Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-1901/605 Дата решения 20.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сирдарё тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Камбаралихон Тожихон фермер хўжалиги
Source ID 1136205 Claim ID 3503298 PDF Hash 416d8e4301421549... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 268-моддаси ИПК 268 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онун 5-моддаси онун 5 law
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
унга нисбатан ИПК 262-моддаси унга нисбатан ИПК 262 law
Текст решения 13 230 символов
4-1202-1901/605-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ў.Йўлдошев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Рахимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 20 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, қарздор вакиллари – А.Қамбаров (раҳбар) ва юрисконсульт И.Тенгильбаев (2023 йил 20 июлдаги 1-юр-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Сирдарё туман Солиқ инспекциясининг қарздор “Qambaralihon-Tojihon” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 майдаги ажрими устидан қарздор томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Сирдарё туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “QambaralihonTojihon” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг (бундан буён матнда биринчи инстанция суди деб юритилади) 2019 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Биринчи инстанция судининг 2019 йил 31 июлдаги ажримига асосан қарздор тугатиш бошқарувчисининг тугатишга доир иш юритиш натижалари бўйича ҳисоботи қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш тамомланган ва қарздор 2019 йил 31 июлда давлат реестридан чиқарилган. Қарздор судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг 2019 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати (судьяси)нинг 2023 йил 19 майдаги ажрими билан қарздорнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Иш юзасидан чиқарилган апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд 1 ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда солиқ органининг аризаси нусхаси фермер хўжалигига юборилмаганлиги, фермер хўжалиги суд процессидан бехабар бўлганлиги ва ҳал қилув қарори фермер хўжалигига юборилмаганлиги, фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларидан қарзи мавжуд бўлмаганлиги, қарздорликни тасдиқловчи ўзаро таққослаш далолатномаси тузилмаганлиги, фермер хўжалигида қарздорлик бўлган тақдирда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга асосан ушбу қарздорликни фермер хўжалиги раҳбаридан субсидиар тартибида ундириши лозим бўлганлиги, ҳал қилув қарори нусхасини 2023 йилнинг май ойида Сирдарё туманлараро иқтисодий судидан олганлиги, ИПКнинг тааллуқли моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги ПФ-11-сонли Фармонига асосан апелляция шикояти билан мурожаат қилиш процессуал муддатининг тиклаш ва ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида апелляция шикояти билан мурожаат қилганлиги, лекин, апелляция шикояти 2023 йил 19 майдаги ажрим билан иш юритишга қабул қилиш ноқонуний рад қилинганлиги, фермер хўжалиги кичик тадбирколик субъекти ҳисобланиши ва шу сабабли давлат божининг 50 фоизи, яъни 165 000 сўмнинг қисмини тўлашини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 23 июндаги ажрими билан аризачи унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Сирдарё туман Солиқ инспекцияси билан алмаштирилган. Суд мажлисида қарздор вакиллари кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, фермер хўжалигига тегишли ер майдони тутзордан иборат эканлиги, уни А.Қамбаров сотиб олганлиги, тутзорда барг етиштириб, деҳқон хўжаликларга текинга бериб келганлиги, фермер хўжалиги даромад олмаганлиги сабабли ҳисобот топшириб келмаганлиги, солиқ ва статистика ҳисоботларни солиқ органининг ходимлари тўлдириб бериб келганлиги, банкдаги ҳисобрақами бўйича операциялар амалга оширилмаганлиги ва ер солиғини фермер хўжалиги раҳбари ўз ҳисобидан нақд пул кўринишида тўлаб келганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Аризачи суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни аризачининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати қарздор вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 2 ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПК 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Қарздорнинг ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикояти 2023 йил 12 май санаси билан қайд этилиб, судга 2023 йил 16 май санаси билан кирим қилинган. Бу пайтда эса, ИПК 262-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган бир ойлик муддат ҳам, учинчи қисмида кўрсатилган икки ойлик муддат ҳам ўтиб бўлган. ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этади, агар апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг тикланиши рад этилган бўлса. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди қарздорнинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини рад қилиш ва апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздор зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан 3 мурожаат қилишда тўланган 21 600 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 5-моддасининг 2-бандига асосан апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган қассация шикояти давлат божи тўлов объекти ҳисобланмаслиги сабабли, кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 165 000 сўм давлат божи қарздорга қайтарилади. Қарздорнинг кассация шикоятида келтирилган “солиқ органининг аризаси нусхаси фермер хўжалигига юборилмаганлиги, фермер хўжалиги суд процессидан бехабар бўлганлиги ва ҳал қилув қарори фермер хўжалигига юборилмаганлиги, ҳал қилув қарори нусхасини 2023 йилнинг май ойида Сирдарё туманлараро иқтисодий судидан олганлиги” ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, иш ҳужжатларида солиқ органининг аризаси 2019 йил 21 январда фермер хўжалигининг “Сирдаре тумани, “У.Юсупов” ҚФЙ, Туркистон маҳалласи” почта манзилига юборилганлиги ҳақида почта юборишмалар реестри мавжуд. Солиқ органининг қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига таёрлаш тўғрисидаги суднинг ажрими ҳам қарздорнинг қайд қилинган почта манзилига юборилган. Аммо, ушбу манзилда фермер хўжалиги топилмаганлиги (йўқлиги) сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган. ИПК 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса. ИПК 262-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Мазкур ҳолатда фермер хўжалиги суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли, унга нисбатан ИПК 262-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган қоида тадбиқ қилинмайди. Қарздорнинг кассация шикоятида келтирилган “фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларидан қарзи мавжуд бўлмаганлиги, қарздорликни тасдиқловчи ўзаро таққослаш далолатномаси тузилмаганлиги, фермер хўжалигида қарздорлик бўлган тақдирда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга асосан ушбу қарздорликни фермер хўжалиги раҳбаридан субсидиар тартибида ундириши лозим бўлганлиги” ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган давлат ижрочисининг “ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш ва ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида”ги 2018 йил 26 ноябрдаги қароридан кўринишича, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 25 августдаги 1202-1701/137-сонли 4 фермер ҳўжалигидан 3 176 200 сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро варақаси асосидда юритилган ижро иши юритиш жараёнида қарздорда пул маблағлари ҳамда мол-мулклари аниқланмаган ва шу сабабли ижро ҳужжати солиқ органига қайтарилган. Шундан сўнг, солиқ органи иқтисодий судга қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган. 2019 йилда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарори 35-бандининг учинчи хатбошисида қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозимлиги, бу ҳол қарздор - юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, турар жой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Qambaralihon-Tojihon” фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 майдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “Qambaralihon-Tojihon” фермер хўжалигига республика бюджетидан 165 000 сўм давлат божи қайтарилсин ва бу ҳақда маълумот берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Мирзахакимов ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов И. Таджиев 5