← Назад
Решение #523496 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 666 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 085 символов
4-1804-2101/2781-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья А.Тўрақулов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья М.Бозоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг
котиблигида, “Қашқадарё саноат монтаж” масъулияти чекланган жамияти
вакили –Ш.Жуманазаров (2023 йил 1 майдаги 10-сонли ишончнома асосида),
“Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли
“Қурилиш монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” унитар корхонаси вакили М.Пўлатов (2022 йил 29 декабрдаги 011/469-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган
жамиятига қарашли “Қурилиш монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” унитар
корхонаси манфаатида “Қашқадарё саноат монтаж” масъулияти чекланган
жамиятидан 39 733 276 сўм асосий қарз, 19 866 638 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 9 июндаги қарори устидан “Қашқадарё саноат
монтаж” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ
суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Шўртан газ кимё
мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Қурилиш монтаж
ва таъмирлаш бошқармаси” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Қашқадарё саноат монтаж” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 39 733 276 сўм асосий қарз,
19 866 638 сўм пеня ундиришни сўраган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 январдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 39 733 276 сўм асосий қарз, 5 959 991 сўм
пеня ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш
рад этилган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими
билан қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш ҳақидаги жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилиб, 2022 йил
7 январдаги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 39 733 276 сўм асосий қарз, 19 866 638 сўм
пеня ва 21 600 сўм почта ҳаражати ундириш ҳақида янги қарор қабул
қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорини
бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация
шикоятида
келтирилган
важларини
қувватлаб,
уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция инсанцияси судининг қарорини бекор қилиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар (бош пудратчи) ва жавобгар (ёрдамчи
пудратчи) ўртасида 2020 йил 10 ноябрда 128-11/01-сонли пудрат шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар “Қарши шаҳридаги Республика
шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалини
реконструкция қилиш” лойиҳасида кўзда тутилган объектни фойдаланишга
топшириш бўйича қурилиш ишларини бажариш, даъвогар эса қурилиш
ишларини қабул қилиб олиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 666-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи
шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян
объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш,
ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан 2020 йил 10 ноябрдаги тўлов топшириқномаси
билан 250 000 000 сўм, 2020 йил 10 декабрдаги тўлов топшириқномаси билан
50 000 000 сўм ва 2020 йил 12 декабрдаги тўлов топшириқномаси билан
7 000 000 сўм, жами 307 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилган.
Жавобгар томонидан объектда 307 000 000 сўмлик ишлар
бажарилганлиги 2020 йил 27 декабрда тарафлар ўртасида имзоланган
ҳисоб-фактура билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу ҳолда даъво аризасида ундириш сўралган 39 733 276 сўмлик
ишларнинг бажарилмаганлиги тегишли далиллар билан исботланмаган.
Ишдаги мавжуд Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат
солиқ инспекциясининг даъвогарга йўллаган 2021 йил 26 июндаги
33/20-34865-сонли хатида, ўтказилган таҳлиллар натижасида солиқ
тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси
бекор қилинган жавобгар билан 2020 йилда умумий суммаси
267 266 724,4 сўм, шу жумладан ҚҚС суммаси 40 090 008,7 сўм бўлган битим
қалбаки, кўзбўямачилик учун тузилганлиги маълум бўлганлиги, шу боис
электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС ҳисоботининг 4-иловасида
ҳисобга олинган 40 090 008,7 сўм ҚҚС суммаси бекор қилиниши
ва бюджетга тўланадиган солиқ суммасига тузатиш киритилиши тўғрисида
маълум қилинган.
Шу боис даъвогар томонидан 2021 йил 28 июлда жавобгарга талабнома
юборилиб, унда 307 356,7 минг сўмлик бажарилган ишлардан 40 090,8 минг
сўмлик ҚҚС суммасини қайтариш бўйича чораларни кўриш сўралган.
Биринчи инстанция суди суд мажлиси баённомаси ва ҳал қилув
қарорида даъвогар вакилининг берган кўрсатмалари қайд этилган бўлиб,
унда даъвогар вакили даъво аризасида ундириш сўралган 39 733 276 сўм
бажарилган (бажарилмаган) ишлар суммаси эмас, балки ушбу сумма ҚҚС
бўйича даъвогардан ундириб олинганлиги сабабли, ушбу ҚҚС суммасини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди эса қайд этилганларни инобатга
олмасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, гарчанд бажарилган ишлар
ҳисоб-фактура билан ўз тасдиғини топган бўлса-да, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиб, нотўғри хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни,
ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 595 999,14 сўм
давлат божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни, 21 600 сўм
почта харажати даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга
олишни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган
595 999,14 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогардан
жавобгар фойдасига ундиришни, шунингдек суд мажлисини кассация
инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
82 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 июндаги қарори бекор қилинсин.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги
ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
“Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига
қарашли “Қурилиш монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” унитар корхонасидан
республика бюджетига 595 999,14 сўм давлат божи, “Қашқадарё саноат
монтаж” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 595 999,14 сўм давлат
божи ва 30 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисоб
рақамига
суд
мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Иш юзасидан 2022 йил 9 июнда берилган ижро варақалари бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев