← Назад
Решение #523579 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 631 | — | code_article | |
| бандида ФК | 114 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 777 символов
4-1401-2202/3518-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья –М.Тоғаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья-О.Нуримов
Кассация инстанция судида
маърузачи Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2022 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар
“Зиёвуддин сувсоз” масъулияти чекланган жамияти раҳбари З.Явкачев ва вакили
адвокат У.Толибов (2023 йил 2 мартдаги ишончномага асосан) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “Зиёвуддин сувсоз” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан жами 412 036 686 сўм қарздорликни ундириш бўйича даъво аризаси
юзасидан Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги қарори устидан жавобгар “Самарқанд
сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Самарқанд вилоят “Сувоқова” ДУК Пахтачи туман филиали (Буюртмачи)
ва “Зиёвуддин сувсоз” масъулияти чекланган жамияти (Бажарувчи) ўртасида
2019 йил 25 сентябрь куни 08/1-сонли ишларни бажариш тўғрисида шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, бажарувчи буюртмачининг топшириғига
кўра, Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, “Боймат” қишлоғи ҳудудида ичимлик
суви билан таъминлаш тизимини ўрнатиш ишларини бажариш, буюртмачи эса
бажарилган қурилиш ишларини қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати
375 000 000 сўмни ташкил этган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 31 декабрь ҳолатига тузилиб, тасдиқланган
ҳисоб-варақ
фактурага
асосан,
бажарилган
ишларнинг
қиймати
369 085 890 сўмни ташкил этган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2020 йил 12 февраль куни 02/1-сонли
ишларни бажариш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, бажарувчи буюртмачининг топшириғига
кўра, Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, “Жуйимахмуд” қишлоғи ҳудудида
ичимлик суви билан таъминлаш тизимини ўрнатиш ишларини бажариш,
буюртмачи эса бажарилган қурилиш ишларини қабул қилиш ва тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати
185 000 000 сўмни ташкил этган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 21 февраль ҳолатига тузилиб, тасдиқланган
ҳисоб-варақ
фактурага
асосан,
бажарилган
ишларнинг
қиймати
114 590 796 сўмни ташкил этган.
Буюртмачи томонидан 2019 йил 25 сентябрдаги 08/1-сонли шартномага
асосан 71 640 000 сўм тўлаб берилган.
Натижада, буюртмачи бажарувчи олдида 412 036 686 сўм қарздор бўлиб
қолган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги
“Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва
унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини
бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5883-сонли
Фармонга асосан “Сувоқова” давлат унитар корхонаси “Самарқанд сув
таъминоти” масъулияти чекланган жамияти шаклида қайта ташкил этилган ва
унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Даъвогар 2022 йил 24 октябрдаги 31-сонли талабнома билан жавобгарга
мурожаат қилиб, 412 036 686 сўмлик баражарилган ишларнинг қийматини тўлаб
беришни сўраган.
Жавобгар ушбу талабномаси эътиборсиз қолдирган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар “Зиёвуддин сувсоз” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Каттақўрғон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 412 036 686 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суднинг 2023 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори билан
даъво қаноатлантирилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 мартдаги қарорига кўра ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилган ҳамда суд қарорлари ижросини иш кассация инстанцияси
судида кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туришни сўраган.
Бироқ, суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тилхат орқали хабардор
қилинган жавобгар вакили охирги суд мажлисида узрли сабабсиз иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Даъвогар раҳбари ва вакили кассация шикоятини тан олмасдан, даъвони
қаноатлантиришга етарли асос мавжудлигини маълум қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 631-моддасига
кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида
2019 йил 31 декабрь ҳолатига тузилиб, тасдиқланган ҳисоб-варақ фактурага
асосан, бажарилган ишларнинг қиймати 369 085 890 сўмни, 2020 йил
21 февраль ҳолатига тузилиб, тасдиқланган ҳисоб-варақ фактурага асосан,
бажарилган ишларнинг қиймати 114 590 796 сўмни ташкил этган. Буюртмачи
2019 йил 25 сентябрдаги 08/1-сонли шартномага асосан 71 640 000 сўм тўлаб
берган бўлиб, бажарувчи олдида 412 036 686 сўм қарздор бўлиб қолган.
“Сув таъминоти ва канализация қурилиши бўйича инжиниринг
компанияси” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи, жавобгар
раҳбари ва даъвогар раҳбари иштирокида 2022 йил 26 сентябрь куни
далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра, 2019 йил 25 сентябрдаги
08/1-сонли шартнома бўйича, 369 085 890 сўмлик ҳисоб варақ фактуралар
имзоланганлиги, 6 160 552 сўмлик ишлар ортиқча бажарилганлиги, 2020 йил
12 февралдаги 02/1-сонли шартнома бўйича, 244 590 796 сўмлик ҳисоб варақ
фактуралар имзоланганлиги, 2 202 596 сўмлик ишлар ортиқча бажарилганлиги
аниқланган.
Кассация шикоятида тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим эканлиги билдирган бўлса-да, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 24-бандида ФК 114-моддасининг иккинчи
қисмига асосан, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига
битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича
қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг
бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул
билан тўлаши шарт.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция ва апелляция суди даъвони
қаноатлантириш тўғрисида қонуний қарори қабул қилган, шикоятда келтирилган
важлар даъво талабларини қаноатлантириш учун асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
Шунингдек, судлов ҳайъати кассация шикоятидаги “Сув таъминоти ва
канализация қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси назорат ўлови ўтказиш ваколатига эга эмаслиги
тўғрисидаги важи билан келиша олмайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
3 февралдаги 19-сон Қарори билан тасдиқланган “Аҳоли пунктларида давлат
капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти
ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил
этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 17-бандида лойиҳа-смета ҳужжатларига
мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлигини
назорат қилишни буюртмачининг техник назоратчиси — Инжиниринг
компанияси амалга ошириши белгиланган.
ИПКнинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз
ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Биринчи инстанция суди ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан
келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри
хулосага келган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво ариза юзасидан ҳал қилув
қарори қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний қарор
қабул қилганлиги сабабли апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори
қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи
инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари
моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
5
асослантирилган ҳал қилув қарори ва қарор қабул қилган, шу сабабли уни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз,
даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган
4 120 367 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати жавобгар зиммасида
қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
“Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан ишни кассация инстанциясида кўриб чиқилиши билан боғлиқ
82 500 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев