Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2218/44930 Дата решения 19.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DO фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1138697 Claim ID 3324667 PDF Hash 4b8e6eaebbdb9575... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 37 code_article
Ушбу кодекснинг 86-моддаси Ушбу кодекс 86 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
аролик кодекси 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
Мазкур кодекс 985-моддаси Мазкур кодекс 985 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 17 945 символов
4-1001-2218/44930-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – О.Мирзаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – А.Мамараимов Кассация инстанция Р.Хайдаров судида маърузачи ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 19 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар раҳбари А.Ражабов, вакили Х.Якубов (2022 йил 28 сентябрдаги 198-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “DO’SIMBIY AGRO” фермер хўжалиги манфаатида Гурлан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “O’ZBEKISTON TEMIR YO’LLARI” АЖ ҳисобидан 96 500 000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори устидан Гурлан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “DO’SIMBIY AGRO” фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикоятини Олий суд биносида, очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Гурлан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар “Do’simbiy agro” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “O’zbekiston temir yo’llari” АЖ (бундан буён матнда жавобгар ёки АЖ деб юритилади) ҳисобидан 96 500 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм вилояти Молия ва Ғазначилик бошқармалари жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантирилиши рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори билан Кенгашнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар манфаатида Кенгаш кассация шикояти билан мурожаат қилган. Кассация шикоятида фермер хўжалигига тегишли ер майдони бузилиши натижасида етказилган зарарни ундириш бўйича Кенгаш томонидан Гурлан туман ҳокимлигига 2021 йил 22 декабрда юборилган 10-сонли талабномага берилганлиги, бироқ, жавоб хатида темир йўл линияси қурилиши бошланишидан олдин 2021 йилнинг бошида Хоразм вилояти ҳокими томонидан берилган кўрсатмага асосан Гурлан туманидан ўтувчи темир йўл линияси йўналишида жойлашган Олға, Бирлашган, Дўсимбий ва Чинобод ҳудудларида жойлашган жами 19 та фермер хўжаликларига қарашли 73.8 гектар, шундан экин ер майдони 64.8 гектар бўлган ер майдонлари давлат ва жамоат эҳтижлари учун захирага олиниши тўғрисида фермер хўжаликлари оғзаки огоҳлантирилганлиги ва фермер хўжалиги раҳбарларининг ёзма аризаларига асосан туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинганлиги, 2021 йил 11 май куни темир йўл қурилиши жараёнлари бўйича ўтказилган йиғилишда Гурлан тумани ҳудудида жойлашиши керак бўлган темир йўл бекатлари ичкарида қолиб кетганлиги сабабли уни Урганч-Гурлан-Манғит республика аҳамиятига эга бўлган йўлга яқин жойга жойлаштириш тўғрисида АЖ томонидан берилган кўрсатмага асосан темир йўл бекатлари жойлашуви лойиҳаси ўзгарганлиги, бу вақтда янги йўналишда жойлашган фермер хўжаликларининг ер майдонларида экилган чигит кўчатлари униб чиққан ҳамда агротехник ишлов бериш жараёнида бўлганлиги, Хоразм вилоятига Президент ташрифи кутилганлиги сабабли қурилиш ишлари жадал олиб борилганлиги муносабати билан фермер хўжаликларини огоҳлантиришнинг имкони бўлмаганлиги кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси талабларига зид равишда фермер хўжалиги билан ҳеч қандай келишув тузилмасдан, ер майдонидаги экинлар бузиб ташланганлиги, биринчи инстанция суди асоссиз равишда даъво аризасининг қаноатлантирилишини рад этганлиги билдирилиб, кассация шикоятини қаноатлантириш, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш, 96 500 000 сўм зарар билан бирга фермер хўжалиги ҳамда Гурлан туманида фаолият юритиб келаётган “GURLAN GLOBAL TEKS” МЧЖ ўртасида пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича тузилган фьючерс шартномасининг 6.2-бандига асосан мажбуриятни бажара олмаганлиги учун 20 708 160 сўм қўшиб ҳисоблаб, жами 117 183 529,27 сўмни ундириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили кассация