоят ҳокимлигини ишга жалб қилмаган.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
10 октябрда 3/11-2019-сонли табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш
хўжаликларига ижарага бериш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш
хўжаликлари табиий сув ҳавзасидан фойдаланганлиги учун ижара тўловни
ҳисоблаш ва ундириш шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, табиий сув ҳавзаларидан самарали
фойдаланиш ва табиий сув ҳавзани балиқлантириш тадбирлари, репродуктор
ҳовузларни барпо этиш, табиий сув ҳавза участкалари ҳосилдорлигини ҳар
йили ошириб бориш, балиқ етиштириш, балиқ овлаш мақсадида ижарага
берувчи (даъвогар) Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани ҳудудидаги
“Хадича” 1-контур табиий сув ҳавзасининг жами 4604 гектар сувлик
майдонини 10 йил муддатга ижарачи (жавобгар)га Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 август 593-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомга асосан фойдаланиш учун ижарага беради.
2
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, табиий сув ҳавзалари ижарасидан
тушган маблағлар тўлиқ миқдорда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг
Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Низомнинг 4-бандида Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан “Ўзбекбалиқсаноат”
уюшмасига белгиланган тартибда доимий равишда танҳо фойдаланиш учун
берилган табиий сув ҳавзаларини балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув
ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ
овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзларидан фойдаланганлиги учун ижара
тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартибига нисбатан татбиқ қилинади.
Мазкур шартноманинг 3.3-бандига кўра, табиий сув ҳавзасидан
фойдаланганлик учун ижара ҳақи ҳар йилнинг 15 февраль санасига қадар қайта
ҳисобланиб ушбу шартноманинг ижара ҳақи миқдори кўрсатилган 3.5 ва
3.6-бандларига тегишли ўзгартиришлар киритилади ва бу тўғрисида ижарачи
билан ижарага берувчи ўртасида мазкур шартномага қўшимча келишув
тузилади ва ваколатли шахслар томонидан имзоланиб муҳр билан
тасдиқланади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 20 мартда қўшимча келишув
имзоланиб, 2019 йил 10 октябрдаги 3/11-2019-сонли шартноманинг 3.5, 3.6, 4.1,
4.2 ва 4.3-бандларига ўзгартириш киритилган.
Шартноманинг 9.2-бандида шартномага киритилаётган барча ўзгартириш
ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган ва иккала тараф томонидан имзоланган
ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланиши белгиланган.
Бироқ, даъвогарнинг 2019 йил 10 октябрдаги 3/11-2019-сонли
шартноманинг 1.1-бандига 4604 гектарни 2357 гектарга ўзгартириш ва ижара
ҳақини 2357 гектардан ҳисобланиши ҳақида 2023 йил 5 майда йўллаган
246-сонли таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис,
даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 1-моддаcига кўра, фуқаролар (жисмоний шахслар) ва
юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини
аниқлашда эркиндирлар.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда ўзгартириши ёки бекор қилиниши мумкин.
ФКнинг 384-моддасининг 2-қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
3
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 18-бандида
шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни
амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам,
бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб,
шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК
382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани
бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган
нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани
жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши
шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ҳолбуки, кодекс 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс, шу жумладан, даъвогар ҳам ўз талабига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган.
Лекин, даъвогар балиқ етиштириш учун ажратилган сувли ер майдони
4604 гектарни ташкил этиши, аммо, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш
институти “Бухвилерлойиҳа” бўлими мутахасислари томонидан 2021 йил
26-27 июль кунлари ўтказилган ўлчовда “Хадича” табиий сув ҳавзасининг
сувли майдони жами 2765 гектарни ташкил қилиши ва ижара тўловлари
2765 гектардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши кераклигини мақбул далиллар
билан асослаб бермади.
4
Қолаверса, шартнома ва Низом талабига кўра, ижарага олинган табиий
сув ҳавзасининг сувлик майдони ҳажми ўзгарганда шартномага ўзгартириш
киритиш лозимлиги назарда тутилмаган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2019 йил
10 октябрда тузилган 3/11-2019-сонли шартномага ҳамда 2020 йил 20 мартдаги
келишувга ўзгартириш киритиб, “Хадича” табиий сув ҳавзасининг сувли
майдонини 2765 гектарга ўзгартиришни, шунингдек, 2019 йил 10 октябрдаги
3/11-2019-сонли шартноманинг 4.2 ва 4.3-бандларини чиқариш ҳақидаги даъво
талаби рад этилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 234, 236, 382, 386-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 114, 118, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар - “Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери”
МЧЖнинг тарафлар ўртасида 2019 йил 10 октябрда тузилган 3/11-2019-сонли
шартномага ҳамда 2020 йил 20 мартдаги келишувга ўзгартириш киритиб,
“Хадича” табиий сув ҳавзасининг сувли майдонини 2765 гектарга
ўзгартиришни, шунингдек, 2019 йил 10 октябрдаги 3/11-2019-сонли
шартноманинг 4.2 ва 4.3-бандларини чиқариш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта ҳаражати
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4.950.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Чирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
А.О.Хаитбоев
5