Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2217/57586 Дата решения 19.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Муниципал активларни бошқариш маркази" унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый AKMAL NABIRA хусусий корхонаси
Source ID 1137077 Claim ID 3271414 PDF Hash 6bc3530883ee9917... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 588 символов
4-1001-2217/57586-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – С.Тўлқинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Р.Бердияров Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Munitsipal aktivlarni boshqarish markazi” давлат унитар корхонаси вакиллари - М.Садыков (2022 йил 17 августдаги 01-08\3016-сонли ишончнома асосида), Б.Латипов (2023 йил 7 мартдаги 01-04/945-сонли ишончнома асосида), “Akmal Nabira” хусусий корхонаси вакиллари – Г.Каримова (раҳбар), А.Аминов, Ф.Ботиров (2022 йил 25 ноябрдаги ишнчнома асосида) иштирокида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Munitsipal aktivlarni boshqarish markazi” давлат унитар корхонасининг “Akmal Nabira” хусусий корхонасидан 40 670 402,07 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги қарори устидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Munitsipal aktivlarni boshqarish markazi” давлат унитар корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Munitsipal aktivlarni boshqarish markazi” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси мурожаат қилиб, “Akmal Nabira” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 40 670 402,07 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори хулоса қисмининг биринчи хатбошисидаги тўлиқ сўзи қисманга, иккинчи хатбошисидаги 40 670 402,07 сўм зарар, 813 409 сўм давлат божи ундириш қисми 7 171 425 сўм зарар, 146 414 сўм давлат божига ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар суднинг ушбу қароридан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда шартнома 4.4-бандинниг (ижарага олувчнинг мажбуриятлари ҳақидаги банднинг) ўнинчи хатбошисига асосан, объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминти, ва ҳ.к)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти бўйича балансда сақловчи билан алоҳида шартнома тузиш, ўн биринчи хат бошисига кўра эса коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўлволарни, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни балансда сақловчига ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олганлиги, 2022 йилд 1 январдан 2022 йил 1 ноябрга қадар ижара объектидан ва ундаги тегишли коммунал ва бошқа шарт-шароитлардан фойдаланган бўлса-да, бинони сақлаш бўйича сарф-харажатни қоплаш ҳақидаги шартномани тузишдан бош тортиб келганлиги, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига етказилган зарар миқдори 40 670 402,07 сўмни ташкил этганлиги, ушбу зарар суммаси исботлаб берилган бўлса-да, инобатга олинмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд муҳокамасида учинчи шахсдан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар тасарруфида бўлган Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Мўминов даҳаси, 5-уй манзилидан умумий майдони 117,49 кв.м.дан иборат бўлган қисми (бундан буён матнда ижара объекти деб юритилади) даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2021 йил 30 декабрда Давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида тузилган 4234/04-21-сонли шартномага асосан 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабрга қадар жавобгарга ижарага берилган бўлиб, шартнома 4.4-бандинниг (ижарага олувчнинг мажбуриятлари ҳақидаги банднинг) ўнинчи хатбошисида объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминти, ва ҳ.к)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти бўйича балансда сақловчи билан алоҳида шартнома тузиш, ўн биринчи хат бошисида эса коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни балансда сақловчига ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. 2022 йил 8 июлдаги 2456/04-22-сонли қўшимча келишувга асосан ижара муддати 2022 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилган. Даъво аризасида қайд этилишича, жавобгар 2022 йил давомида ижара объектидан фойдаланган бўлса-да, даъвогар билан 2022 йил учун бинони сақлаш бўйича сарф-харажатларни қоплаш тўғрисида шартнома тузишдан бош тортиб келган. 2022 йил давомида жавобгар ижара объектидан фойдаланган бўлса-да, бинони сақлаш бўйича сарф-харажатларни (36 225 925,51 сўм сақлаш сарф-харажатлари, 5 433 888,83 сўм 15 фоиз ҚҚС, 533.925 сўм ер солиғи, 6.637.500 сўм мулк солиғи) қоплаш тўғрисида шартнома тузишдан бош тортиб келганлиги сабабли, даъвогар жавобгардан 2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари учун ҳисобланган 40 670 402,07 сўм сарф-харажатлар суммасини зарар сифатида ундиришни сўраган. Даъвогарнинг ушбу зарар суммаси бўйича тўловни амалга ошириш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. “Муниципал активларни бошқариш маркази” Давлат унитар корхонаси балансидаги ижарага бериладиган объектларга коммунал ва фойдаланиш хизматлари харажатларининг 2022 йил учун ҳисоби” ўрганилганда, унда сарф-харажатларда 2022 йил учун амортизация харажатлари ва ҚҚС назарда тутилмаганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 22-бандига кўра ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар ижара тўлови, коммунал ва фойдаланиш тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалар (мавжуд бўлганда)ни ўз ичига олади. Шартнома 4.4-бандинниг (ижарага олувчнинг мажбуриятлари ҳақидаги банднинг) ўнинчи хатбошисида объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминти, ва ҳ.к)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти бўйича балансда сақловчи билан алоҳида шартнома тузиш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти корхоналари жумладан, совуқ сув ва канализация учун “Тошкент сув таъминоти” ДК, М.Улуғбек туман “Электр таъминоти корхонаси”, М.Улуғбек туман “Махсустранс” АТФ, “Тошиссиққуввати” ИЧБ УКлар билан шартнома тузган ҳолда барча тўловларни амалга ошириб келган. Шунингдек, шартнома 4.4-бандинниг (ижарага олувчнинг мажбуриятлари ҳақидаги банднинг) ўн биринчи хат бошисида коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўлволарни, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни балансда сақловчига ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2022 йил учун шартнома расмийлаштирилмаган. Низомнинг 24-бандига мувофиқ коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан (битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкин), коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ҳисоблаш приборларини ўрнатиш шартнома шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи томонидан амалга оширилади. Ижарага берувчи коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан унга кўрсатилган хизматлар ҳақининг ўз вақтида тўланишини назорат қилади. Ушбу қоидалар даъвогарга коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатларини ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан тартибга солиниши мумкинлиги ёки битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкинлигини назарда тутади. Шу боис жавобгар даъвогар билан эмас, балки коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти корхоналари билан шартнома тузиб, мазкур шартномаларга асосан уларга тўловларни амалга ошириб келган ва бунга даъвогар томонидан эътироз билдирилмаган. Даъво аризасида, зарар сифатида талаб қилинаётган 36 225 325,51 сўм даъвогарнинг тузиш таклиф қилинган 2022 йил учун балансдаги биноларни сақлаш юзасидан сарф-харажатлар бўйича шартнома лойиҳаси иловасида объектнинг тўловлари сифатида сақлаш сарф-харажатларидан иборат эканлиги белгиланган. Ваҳоланки, жавобгарга ижарага берилган умумий майдони 117,49 кв.м.дан иборат бўлган ижара объектини 2022 йил 1 ноябрга қадар сақлаш сарф-харажатларига 36 225 925,51 сўм сарфланганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Даъвогар ушбу сарф-харажатларни ходимларга бериладиган иш ҳақи сифатида белгиланиши ҳақида важ келтирган бўлиб, ушбу важ асоссиз. Чунки, Низом 23-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра ижара тўлови маблағларининг 40 фоизи - давлат мулкини балансида сақловчига йўналтирилади. Шу сабабли қонун ҳужжатларида белгиланмаган ва асослантрилмаган сарф-харажатларни (ижара мулкларидан фойдаланаётганларга фойдаланилмаётган ижара мулклари бўйича ҳам юзага келадиган харажатларни) ёки ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа харажатларини жавобгарга юклатилиши қонун талабларига зид. Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг хатларида даъвогар ижара объекти учун юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи ҳисоботларини тақдим этганлиги, даъвогар томонидан тақдим этилган 2022 йил 27 декабрдаги 06-22/06-сонли маълумотномада ижара объекти учун 2022 йилда 533 925 сўм ер солиғи ҳамда 6 637 500 сўм мулк солиғи тўланганлиги маълум қилинган бўлиб, ижара объекти учун ҚҚС тўланганлиги қайд этилмаган. Ушбу ҳолда даъвогар ҚҚС тўловчиси эканлиги ва ижара объекти учун ҚҚС тўловини амалга оширганлиги натижасида зарар кўрганлиги далиллар билан исботлаб берилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига мувофиқ агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво талабидаги даъвогар томонидан ижара объекти учун 2022 йилда 533 925 сўм ер солиғи 6 637 500 сўм мулк солиғи тўланганлиги оқибатида ушбу сумма миқдорида зарар кўрганлигини асосли деб ҳисоблаб, моддий ва процессуао ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 40 670 402,07 сўм зарар ундириш қисмни 7 171 425 сўмга ўзгартириш ҳақида, тўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 406 705 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги қарори ўзгаришсиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Munitsipal aktivlarni boshqarish markazi” давлат унитар корхонаси томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Мирзахакимов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев