Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2151 Дата решения 19.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Апекс иншурнс акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ангрен кандолатлари масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1138412 Claim ID 3300668 PDF Hash 6c7d07b88c357199... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 927-моддаси ФКнинг 927 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 16 923 символов
4-1107-2202/2151-сонли иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья Х.Каримов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 19 июль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Apex Insurance” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Ф.Жўраева (2023 йил 31 майдаги 11-сонли ишончнома асосида), А.Мавлон (2022 йил 24 ноябрдаги 28-сонли ишончнома асосида), Ж.Муминов (2023 йил 2 майдаги 7-сонли ишончнома асосида), “Капиталбанк” АТБ вакили Р.Курбанов (2023 йил 30 майдаги 245-сонли ишончнома асосида), “Angren qandolatlari” хусусий корхонаси вакили А.Турдуматов (2022 йил 24 октябрдаги ишончнома асосида) иштирокида, “Apex Insurance” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Angren qandolatlari” хусусий корхонасидан 231 834 709 сўмни регресс тартибда ундиришни тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан даъвогар “Apex Insurance” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аниқланишича, “Капиталбанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) Чорсу филиали ҳамда “Angren qandolatlari” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 25 апрелда 19-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 400 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари 36 ой муддатга, йиллик 25 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилган. Кредит таъминоти сифатида “Angren servis trans” МЧЖ ва фуқаро М.Ходжақуловага тегишли автотранспорт воситалари гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган. Кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли банк фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит қарздорлигини ундиришни ҳамда ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2019 йил 3 июндаги 2-1107-1904/22542-сонли ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, ундирув гаровдаги мол-мулкларга қаратилган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил 19 октябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. “Angren servis trans” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Ганиев жавобгар раҳбари М.Турдиматова уни алдаб, унга тегишли бўлган автотраспорт воситасини гаровга кўйдириб, банкдан пул маблағларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги сабабли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб билан фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суднинг 2021 йил 30 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 2020 йил 12 октябрдаги ҳукмига кўра, жавобгарга ажратилган кредит маблағлари жавобгар раҳбари томонидан ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юборилганлиги ўз тасдиғини топган ҳамда ушбу ҳукмда банкга етказилган зарарни ундириш белгиланган. Шундан сўнг, банк ва “Apex Insurance” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 30 декабрда банкнинг кредит портфелини суғурта қилиш ҳақида 0100/018-сонли суғурта шартномаси тузилган (бундан буён матнда суғурта шартнома деб юритилади). Суғурта шартномасининг 2.1-бандига асосан суғурталовчи ушбу шартномада назарда тутилган шартларга ёки ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган қўшимча келишилган шартлар, истиснолар ва иловаларга мувофиқ, суғурта ҳодисаси юз берганда, наф олувчига етказилган зарарни қуйида кўрсатилган тартибда ва ҳажмда қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олган, наф олувчи эса суғурта мукофотини белгиланган миқдорда ва муддатларда тўлашни ва шартнома шартларини бажаришни ўз зиммасига олган, шунингдек, суғурталовчи наф олувчига тақдим этган сўровномадаги маълумотлар ишончли ва ҳақиқатга мос эканлиги ва ушбу шартномани тузиш учун асос бўлишини тасдиқлаган. Суғурта шартномасининг 2.2-бандида суғурта объекти – бу суғурталовчи ва унинг таркибий бўлинмаларининг банкнинг кредит портфелига етказилган зарарлар, шу жумладан қарз олувчиларнинг тўланмаган кредитлар миқдори билан боғлиқ мулкий манфаатлари эканлиги белгиланган. Мазкур шартноманинг 3.1-бандида суғурта ҳодисаси – бу суғурталовчи банкнинг кредит портфели сифатининг ёмонлашиши натижасида тадбиркорлик фаолиятидан йўқотишлар юзага келиши эканлиги белгиланган. 3.1-бандида назарда тутилган воқеалар, агар банкнинг кредит портфели сифатининг ёмонлашишида қуйидаги омиллардан камида биттаси мавжуд бўлса, суғурта ҳодисаси деб тан олинади: а) кредит шартномалари бўйича тўлов жадвалларига мувофиқ 60 кун ёки ундан кўпроқ муддатга кечиктирилган кредитлар бўйича тўловлар мавжуд бўлган тақдирда; б) ажратилган кредит маблағлари кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаганда; в) кредит суд муҳокама жараёнида бўлса; г) қарз олувчининг мол-мулки кредитни тўлаш мажбуриятини бажариш учун етарли бўлмаганда; д) қарз олувчи жисмоний шахснинг вафоти, қарз олувчи юридик шахснинг банкротлиги ёки тўловга қобилиятсизлиги. Шартноманинг 3.3-бандига асосан банк кредит портфели сифатининг ёмонлашганлиги ва зарарларнинг келиб чиқиш фактлари банк кредит қўмитасининг қарори ёки суғурталовчи томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги нормалари асосида киритилган мулкий даъволар ёки қарз олувчига суғурталовчи олдида моддий жавобгарлик юклатилганлиги ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори асос бўлади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, суғурта даврининг бошланиш санаси 2022 йил 11 март тугаш санаси 2023 йил 10 март деб кўрсатиб ўтилган. Банк ва даъвогар ўртасида 2022 йил 28 июнда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда ушбу далолатномага асосан даъвогар банкка кредит шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси рўй берган деб баҳоланган ҳолда суғурта шартномасига асосан 2022 йил 29 июнда 231 834 709,28 сўмлик пул маблағларини тўлаб берган. Жавобгар томонидан