шикоятини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ўзининг кассация шикоятини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, Кенгаш вакилининг фикрларига тўлиқ қўшилишини билдириб, кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ҳамда учинч шахслар Хоразм вилоят ҳокимлиги, Хоразм вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари судда ўз вакилларининг иштирокини таъминлашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати, иш бўйича берилган кассация шикоятини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати суд мажлисида иштирок этган шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирилишини, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Шовот – Қораўзак янги темир йўл линиясини ҳамда Амударё устидан ўтувчи темир йўл автомобиль йўли қўшимча кўпригини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарорининг 11-бандида Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига фақат белгиланган тартибда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ тегишли ер майдонларини ажратиш ва инвестиция лойиҳасида белгиланган муддатларда қурилиш майдонларидан аҳолини кўчиришни таъминлаш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори ижросини таъминлаш жараёнида фермер хўжалигига ажратилган ер майдонининг 6 гектари 2021 йил 1 июнь куни олдиндан огоҳлантиришсиз бузиб ташланган ҳамда темир йўл линияси қурилиши муносабати билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган. Даъвогарга тегишли бўлган ер майдонида 2021 йил ҳосили учун 45,2 гектар майдонига пахта, 14,2 гектар майдонига ғалла, 1,8 гектар майдонга сабзавот, 0,7 гектар майдонга полиз экинлари экилган бўлиб, ушбу ер майдонларининг Қорақалпоғистон массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг №812,814,816,837,839-контурларидаги пахта майдони, №817Қ-контурдаги жами 6,0 гектар майдонда экилган пахта майдони йўл ўтаётганлиги сабабли бузилганлиги, агар мазкур ер майдони бузиб ташланмаганда, даъвогар ғўзаларни тўлиқ парвариш қилиб, арготехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилиб, меъёрий талаб бўйича ҳисоб-китоб қилинганда, 1 гектар ер майдони учун 16 000 000 сўм, 4.15 гектар майдони учун 66 400 000 сўм, асосий майдонга экилган шоли учун 10 300 000 сўм, такрорий майдонга экилган шоли учун 19 800 000 сўм жами 96 500 000 сўм харажат қилиниши тўғрисида Гурлан туман Қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари ҳамда даъвогар вакили иштирокида 2021 йил 11 июнда далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан 96 500 000 сўм етказилган зарарни қоплаб бериш юзасидан 2022 йил 18 февралда талабнома юборилишига қарамасдан, 96 500 000 сўмлик зарар тўлаб берилмаганлиги сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан 96 500 000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция судининг даъвони рад этиш тўғрисидаги хулосаси билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Ушбу кодекснинг 86-моддаси биринчи қисмида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) қуйидаги ҳолларда тўла ҳажмда қопланиши керак: ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда; сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқбўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари, курорт табиий ҳудудлар зоналари, давлат биосфера резерватлари зоналари, давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектлари, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линиялари атрофида муҳофаза зоналари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда; сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашган тақдирда. Зарарларнинг ўрнини қоплаш ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганда тегишинча Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағлари ҳисобидан, шунингдек фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2006 йил 3 февралдаги “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида” 3-сонли Пленум қарорининг 19-бандида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрни (шу жумладан, бой берилган фойда) Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86 ва 87-моддаларида белгиланган тартиб ва ҳолатларда зарар етказувчи ҳисобидан тўла ҳажмда, фуқаролик қонун ҳужжатларининг зарар етказганлик учун жавобгарликни белгиловчи умумий қоидаларига амал қилган ҳолда қопланиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 45-бандига мувофиқ, яъни д)-кичик бандига мувофиқ, эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқида тегишли бўлган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда — ушбу ҳуқуқ эгасига олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлаб берилади деб белгилан. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддасининг учинчи қисмига кўра хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. Мазкур низода ижара ҳуқуқи асосида фермер хўжалилига тегишли бўлган 1 гектар ер майдонига 16 000 000 сўм, 4.15 гектар майдонига 66 400 000 сўм, асосий майдонга экилган шоли учун 10 300 000 сўм, такрорий майдонга экилган шоли учун 19 800 000 сўм жами 96 500 000 сўм харажат қилинганлиги тегишли мутахассислар иштирокида тузилган далолатнома орқали исботланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Мазкур кодекс 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Мазкур ҳолатда қуйи инстанция судларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Шовот – Қораўзак янги темир йўл линиясини ҳамда Амударё устидан ўтувчи темир йўл автомобиль йўли қўшимча кўпригини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарорининг 11-бандида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ тегишли ер майдонларини ажратиш ва инвестиция лойиҳасида белгиланган муддатларда қурилиш майдонларидан аҳолини кўчиришни таъминлаш вазифалари Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига юклатилган деган хулосаси асоссиз ҳисобланади. Чунки, АЖнинг 2021 йилнинг 11 май куни ўтказилган “Шовот-Қораўзак янги темир йўл линиясини ҳамда Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомабил йўли қўшма кўпригини куриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги йиғилишда Гурлан тумани ҳудудида жойлашиши керак бўлган бекат ичкарида қолиб кетганлиги ва уни Урганч-Гурлан-Манғит Республика аҳамиятига эга бўлган йўлга яқин жойга жойлаштириш лозимлиги тўғрисида жавобгар томонидан берилган кўрсатмага асосан дастлабки темир йўл линияси йўналиши ҳамда бекат жойлашуви янги йўналишга ўзгарганлиги туфайли мазкур 7-сонли йиғилиши баёнининг 5-банди 3-хатбошисига 2021 йилнинг 24 май кунига қадар келишиш учун жўнатилган Гурлан, Бештом, Қипчоқ бекатларининг янги жойлашув ўринлари маъқулланганлиги ва лойиҳага белгиланган тартибда ўзгартириш киритилиши белгиланган. “Шовот-Қораўзак” темир йўл линиясининг лойиҳасига 2021 йилнинг 11 май куни ўзгартириш киритилган, бу даврда эса туман ҳудудида темир йўл линияси ўтиши режалаштирилган янги йўналишда жойлашган фермер хўжаликлари экинларни экиб бўлган ва экин ер майдонларига экилган чигитдан тўлиқ кўчат униб чиқиб, уларга агротехник тадбирларини ўтказиб бошлаган даврга тўғри келган. Шу сабабли фермер хўжаликларга тегишли бўлган ерларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиниши тўғрисида олдиндан огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантириш лозим леб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати кассация шикоятидаги биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиш, 96 500 000 сўм зарар билан бирга фермер хўжалиги ҳамда “GURLAN GLOBAL TEKS” МЧЖ ўртасида пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича тузилган фьючерс шартномасининг 6.2-бандига асосан мажбуриятни бажара олмаганлиги учун 20 708 160 сўм ундириш талаби даъво аризасида кўрсатилмаганлиги ҳамда биринчи инстанция судида муҳокама қилинмаганлигини инобатга олиб, кассация шикоятидаги ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни ва даъво талабни қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Жавобгардан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 1 930 000 сўм давлат божи ҳамда ишни апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ жами 1 930 000 (965 000 +965 000) сўм, жами 3 860 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, 7 судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябраги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “O’zbekiston temir yo’llari” АЖдан “DO’SIMBIY AGRO” фермер хўжалиги ҳисобига 96 500 000 сўм зарар ундирилсин. Кассация шикоятидаги жавобгар “O’ZBEKISTON TEMIR YO’LLARI” АЖдан 20 708 160 сўм ундириш тўғрисидаги талаб бўйича иш юритиш тугатилсин. “O’zbekiston temir yo’llari” АЖдан Республика бюджетига 3 860 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Мирзаҳакимов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров