Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2304/14428 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дилсўз-Жахон масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Агробанк АЖ
Source ID 1136118 Claim ID 3472025 PDF Hash d7410f4d9fba3149... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 13-моддасининг 6-қисми онун 13 6 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
аролик кодексининг 123-моддаси аролик кодекси 123 code_article
ФКнинг 123-моддаси ФКнинг 123 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ИПК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
ам ЖКнинг 168-моддаси ам ЖК 168 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 217 символов
4-1001-2318/14428-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Й.Норбеков Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Ибрагимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, АТБ “Агробанк” вакили З.Ғофуров (23.01.2023 йилдаги 03-19/14-сонли ишончнома), “Perfect sport service” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Ким (раҳбар) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарори устидан “Dilso‘z-Jahon” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Agrobank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк деб юритилади) томонидан 2020 йил 13 февралдаги 21/98-сонли кредит шартномасига асосан “Dilso‘z-Jahon” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор ёки даъвогар деб юритилади)га чорвачиликни ривожлантириш мақсади учун, банк томонидан қарздорга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 2.800.000.000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида “Perfect sport service” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда гаровга қўювчи деб юритилади) га тегишли бўлган Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри 38-уй манзилида жойлашган умумий майдони 4019 кв.м бўлган кўчмас мулк гаровга қўйилган. Даъво аризасида, кредит шартномаси банк бошқарувчиси ва жавобгарнинг собиқ раҳбари томонидан олдиндан жиноий тил бириктирилган ҳолда тузилганлиги, мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан жавобгарликка тортилгани, 1 суд ҳукмида ҳам уларнинг олдиндан жиноий тил бириктириб кредит олгани қайд қилинганлиги важ сифатида келтирилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 13 февралда тузилган 21/98-сонли кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонун 13-моддасининг 6-қисмига асосан банк зиммасига гаровга қўйилган мол-мулкларни тақиқини ечиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга маълумот бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2023 йил 17 мартдаги ажрим билан гаровга қўювчи ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, судлар томонидан жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари ва ажримлари бўйича аниқланган ҳолатлар ҳисобга олинмаганлиги, кредит шартномаси ва гаров шартномаси тузилишидан олдин жиноий тил бириктирилганлиги, ушбу ҳолат судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмаси ҳамда ҳукм ва ажримларда қайд этилганлиги, Ж.Носиров банк бошқарувчиси сифатида кредит маблағларини мақсадсиз ишлатилиши ҳақида олдиндан билганлиги, бошқа бир муддати ўтган кредитни ёпиш эвазига, қарздорнинг аҳволини ёмонлашишига ҳисса қўшганлигини тушунганлиги ва кредитни қайтарилмаслигини олдиндан билганлиги, ушбу ҳолатлар ҳам ҳукм ва ажримлар билан ўз тасдиғини топганлиги, шунингдек, кредит шартномасини расмийлаштиришда ҳам хатоликларга йўл қўйилганлиги, хусусан кредит шартномаси ажратилаётган кредит суммасини келишув баённомасидан олдин тузилганлиги, ажратилган кредит маблағи бўйича мониторинг ўтказилмаганлиги, бу ҳолат ҳам тергов ва ҳукм билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгарга ажратилаётган 2.800.000.000 сўм кредит маблағи учун кредит таъминоти сифатида мулкни гаровга қўйишга розилигини тасдиқловчи гаровга қўювчининг имзоси ва муҳри мавжуд эмаслиги, ажратилган кредит маблағининг 1.153.020.000 сўм қисми “Azia nano tex” масъулияти чекланган жамиятининг кредит қарзларига йўналтирилиши билан жавобгарга кредитни қайтариш имконияти берилмасдан шартнома бўйича мажбуриятларини бажармасликка сабаб бўлганлиги, кредит ва гаров шартномаси тузилишидан олдин банкнинг собиқ бошқарувчиси, жавобгар раҳбари ва “Azia nano tex” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг жиноий тил бириктирилганликлари тан олинганлиги, ушбу шахсларнинг жиноий қилмишлари жиноят 2 ишлари бўйича суднинг ҳукмлари билан ўз тасдиғини топганлиги, ҳукмда банкка етказилган 1.100.000.000 сўм зарарни ким томонидан тўлаши белгиланганлиги, ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 123-моддасида алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлигини асос қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарорини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамаси ҳақида хабардор бўлган даъвогар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни даъвогарнинг вакили иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди ва унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган гаровга қўювчи вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятдаги важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарорини бекор қилишни бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантириб, тарафлар ўртасида 2020 йил 13 февралда тузилган 21/98-сонли кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз эканлигини қайд этиб, ушбу важлар кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмаслигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни ва кассация шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз 3 қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ФКнинг 123-моддасининг биринчи қисмига кўра, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, банк томонидан кредит шартномасига асосан қарздорга чорвачиликни ривожлантириш мақсадида йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 2.800.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида гаровга қўювчига тегишли бўлган кўчмас мулк гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимнинг ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 14.1-бандида, алдаш деганда, бошқа шахсга ёлғон маълумотлар тақдим этиш, шунингдек битимни тузишга таъсир этувчи фактлар ҳақида сукут сақлаш йўли билан қасддан чалғитиш тушунилади. Алдаш битим элементларига нисбатан ҳам, уни доирасидан ташқаридаги ҳолатларга ҳам, шу жумладан, битимни тузиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Алдаш, бир тарафнинг бошқа тарафни битим тузишга ундаш воситаси бўлганда, юридик аҳамиятга эга бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди, кредит шартномаси тузилиши қонун ва амалдаги банк меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида тузилган деб ҳисоблаб, тўғри тўхтамга келган. Чунки, кредит шартномасига асосан банк томонидан кредит ажратилиб, ажратилган кредит маблағи қарздорнинг ҳисобига келиб тушганидан сўнг ушбу кредит маблағи қарздорнинг ўз хоҳиш билан бошқа ҳисоб рақамларга ўтказиб берилган. Ушбу ҳолат, банк ёки қарздорнинг ҳаракатларида кредит шартномасини расмийлаштиришда алдаш, зўрлик, қўрқитиш каби ҳолатлар бўлмаганлигини билдиради.Мазкур Қарорининг 30-бандига кўра, Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, битимларни ҳақиқий эмаслигини исботлаш мажбурияти даъвогар зиммасига юклатилади. Даъво аризасида келтирган асослар кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди. Кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун ФКнинг 123 моддасида назарда тутилган асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари 4 исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Тошкент шаҳар ЖИБ судининг 2022 йил 14 июндаги ҳукми билан жавобгар раҳбари Б.Ю.Парсаевга нисбатан жазо тайинлашда, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмагани учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланган ва реабилитация қилинган ҳамда жиноят ишининг унга оид шу қисми тугатилган. Шу билан бирга, ушбу жиноят иши доирасида банк ходимлари ҳам ЖКнинг 168-моддаси билан жавобгарликка тортилмаган. ИПКнинг 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларига суд қўшилмайди. Чунки, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмлари билан аниқланган ҳолатлар ва шикоятда келтирилган важлар тарафлар ўртасида кредит шартномаси расмийлаштирилиши жараёнида ФКнинг 123 моддасида назарда тутилган асослар мавжуд мавжуд эканлигини англатмайди, қолаверса ушбу асослар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини ҳақиқий эмаслигига олиб келишини исботловчи далил бўлиб ҳисобланмайди, бу эса ушбу важларнинг асоссиз эканлигини тасдиқлайди. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш, суд харажатларини эса даъвогар зиммасида қолдириш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. 5 қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 1.650.000 сўм давлат божи ҳамда 33.000 сўм почта харажатларни унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Dilso‘z-Jahon” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Dilso‘z-Jahon” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация инстанцияси учун тўланган 1.650.000 сўм давлат божи ҳамда 33.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Мирзаҳакимов ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов З.Рустамов 6