тўланмаган кредит қарзи даъвогар томонидан банкка тўлаб берилганлиги сабабли даъвогар 2022 йил 28 июлда 0100/018-5-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб беришни сўрган. Жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарзни ихтиёрий равишда тўлаб бермаганлиги сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 231 834 709 сўмни регресс тартибда ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 20 сентябрдаги ажрими билан ишга банк низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан палатанинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъво талабини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Шунингдек, даъвогардан республика бюджетига 6 955 041,27 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, палата даъвогар манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилган ва шикоятда суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, судлар томонидан қарор қабул қилишда тарафлар ўртасида тузилган кредит ва суғурта шартномаси шартлари эътиборга олинмаганлиги ҳамда моддий ҳуқуқ нормари бузилганлигини кўрсатган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, низоли ҳолат юзасидан ёзма тушунтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг даъвогарга “Кредит портфели” атамаси юзасидан юборган 2023 йил 12 июлдаги 17-21/238-сонли хатини тақдим қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, шикоятни рад этишни ва суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган банкнинг вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг (бундан буён матнда қарори деб юритилади) 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 914-моддасига мувофиқ суғурта фуқаро ёки юридик шахснинг (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади. Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчига (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурта қилдирувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма доирасида тўлаш мажбуриятини олади. Шахсий суғурта эса суғурталовчининг суғурта қилдирувчининг (суғурталанган шахснинг) ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган тақдирда, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа суғурта ҳодисаси юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган суғурта пулини бир йўла тўлаш ёки вақти-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини назарда тутади. ФКнинг 927-моддаси суғурта шартномасининг шаклига нисбатан талабни ўз ичига олган бўлиб, унга асосан бундай шартнома ёзма шаклда тузилиши шарт. Суғурта шартномаси битта ҳужжатни тузиш ёхуд суғурта қилдирувчига унинг ёзма ёки оғзаки аризасига биноан суғурталовчи томонидан имзолаган ва суғурта шартномаси шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли билан тузилиши мумкин. Суғурта шартномасининг шаклига нисбатан белгиланган талабга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Биринчи инстанция суди даъво аризасидаги талабни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган бўлса-да, даъвогар суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи банк ўртасида тузилган суғурта шартномаси бўйича жавобгар тараф сифатида иштирок этмаган ҳамда жавобгар суғурта шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эмас, деб ҳисоблаб, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган. ФК 943-моддасига кўра, суғурта шартномаси қуйидаги ҳолларда ўз-ўзидан ҳақиқий эмас: шартнома тузилаётган пайтда суғурта объекти мавжуд бўлмаса; жиноий йўл билан қўлга киритилган, жиноят нарсаси ҳисобланувчи ёки мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулк мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бўлса; шартнома бўйича ғайриҳуқуқий манфаат суғурталанган бўлса; суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси сифатида юз бериш эҳтимоллиги ва тасодифийлик белгилари бўлмаган воқеа назарда тутилган бўлса. Суғурта шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФК 947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради. Агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади. Қарорнинг 2.2-бандига кўра, суғурта шартномаси суғурталовчи томонидан имзоланган, суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли билан тузилганида, суғурта қилдирувчининг суғурталовчи таклиф этган шартларда шартнома тузишга рози эканлиги суғурталовчидан кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва суғурта мукофоти тўлаш ёхуд суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланганда биринчи бадални тўлаш орқали тасдиқланади. Қарор 11.3-бандига асосан суғурта ҳодисаси рўй бериши эҳтимоли мавжуд бўлган ва олдиндан тахмин қилинган ҳамда у келиб чиқиши мумкинлиги сабабли суғурта қилинган воқеа эҳтимоллик ва тасодифийлик белгиларига эга бўлиши лозим. Бунда воқеа суғурта шартномасини тузиш пайтида шартнома иштирокчилари унинг содир бўлишини билмаган ва содир бўлиши ёхуд содир бўлмаслигини билиши мумкин ҳам бўлмаган тақдирда тасодифий деб тан олинади. Банк ва даъвогар ўртасида 2021 йил 30 декабрда банкнинг кредит портфелини суғурта қилиш ҳақида суғурта шартномаси тузилган вақтда шартноманинг 3.2-бандида кўрсатиб ўтилган суғурта ҳодисаси содир бўлган бўлса-да, аммо тарафлар ўртасида имзоланган далолатнома асосида суғурта ҳодисаси шартномадан кейин содир бўлган деб баҳолаб тегишли тўловлар амалга оширилган. ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қайд этилган асосларга кўра қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний қарор қабул қилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Шу боис, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги важлари билан келиша олмайди. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогар манфаатида палата томонидан берилган кассация шикоятини эса қаноатлантиримасдан қолдиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвогардан республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 2 318 347,09 сўм давлат божи ундиришни ва даъвогар томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Apex Insurance” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Apex Insurance” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2 318 347,09 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов